П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Қутичадаги буюмларни кўрсатиб.)
Ҳа, айтган- 
ча, Сергей Сергеич, эртага Лариса Дмитриевнанинг туғил- 
ган куни, шу буюмларни совға ҳилиб олиб берай десам пул- 
нинг мазаси йўқ.
П а р а т о в. Оббо холажоней, холажоней! Энг камида уч 
кишидан ундиргандирсиз! Кошки мен 
бу йўлларингизни 
билмасам.
О г у д а л о в а
(Паратовнинг цулоғидан тортиб).
Ҳай, 
шайтон!
П а р а т о в. Эртага ўзим бундан тузукроқ совғалар олиб 
келаман.
О г у д а л о в а . Ҳ озир Ларисани чақириб бераман.
П а р а т о в. Кутмовдингиз-а?
Л а р и с а. й ўқ, шу кунларда кутмовдим. Кўп кутдим, 
лекин анчадан буён кутмай қўйган эдим.
П а р а т о в. Нима учун кутмай қўйдингиз?
Л а р и с а. Ноумид эдим. Сиз қўққисдан ғойиб бўлди- 
нгиз, бир парча хат ҳам...
П а р а т о в. Сиз учун арзигулик хушхабар бўлмагани- 
дан хат ёзмадим.
Л а р и с а. Мен ҳам шундай деб ўйловдим.
П а р а т о в. Ҳали эрга тегаяпман денг?
Л а р и с а. Шундай, тегаяпман.
П а р а т о в. Сиздан бир гап сўрашга 
ижозат беринг, 
мени кўп кутдингизми?
Л а р и с а . Нима қиласиз суриштириб?
П а р а т о в. 
Мен шунчаки сўраётганим йўқ, Лариса 
Дмитриевна, мени масаланинг назарий томони қизиқтираяп- 
ти. Хотин киши қаттиқ севган кишисини қанча вақт ичида 
унутаолади, ажрашган кунининг эртасигами, бир ҳафта ёки 
бир ойдан кейинми? Гамлет ўз онасига қараб «оёқларидаги 
кавушлари эскирмай туриб» деганда ҳақлимиди. Шуни аниқ 
билмоқчиман.
О г у д а л о в а кетади, Л а р и с а киради.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Л а р и с а. Саволингизга жавоб бермайман, Сергей Сер- 
геич, менинг ҳақимда нима ўйласангиз ўйлайберинг.
П а р а т о в . Мен сизни ҳамавақт ҳурмат блан ёдга ола- 
ман. Лекин, сизнинг шу қилиғингиздан кейин хотинлардан 
кўнглим анча совиди.
Л ? р и с а . Қанақа қилиқ? Сизнинг ҳечнарсадан хабари- 
нгиз йўқ.
П а р а т о в . У «беозор ва латофаткор қарашлар», бу 
тотли ишқ пичирлари, ҳатто ҳар сўз срасидаги оҳу воҳ, бу 
қасамлар, шуларнинг ҳаммаси бир ой ўтар-ўтмэс ёдланган 
дарсдай бўлак бир кишига такрорланади. Эй, сиз хотин- 
лар!..
Л а р и с а. Нима «хотинлар?»
П а р а т о в. Номингиз қилиқларингизга яраша.
Л а р и с а. Мени бунча хафа қилишга қандай жур’ат эта- 
сиз? Сиздан сўнг, бирор одамни севганмикинман? Шунга 
ишонасиз ҳамми?
П а р а т о в. Ишонмайман, лекин ўйлайман.
Л а р и с а. Бунчалик қаттиқ та’на қилиш учун, фақат 
ўйлаш озлик қилади, билиш даркор.
П а р а т о в . Эрга тегаяпсиз-ку?
Л а р и с а . Мени мажбур этган нима? Ғам-ғуссада ёниб 
турганингда илтифот қилиб, кулишга мажбур этсалар, кўр- 
ганда кўнглинг айнийдиган куёвларни рўпара қилсалар, ҳар 
кун уйда жанжал бўлса, ўз уйингда кун кечириб бўлмаган- 
дан кейин, ўз уйингдан, ҳатто туғилган шаҳришдан қочиш 
даркор бўлгандан кейин, начора?
П а р а т о в . Лариса, демак сиз?..
Л а р и с а . Нима «мен?» Хўш, нима демоқчисиз?
П а р а т о в. Кечиринг! Мен сизнинг олдингизда гуноҳ- 
корман. Демак, сиз ҳали мени унутган эмассиз, сиз мени... 
ҳамон севасиз?
Л а р и с а индамайди.
Айтинг... Очиқ айтинг!
Л а р и с а . Албатта севаман, сўраб нима қиласиз? 
П а р а т о в
(Ларисанинг қўлини мулойимгина ўпади).
Раҳмат, ташаккур. Мен сиздан кечишим мумкин. 
Лекин 
севгингиздан кечиш жуда оғир бўларди, билсангиз.
Л а р и са. Наҳот?
П а р а т о в. Агар бировни мендан ортиқроқ кўрсангиз, 
мени қаттиқ ҳақорат қилган бўлар эдингив. Сизни бу 
гуноҳингизни осонликча кечирмас здим.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Л а р и с а. Эндичи?
П а р а т о в. Энди, умрим бўйи сизнинг ажиб тимсоли- 
нгиз хаёлимда барқ уради. Биз ажралишамизу, лекин энг 
қалин дўстлар бўлиб қоламиз.
Л а р и с а. Демак, хотин киши азоб чекса ҳам, қон қусса 
ҳам майли, фақат сизни севса бас, шундайми?
П а р а т о в . Нима қилайлик, Лариса Дмитриевна! Сев- 
гида тенглик йўқ, бу менинг кашфиётим ҳам эмас. Севгида 
ба’зан кўз ёши тўкишга ҳам тўғри келади.
Л а р и с а. Ф ақат хотин кишига-я?
П а р а т о в. Албатта, эркакка эмас.
Л а р и с а. Нега, ахир?
П а р а т о в. Буни тушунтириш қийин эмас, чунки эркак 
йиғласа, «хотинчалиш» деган лақаб қўядилар. Эркак учун 
одамзод ўйлаб чиқарган ҳақоратлар ичида бундан қаттиқ 
ҳақорат йўқ.
Л а р и с а. Кошки севги ошуқ-ма’шуқда баробар бўлса, 
кўз ёши ҳам бўлмас эди. Шунақаси ҳам бўлармикин?
П а р а т о в. Ба’зан шунақаси ҳам бўлади. 
Лекин бу, 
холвафурушнинг кулчатойига ўхшаган қандайдир бема ни...
Л а р и с а. Мен сизга айтишим лозим бўлмаган гапла- 
римни айтиб қўйдим, Сергей Сергеич, ўйлайманки очиқ 
сўзлигимни бошқача тушунмассиз.
П а р а т о в. Мени ким деб ўйлаяпсиз, бошингиз очиқ 
бўлса ҳам бошқа гап, никоҳ мен учун муқаддас иш, ижозат 
беринг, билай, бўлгуси завжингиз анча қадру қимматли ва 
яхши фазилатли одам бўлса керак?
Л а р и с а. Йўқ. Биттагина фазилати бор, холос.
П а р а т о в. Битта бўлса оз.
Л а р и с а . О з бўлса ҳам соз!
П а р а т о в. Масалан?
Л а р и с а. У мени севади.
П а р а т о в . Ундай бўлса чинакам қиммат баҳо фазилат 
экан. Оилавий ҳаёт учун энг муҳими ҳам шу.
О г у д а л о в а блан К а р а н д н ш е в киради.
Т У Қ Қ И З И Н Ч И С А Ҳ Н А
О г у д а л о в а , Л а р и с а , П а р а т о в , К а р а н д и ш е в ,
сўнгра м а л а й киради.
О г у д а л о в а . Рухсат этинг, жаноблар, сизни таништи- 
риб қўяй! 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish