(И ўғон овоз блан.)
«Беҳуда
бағримни...».
Деразадан: *Илья, бери кел, тез кел!» деган овоз келади.
Нимага, нима керак сенга?
Кўча томондан: «Юр, тўра келди» деган овоз келади.
Ёлғон айтасан!
Кўча томондан: «Рост, келди!» деган овоз эшитилади.
Кечирасиз яхши қиз, тўра келиб қолибди.
(Гитарани қўйиб,
фуражкасини олади.)
О г у д а л о в а . Қанақа тўра?
И л ь я. Шунақа тўраки, бир йилдан бери кута-кута кў-
зимиз тўрт бўлди, аломат тўра.
(Кетади.)
Б Е Ш И Н Ч И С А Ҳ Н А
Л а р и с а , О г у д а л о в а .
О г у д а л о в а . Бу келган ким бўлди экан? Лўлиларнинг
қувончидан ма’лумки, анча бадавлат бўйдоқ бўлса керак.
Лўлиларникида яшаса керак. Лариса, нега бу қадар шош-
дик-а, яхши бир куёвни бой берган бўлмайлик, тағин!
Л а р и с а. Оҳ, онажон, шунча азоб чекканим етмайди-
ми? Бўлди. Шунча тубанликлар етар!
О г у д а л о в а . Жуда топиб гапирдинг-да, тубан эмиш!
Нима, мени қўрқитмоқчи бўлаяпсанми? Биз камбағал-бечо-
раларнинг бутун умри шундай фақирликда ўтади. Қариган-
www.ziyouz.com kutubxonasi
да одам қатори яшаш учун яхшиси ёшликда хақирлик кўр-
ган яхши.
Л а р и с а . Йўқ, мумкин эмас, оғир, ҳаддан
ташқари
оғир.
О г у д а л о в а . Осонлик блан ҳечнима топиб бўлмайди
билсанг, бутун умринг қашшоқликда ўтиб кетади.
Л а р и с а. Яна ҳийла, яна ёлғон.
О г у д а л о в а . Ҳийла ҳам қил, муғомбир ҳам бўл, ёл-
ронла ҳам! Бахт деган нарса қочганга эмас, қувганга тутқич
беради, билсанг,
К а р а н д и ш е в киради.
О Л Т И Н Ч И С А Ҳ Н А
О г у д а л о в а , Л а р и с а , К а р а н д и ш е в .
О г у д а л о в а . Ю лий Капитонич, Лариса қишлоққа кет-
моқчи, ана қўзиқорин териш учун сават ҳам тайёрлаб қўйди.
Л а р и с а. Менинг учун бир яхшилик қилинг, тезроқ
жўнайлик!
К а р а н д и ш е в . Мен сизга тушунолмай қолдим; бунча
шошиласиз, қаёққа, нима учун?
Л а р и с а. Буердан тезроқ қочиб кетишни истайман.
К а р а н д и ш е в
(жаҳл блан).
Кимдан қочасиз? Ким
сизни хафа қилаяпти? Ё мендан номус қилаяпсизми?
Л а р и с а
(совуққина).
й ў қ , мен сиздан номус қилмай-
ман. Билмайман, уёғи нима бўлади, ҳозирча менга ёмонлик
қилганингиз йўқ.
К а р а н д и ш ё в . Бўлмаса нега буердан қочмоқчисиз,
нега одамлардан яширинмоқчи бўласиз? Мен эс-ҳушимни
бир ерга тўплаб олай, нари-беримни тўғрилай, вақт беринг!
Мен хурсандман, бахтиёрман... Ш у аҳволимнинг завқини
суриб, роҳат қилишга менга имконият беринг!
О г у д а л о в а . Гердаймоқчисиз-да!
К а р а н д и ш е в . Ҳ а, гердаймоқчиман, яширишнинг ҳо-
жати йўқ. Бу кунларга етишгунча минг-минг та’наю даш-
номлар кўрдим, иззат-нафсим кўп мартаба ерларга урилди.
Менинг мағрур виждоним кўп мартаба ҳақоратларга
дуч
келди. Энди гердайсам, фахрлансам ҳаққим бор.
Л а р и с а. Сиз қишлоққа қачон кетишни мўлжаллаяп-
сиз?
К а р а н д и ш е в . Тўйдан кейин, истасангиз
тўйнинг
эртасига. Ф ақат никоҳ, албатта шуерда ўтиши керак; бўл-
www.ziyouz.com kutubxonasi
маса гап-сўзга қоламан. Бу тенги эмас, шунинг учун одам-
лардан қочиб юришибди. Бу куёв эмас, ғарқ бўлаётган ки-
шига учраган сомон парчаси деб, маломат қиладилар.
Л а р и с а . Ахир, Ю лий Капитонич, ўзи ҳам шунга ўх-
шаш бўлаяпти-да, ҳақ гап.
К а р а н д и ш е в
( юракдан).
Сиз бу ҳақ гапни ўз ичи-
нгизда билиб қўяқолсангизчи, ахир!
(Й иғи аралаш.)
Бироз
бўлса ҳам менга раҳмингиз келсин! Лоаҳал одамлар, ҳ и зў з
хоҳиши блан севиб теккан деб ўйласинлар-да.
Л а р и с а. Буниси нега?
К а р а н д и ш е в . Нега дейсиз-а? Ҳали сиз кишининг
иззат-нафсини бутунлай оёқ ости қилмоқчимисиз?
Л а р и с а. И ззату нафс-а! Сиз ўз иззат-нафсингизни
ўйлайсиз!.. Ҳарким ўзини севади! Мени қачон бирон киши
севар экан? Сиз мени ҳалокатга олиб борасиз.
О г у д а л о в а . Бас, Лариса, бу нима қилиқ?
Л а р и с а. Ойи, қўрқаман, нимадандир қўрқаяпман.
Менга қаранг: агар тўй шуерда бўладиган бўлса, фақат
одам камроқ бўлсин, мумкин қадар шовқин-суронсиз ўт-
син!
О г у д а л о в а . Бекорларни айтибсан! Тўй бў\са тўйга
ўхшасин. Мени Огудалова дейдилар, гадойчасига тўй қи-
лишга кўнмайман. Шундай ясантирайки, буердагиларнинг
ҳаваси келсин.
К а р а н д и ш е в . Мен ҳам боримни аямайман.
Л а р и с а. Бўпти, энди оғиз очмайман. Энди тушундим,
сизлар учун мен бир қўғирчоқ эканман, роса ўйнайсиз, син-
дирасиз, кейин ташлаб юборасиз.
К а р а н д и ш е в . Мана бугунги зиёфат ҳам менга анча-
га тушади.
О г у д а л о в а . Ш у зиёфатни ҳам ошиқча деб ўйлай-
ман — бекорга шунча харажат!
К а р а н д и ш е в . Икки-уч баравар қимматга тушса ҳам
пулни аямасдим.
О г у д а л о в а . Ҳечкимга кераги йўқ,
оворагарчилик.
К а р а н д и ш е в . Менга керак.
Л а р и с а . Нима учун, Юлий Капитонич?
К а р а н д и ш е в . Лариса Дмитриевна, уч йилдан бери
танишларингиз мени масхара қилиб башарамга кулиб кел-
дилар, энди кулиш навбати менга келди, мен ҳам қасдимни
оламан.
О г у д а л о в а . Тағин нималар ўйлаб чиқарар экансиз-а!
Жанжал бошламоқчимисиз? Ундай бўлса биз бормаймиз.
www.ziyouz.com kutubxonasi
Л а р и с а . Утинаман, ҳечкимнинг кўнглига озор бер-
манг!
К а р а н д и ш е в . Озор берманг эмиш! Менга озор бер-
салар майлими? Хавотир олманг, ҳечқандай жанжал бўл-
майди, тинч ўтиб кетади. Ф ақат мен сизнинг шарафингизга
қадаҳ кўтаришни таклиф қиламан, кўпчилик ўртасида ҳис-
ларимнинг чинакам эканини қадрлаб мени танлаганлигингиз
учун, мени бахтиёр этганингиз учун, ташаккур айтаман, хо-
лос. Оладиган қасдим мана шу бўлади!
О г у д а л о в а . Бўлмаган гап!
К а р а н д и ш е в . Йўқ, бу олифта жаноблар, жуда жи-
ғимга тегишаяпти. Узлари
тер тўкиб топмаган
давлатга
мунча чиранишади, ахир! Арзимаган битта овқатга ўн беш
сўмлаб. ташлайдилар!
О г у д а л о в а . Бу гапларнинг ҳаммаси шўрлик
Вася
устиданми?
К а р а н д и ш е в . Битта Вася эмас-да, ҳаммаси бир-би-
ридан баттар. Бундай қаранг, шаҳарда нималар бўлаяпти,
юзларида хурсандлик аломатлари! Извошчилар шаҳарнинг
у бошидан бу бошига чопиб «Тўра келди, тўра келди» деб
қичқиришади. Ер • яловчи қоровуллар ҳам қовоқхонадан-қо-
воқхонага чопиб «Тўра келди, тўра келди» деб жар сол-
моқдалар. Лўлилар эса, ақлу ҳушларини йўқотиб қўйишибди,
чапак чалишади, бир-бирига гап бермай шовқин қили-
шади. Аравдга тушган тўртта лўли хотин мусофирхонага
келиб: «Хуш келдингиз!» деб кетишди. Ҳайрон қоладиган
иш. Тўралари бўлса, эшитишимга қараганда, бор-будини
бой бериб, сўнгги пароходчасини ҳам сотган эмиш. Хўш,
ким келибди? Битта безори, исрофгар, бузуқларнинг пири,
ана шунга бутун шаҳар шоду хуррам. Яхши одат!
О г у д а л о в а . Ким келибди ўзи?
К а р а н д и ш е в . Сизнинг Сергей Сергеич Паратови-
нгиз!
Л а р и с а қўрқиб ўрнидан туради.
О г у д а л о в а . Ҳали шунақа денг!
Л а р и с а. Юринг, қишлоққа кетайлик, ҳозироқ жўнай-
лик!
К а р а н д и ш е в . Энди кетишнинг кераги йўқ.
О г у д а л о в а . Нима бўлди сенга Лариса, нега ундан
яширинасан. У қароқчи эмас-ку.
Л а р и с а. Нега сўзларимга қулоқ солмайсиз, сиз мени
хароб қилаяпсиз, таги йўқ жаҳаннамга судраяпсиз!
<
www.ziyouz.com kutubxonasi
О г у д а л о в а . Жинни бўпсан!
К а р а н д и ш е в . Нимадан қўрқасиз?
Л а р и с а. Узимдан қўрқаётганим йўқ.
К а р а н д и ш е в . Ким учун бўлмаса?
Л а р и с а. Сиз учун.
К а р а н д и ш е в . Ундай бўлса, мен учун қўрқмай қўя-
қолинг! Мен ҳам қараб турмайман! Қани
менга тақилиб
кўрсинчи кунини кўради.
О г у д а л о в а . Йўқ, нима бўлди сизга, нима қилмоқчи-
сиз! Худо сақласин. Сиз уни Вася деб ўйламанг. Унга сал
эҳтиёт бўлинг, акс ҳолда дун’ёга келганингизга пушаймон
бўласиз!
К а р а н д и ш е в
Do'stlaringiz bilan baham: |