МАТТИАС ШЕПП, "Штерн" журнали, Германия: Президент жаноблари, собиқ Иттифоқнинг жанубий республикаларидан уларга наркотик моддалар оқиб боряпти, деб хавотир олинмоқда. Сиз бундай бўлмаслигига кафолат бера оласизми?1 ПРЕЗИДЕНТ: Яхши савол. РАТА-ТАССнинг Париждаги мухбири "Монд" газетасига таяниб, гўё Ўзбекистонда наша етиштириш одат тусига кирмоқда, деб хабар қилганини яқинда Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура эшитиб қолдим. Бундан ҳам бемаъни гапни тасаввур этиб бўлмайди2. Биз яқин вақт ичида Интерполга аъзо бўлиб кирмоқчимиз. Бу мўътабар халқаро ташкилот асосан бангфурушлик соҳасидаги жиноятчиликка қарши курашаётгани сизларга маълум. Ўзбекистонда наша етиштиришга қарши шафқатсиз кураш олиб борилмоқда. Биз "оқ ажал" Покистондан, Афғонистондан, бошқа мамлакатлардан Европага бизнинг ҳудудимиз орқали ўтмаслиги учун ҳамма чораларни кўряпмиз. Бу соҳадаги саъй-ҳаракатларимиз беҳуда кетмаяпти. Масалан, яқинда божхона ходимлари ёнҚоқ деб ёзиб қўйилган контейнерларни очиб текшириб кўришди. Аслида бу контейнерларда чиройли халтачаларга жойланган юзлаб килограмм наркотик моддалар бор экан3. Биз наслимиз соғлом бўлишини таъминлашни ўзимизга буюк мақсад қилиб олдик. Дунёда биринчи бўлиб Ўзбекистон "Соғлом авлод учун" деган икки даражали орден таъсис этди. Бизнинг вазифамиз - энг ривожланган мамлакатлар қаторига чиқиб олиш. Жисмоний, маънавий, моддий жиҳатдан соғлом авлодсиз бунга эришиб бўлмайди. Шунинг учун Ўзбекистонда бангфурушликка, жиноятчиликка қарши олиб борилаётган шафқатсиз курашни авваламбор ўзимизнинг порлоқ келажагимиз учун кураш деб биламан4. Тожикистондаги ва унинг атрофидаги аҳвол бизни жуда ташвишлантирмоқда. Тожикистондаги фуқаролар урушининг хатарли оқибатларини бартараф этиш юзасидан БМТ номига қилган Ислом Каримов. Ўзбекистон: миллий Истиқлол, иқтисод, сиёсат, мафкура.com kutubxonasi www.ziyouz 247 мурожаатимизга амалий жавоб берган БМТ Бош котиби Бутрос ўолий жанобларидан миннатдормиз. Шу билан бирга бизнинг назаримизда Европа тожик халқининг бошига тушган кулфатга бепарво қарамоқда. МДҲ давлатлари ўртасида чегаралар йўқлиги эътиборга олинса, бу ердаги воқеаларнинг салбий тарзда ривожланиши Афғонистондан ва бошқа қўшни мамлакатлардан наркотик моддалар ва қурол-яроғ экспорти кўпайишини билдиради. Аслида наркотик моддаларни шимолга ташиш учун кўприк вужудга келади. Бу эса Европа учун таҳликали муаммоларни келтириб чиқармоқда ва келтириб чиқараверади5. Бутун минтақада, шу жумладан Афғонистонда барқарорликни таъминлаш Тожикистондаги барқарорликнинг омилларидан бири эканини тушунамиз. Ўзбекистон ҳукумати мана шундай барқарорлик шароитини яратиш учун Афғонистон, Эрон, Туркия, Ўиндистон ва Покистон билан яхши қўшничилик муносабатларини изчиллик билан йўлга қўйиб келмоқда. Биз Тошкент шаҳрида доимий ишлайдиган кенгаш тузилишини муҳокама қилишга тайёрмиз. Унда ишлаш учун минтақа мамлакатларининг вакилларини, шунингдек манфаатдор давлатлар ва ташкилотлардан кузатувчиларни таклиф қилиш мумкин бўлар эди6. 2 жилд