П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Робинзонга).
(Зуе {аиез-уоиз 1а? Уепег!2
Р о б и н з о н
(такаббурлик блан).
С о т т е п { ? 3
П а р а т о в . Ҳай, ҳай, назокатни қаранг! Афандилар, 
қандай хушовоз, жаноблар! 
( Робинзонга.)
Сен ўша қовоқ- 
хона учун дўстларни ташлаб кетадиган 
бемаза қилиқла- 
рингни ташла!
В о ж е в а т о в . Булар ўзи шунақа-да.
Р о б и н з о н . Л я Серж, сен улгурдингми ҳали... Нима 
ҳожати бор эди.
П а р а т о в. Кечирасан-да, лақабингни ошкора қилиб 
қўйдим.
1 Французча гапиринг.
2 Уерда нима қилаяпсиз? Буёққа келинг?
3 Нима?
И
А. Н . Островский
161
www.ziyouz.com kutubxonasi


В о ж е в а т о в . Биз, 
Робинзон, 
сирингни 
очмаймиз, 
ҳадиксирама! Англияли меҳмон бўлиб қолаверасан. Хотир- 
жам бўл!
Р о б и н з о н . И-я, дарров сан? Нима, сиз блан нону 
қатиқ ичканмидик, ё бўлмаса, биронта май ичиб «сан-ман» 
бўлганмидик.
В о ж е в а т о в . Барибир-да, нозини қаранг!
Р о б и н з о н . Мен-ку номи-насабни атаб гапирганни 
ёмон кўраман-а, аммо ҳарким...
В о ж е в а т о в . Ахир, мен ҳарким эмаски...
Р о б и н з о н . Кимсиз бўлмаса?
В о ж е в а т о в . Савдогар.
Р о б и н з о н . Боймисиз?
В о ж е в а т о в . Бойман.
Р о б и н з о н . Сахиймисиз?
В о ж е в а т о в . Сахий.
Р о б и н з о н . Худди менинг дидимдагй зот экансиз!
( Вожеватовга цўл бериб.)
Жуда соз, мана энди 
мен блан 
жўн мусмилада бўлишга ижозат беришим мумкин.
В о ж е в а т о в . Демак, дўст бўлдик? 
Икки тану бир 
жон!
Р о б и н з о н . Ҳам бир ҳамён. Исму шарифингиз, хўш, 
йўғе... Унисининг нима кераги бор, фақат исмингиз!
В о ж е в а т о в . Василий Данилич!
Р о б и н з о н . Аҳа, Вася. Қани биринчи танишганимиз 
шарафига харажатларни тўлачи.
В о ж е в а т о в . Гаврило ёзиб 
қўй! 
Сергей Сергеич, 
бугун кечқурун Волганинг нариёғида сайр қилишни ўйлаб 
қўйдик. Бир қайиқда лўлилару, бир қайиқда ўзимиз. Гилам- 
ларни ёйиб қўйиб ёнбошлашамиз, ширин майлардан селава 
қиламиз.
Г а в р и л о. Иккита каттагина ананас кўпдан бери сизга 
мунтазир. Сизнинг келишингиз муносабати блан шуларни 
сўйиб баҳам кўрамиз-да.
П а р а т о в
(Гаврилога).
Жуда соз, майли сўй! 
(Воже-
ватоега.)
Жаноблар, нима десангиз ҳаммасига мен тайёр!
Г а в р и л о. Нима даркор бўлса, 
Василий 
Данилич, 
барини ўзим шайлайман. Хотиржам, яхшилар учун алоҳи- 
да кумуш товоқларим, баркашларим 
ҳам бор. Хизмати- 
нгизга одамларни ҳам аямайман.
В о ж е в а т о в . Дуруст, соат олтига ҳамма нарса тайёр 
бўлсин. Ортиқчароқ ул-бул шайласанг, куймайсан, лекин 
етмай қолса хафа бўласан.
www.ziyouz.com kutubxonasi


Г а в р и л о. Тушунамиэ, ҳа.
В о ж е в а т о в . Қайтишда бўлса, қайиҳнинг ҳамаёғига 
рангбаранг чироҳлар осамиз.
Р о б и н з о н . Ҳозиргина танишдигу, жуда яхши кўриб 
ҳолдим, жаноблар. Ростакам му’жиза.
П а р а т о в . Ҳаммадан ҳам хурсандчилик бўлсин! Мен 
бўйдоқлик, бошбоқсиз ҳаётим 
блан хайрлашаяпман. Шу 
кунларни эсга олса арзийдиган хурсандлик бўлсин-да. Туш- 
ги овқат эса, меникида бўлсин, жаноблар.
В о ж е в а т о в . Аттанг, бу мумкин эмас, Сергей Сер- 
геич.
К н у р о в. Бизни бир жойга чақириб қўйишган эди-да.
П а р а т о в . Бормайсиз қўясиз-да, жаноблар!
. " В о ж е в а т о в. Бормай 
бўлмас, Лариса 
Дмитриевна 
эрга тегаяпти, зиёфат қилиб бераяпти.
П а р а т о в. Лариса эрга тегаяпти! 

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish