П ьесалар с е р д а р о м а д жой кам бағалаи к а й б эмас м о м а к а л д и р о к



Download 8,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/113
Sana06.04.2022
Hajmi8,05 Mb.
#532209
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   113
Bog'liq
Aleksandr Ostrovskiy. Pyesalar (1956)

(Паратовга:)
Юлий Капитонич Карандишев. 
(Карандишевга.)
Сергей Сергеич Паратов.
www.ziyouz.com kutubxonasi


П а р а т о в
( Карандишевга 
қўлини узатиб).
Бизлар 
танишмиз. 
(Сохта эҳтиром блан.)
Мўйлови узуну, фаҳми 
қисқа. Харита Игнатьевна ва Лариса Дмитриевнзларнинг 
қадрдон дўсти...
К а р а н д и ш е в
( чидам блан).
Жуда соз.
О г у д а л о в а . Сергей Сергеич бизнинг уйимизда худди 
туғишганимиздай.
К а р а н д и ш е в . Жуда соз.
П а р а т о в
( Карандишевга).
Сиз рашкчи эмасмисиз?
К а р а н д и ш е в . Аминманки, Лариса Дмитриевна мени 
рашк қилишга олиб борадиган ҳеч иш қилмас.
П а р а т о в. Рашкчи кишилар сабабсиз ҳам рашк ҳила- 
веришади.
Л а р и с а. Мен кафилман, Юлий Капитонич мени рашк 
қилмас.
К а р а н д и ш е в . Ҳ а, албатта. Лекин агар...
П а р а т о в. Албатта, албатта! У вақтда жуда ваҳима- 
ли ҳодиса рўй беради-да!
О г у д а л о в а . Сизларга нима бўлди жаноблар, рашк- 
дан бошқа гап қуриб қолганми?
Л а р и с а. Биз, Сергей Сергеич, яқинда қишлоққа кет- 
моқчимиз.
П а р а т о в . Шундай гўзал жойларни ташлаб-а?
К а р а н д и ш е в . Бу жойда қандай гўзаллик бор экан?
П а р а т о в. 
Ҳаркимга 
ҳархил. 
Ҳаркимнинг 
диди 
бошқа.
О г у д а л о в а . Тўғри, тўғри. Бировга шаҳар ёқади, 
бировга қишлоқ.
П а р а т о в. Холажон, бировга 
тарвуз ёқса, бировга 
совуқ урган ошқовоқ.
О г у д а л о в а . Оббо, шайтон! Қаердан биласан мунча 
мақолни?
П а р а т о в. Бурлоқлар1 блан ҳамтовоқ бўлганимизда, 
холажон, рус тилини ана ўшалардан ўрганиш керак.
К а р а н д и ш е в .
Бурлоқлардан рус тилини ўрганиш 
керак дедингизми?
П а р а т о в. Хўш, ўрганса нима бўлади?
К а р а н д и ш е в . Шунинг учунки биз уларни...
П а р а т о в. Биз деганингиз — ким ўзи?
К а р а н д и ш е в
(жаҳл блан).
Биз деганим бурлоқлар 
эмас албатта, биздай ўқимишли кишилар.
1 Б у р л о ҳ л а р — эски ваҳтларда, сол, кема тортучилар. 
181
www.ziyouz.com kutubxonasi


П а р а т о в. Хўш, нега уларни одам қаторига қўшмай- 
сиз. Мен кема хўжайини, ўшалар блан иш кўраман, уларни 
ҳимоя қиламан, мен ўзим ҳам бурлоқлардан чиққанман.
К а р а н д и ш е в . Биз бурлоқларни внг қўпол, нодон 
одамлар санаймиз.
П а р а т о в . Хўш, уёғичи, жаноби Карандишев!
К а р а н д и ш е в . Шу, уёғи йўқ!
П а р а т о в. Йўқ, ниманидир айтмадингиз, энг керакли- 
ги қолди: сизнинг кечирим сўрашингиз керак.
К а р а н д и ш е в . Мен — кечирим сўрай?
П а р а т о в. Илож йўқ, сўраш керак.
К а р а н д и ш е в . Нима учун, ахир? Бу менинг фикрим, 
ишончим.
П а р а т о в . Йўқ, йўқ! Гапни бурманг.
О г у д а л о в а . Жаноблар, жаноблар, сизларга нима 
бўлди?
П а р а т о в. Хотиржам бўлинг. 
Бунинг учун дуэлга 
чақириб ўтирмайман, куёвингизни жин ҳам урмайди, фақат 
қандай муомала қилишни ўргатиб қўяман, холос. Одатим: 
қилинган гуноҳни кечирмайман, шундай қилмасам ҳечнарса- 
дан тап тортмайдиган паришонхотир бўлиб қоламан.
Л а р и с а
( Карандишевга).
Сиз нима қилаяпсиз? Ҳозир 
кечирим сўранг. Мен сизга буюраман.
П а р а т о в
(Огудаловага).
Гуноҳкорни жаэолаш лозим 
бўлганда, бир ҳафтагача уйга кириб 
олиб 
жазо усулини 
ўйлаб топиш 
одатим 
борлигини 
билсангиз 
керак, деб 
ўйлайман.
К а р а н д и ш е в
(Паратовга).
Мен тушунмайман...
П а р а т о в . Ундай бўлса, аввал қандай тушунишни 
ўрганиб, сўнг гаплашинг!
О г у д а л о в а . Сергей Сергеич, ялинаман, мен учун бу 
кишини кечиринг!
П а р а т о в

Download 8,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish