13-маъруза. Чақиқ тош ишаб чиқариш технологияси. Чақиқ тошга қўйиладиган техник талаблар. Чақиқ тошни бойитиш



Download 0,76 Mb.
bet1/5
Sana26.04.2023
Hajmi0,76 Mb.
#932181
  1   2   3   4   5
Bog'liq
13 маъруза


13-маъруза.
Чақиқ тош ишаб чиқариш технологияси. Чақиқ тошга қўйиладиган техник талаблар. Чақиқ тошни бойитиш.
Чақиқ тошга қўйиладиган техник талаблар.

Чақиқ тош тоғ жинсларини майдалаш асосида олинади. Чақиқ тош юқори мустаҳкамликдаги бетонлар учун сифатли йирик тўлдирувчи сифатида ишлатилади.


У шағалдан қиммат, бироқ Ўзбекистонда чақиқ тош ишлаб чиқариш ҳажми шағалдан бир неча бор ортади. Бу шу билан тушунтирилади: шағал Республикамизнинг барча туманларида ҳам учрамайди ва юқори мустаҳкамликдаги бетон олиш учун ишлатиб бўлмайди.
Чақиқ тош олишда асосий хомашё сифатида отқинди тоғ жинслари-гранит, габро, диабаз, базальт ва карбонат чўкинди жинслари оҳактош ва доломитлар ишлатилади. Саноатда қумтош ва метаморфик тоғ жинслари кам ишлатилади.
Келтирилган талаблар зичлиги-1800 кг/м3 дан катта тоғ жинсларини майдалашда олинган шағалга мос келади.
Зич тоғ жинсларидан олинган шағал ва чақиқ тошнинг донадорлик таркиби уларнинг чегаравий йириклиги турли (20, 40, 60, 70 мм) бўлганлиги учун энг кичик ва энг йирик ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Жадвал-7.1

Элак тешикларининг ўлчамлари, мм

Dкич
5 мм

Dкич
10 мм

0,5 Dкич+Dкат

Dкат

Бир фракция учун

Фракциялар аралашмаси учун

Тўлиқ қолдиқлар, %

95-100

90-100

40-80

50-70

0-10

Чақиқ тошга қўйиладиган ЎзРСТ 8267-93 “Қурилиш ишлари учун зич тоғ жинсли чақиқ тош ва шағал” бўйича талаблар унинг келтирилган фракция ёки аралашмаси таркибида, доналари нисбатига кўра юқорида келтирилган шағал сингаридир.


Чақиқ тош доналари шаклига кўра учта гуруҳга бўлинади: оддий, бунда пластинкали ва нинасимон шаклдаги доналар 35% гача (масса бўйича); яхшиланган,бунда пластинкали ва нинасимон шаклдаги доналар 25% дан кўп эмас; кубсимон, бунда пластинкали ва нинасимон шаклдаги доналар 15% дан кўп эмас.
Баъзи бир махсус бетонлар учунЎзРСТ 728-96 “Оғир ва майда тўлдиргичли бетон” бўйича, масалан босимли қувурлар учун ишлатиладиган бетонларда фақат кубсимон чақиқ тош қўлланилиши керак.
Чақиқ тошнинг мустаҳкамлиги унинг маркасини ифодалайди, бунда сувга солинган ҳолда ишлатилган тоғ жинсининг мустаҳкамлиги чегарасидан келиб чиқган ҳолда, цилиндрда эзилишдаги майдаланиш кўрсаткичи асосида аниқланади.
ЎзРСТ 728-96 “Оғир ва майда тўлдиргичли бетон” га кўра чақиқ тош ишлаб чиқаришда ишлатилган тоғ жинсининг мустаҳкамлиги олинадиган бетоннинг мустаҳкамлигидан юқори бўлиши керак: 30 МПа дан кам мустаҳкамлигидаги бетон 1,5 дан кам бўлмаслиги керак; 30 МПа ва ундан юқори бетонлар учун икки мартадан кам бўлмаслиги керак.
Отқинди тоғ жинслари асосидаги оғир бетон учун тўлдирувчи сифатида ишлатиладиган чақиқ тошнинг маркаси, тоғ жинси мустаҳкамлигига мос келувчи 80 МПа дан кам бўлмаслиги, метаморфик тоғ жинси асосида чақиқтош 60 МПа дан кам бўлмаслиги, чўкинди тоғ жинси асосида чақиқ тош 30 МПа дан кам бўлмаслиги керак.

Чақиқтош ишлаб чиқариш ва уни бойитиш.

Чақиқ тош ишлаб чиқариш қуйидаги технологик жараёнларни қамраб олади: тошни қазиб олиш, майдалаш ва навларга ажратиш (элаш). Тошларни қазиб олиш асосан конларда бажарилади.


Тоғ жинслари конларини қайта ишлаш очиш ишларидан бошланади, бунда ўсимлик қавати ва қум – гилли жинсларни техник воситалар билан олиб ташланади. Очиш ишлари таркибига юқори зоналардаги яроқсиз тошларни олиб ташлаш ҳам киради. Бу ишлар портлатиш билан бажарилиб тошлар махсус чуқурларга тўкилади.
Тош массивини олиб ташлаб ва тоғ ёнбағирларига кенг майдон очилгандан сўнг махсус пармаловчи машиналар ва станокларда тоғ массивида диаметри 250 мм гача, чуқурлиги 10-20 м гача бўлган, бир қатор ёки шахмат тартибида 2-3 қатор қилиб ҳар 4-7 м да скважиналар очилади, уларга портловчи моддалар (аммонит, тротил ва бошқа) жойлаштирилади ва бир вақтнинг ўзида портлатиш ишлари бажарилади(хавфли худуддан одамлар ва техника воситалари чиқарилади).
Портлатиш натижасида тоғ ёнбағридаги очилган майдон турли йирикликдаги тошлар, бўлаклар билан тўлади. Йирик бўлаклар иккинчи марта қайта портлатилади ва жинслар чўмич сиғими 2-4 м3 бўлган экскаваторда қайта ишланади.
Тошнинг рухсат этилган энг катта ўлчами экскаватор чўмичи сиғими –Е га боғлиқ:
a ≤ 0,8 (7.1)
Кўп ҳоллларда тошни дастлабки майдалаш конларда бажарилади ва майдалаш – навларга ажратиш корхоналарига йирик ҳолда эмас, балки керакли ўлчамда келтирилади.
Майдалаш – навларга ажратиш корхоналарининг асосий ускуналари бу майдалагичлар, катта кўзли ғалвирлар, лентали конвейрлар, таъминловчилар, транспортёрлар ҳисобланади. Асосан титратувчи ва гирацион катта кўзли ғалвирлар ишлатилади. Йирик тошлар учун қўзғалмас колосникли ғалвирлар ҳамқўлланилади.
Майдалагичлар конструкцияси ва майдалаш принципига кўра жағли, конусли, валкли, болғали ва бошқа турларга бўлинади. Тошларни йирик ва ўртача майдалашда жағли майдалагичлар кенг ишлатилади (расм-7.1,а). Қўзғалувчан ва қўзғалмас жағлар орасига тушувчи тошлар, жағларни ёпилишида майдаланади.



Конусли майдалагичлар (расм-7.1,б) майдаланадиган тош ички ва ташқи конуслар орасидаги ҳалқасимон ёриққа тушади, конус айланма ҳаракат қилади,

Download 0,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish