Расм-7.1.Майдалагичларнинг схемалари
натижада халқанинг эни тўхтовсиз ўзгаришида тош майдаланади.
Нисбатан паст мустаҳкамликка эга тошларни майдалашда, кўпинча валкли майдалагичлар ишлатилади, у иккита силлиқ цилиндлар (валклар) дан ташкил топади ва бир-бирига қарама-қарши айланади (расм-7.1, в).
Тошни сўнги майдалаш ишларида болғали майдалагичлар (расм-7.1, г) ишлатилади.
Ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, юқорида келтирилган майдалагичларни қўллашда бошқа турдаги майдалагичларга нисбатан кубсимон шаклдаги доналар кўп миқдорда чиқади, пластинкасимон ва нинасимон доналар эса кам чиқади.
Жағли майдалагичга тушаётган тошнинг ўлчами - а=0,85·b дан ошмаслиги керак, бу ерда: b-майдалагичнинг юклаш юзасининг эни.
Энг катта жағли майдалагичнинг юклаш юзаси 1500×2100 мм бўлиб, формулага кўра чўмич сиғими 4 м3 бўлган экскаваторда қайта ишланувчи тошни майдалаш мумкин.
Майдалагичларнинг маҳсулдорлиги уларнинг технологик характеристикаси (паспорти)да берилади. У аниқ тоғ жинсининг тури ва қабул қилган майдалаш шароитига мос келади.
Шу сабабли ишлаб чиқаришнинг конкрет шароитида тўғирловчи коэффициентлар киритилади.
Жағли ва конусли майдалагичларнинг ҳисобий маҳсулдорлиги (т/соат):
(7.2)
Бу ерда: Qп-майдалагичнинг паспорт бўйича маҳсулдорлиги, м3/соат;
ρу.з. –майдаланаётган материалнинг уйма зичлиги, т/м3;
Rмай.-материални майдалашда тўғирловчи коэффициент: майдалашда сиқилишдаги мустаҳкамлиги-250 МПа тоғ жинси учун қабул қиламиз- Rмай =0,8; 200-250 МПа - Rмай=0,85; 180-200 МПа -Rмай=0,9; 150-180 МПа- Rмай=0,95; 60-150МПа - Rмай=1; 60МПа дан кам учун -Rмай=1,2.
Rш.- тоғ жинсларини қайта ишлашдаги шакл коэффициенти-Rш=1;
Rйир.-майдалагични юклаш тирқиши энининг ярмидан катта фракцияларни ҳисобга олувчи коэффициент -Rйир.= 0,9-1,1;
Rнам.- материал намлигиниинобатгаолувчи коэффициент, агар материал намлиги 5-11 % бўлса,Rнам.=1,0-0,65 қабул қилинади.
Оддий майдалаш – навларга ажратиш комплексининг схемаси расм-3.24 да келтирилган бўлиб, майдалашнинг битта босқичи бажарилади. Бироқ майдалаш корхоналарида 2,3 ва ундан ортиқ босқичлар бажарилади.
Майдалаш босқичлари сони тошнинг берилган майдалаш даражасига боғлиқ-i =а1/а2 (а1-тушган тошнинг энг катта йириклиги; а2- буюртма бўйича маҳсулотнинг энг катта йириклиги).
Агар, масалан тушган тош материалнинг энг катта бўлаги-1200 мм бўлса, чақиқ тошнинг энг катта донаси-20мм бўлса, у ҳолда i =60.
Майдалагичларнинг чиқиш тирқишини тартибга солиш мумкин, бироқ ҳар бир босқичда юқори даражали майдалашда майдалагичнинг ишлаб чиқариш маҳсулдорлиги камайишига ва эскиришини тезлашишига олиб келади. Жағли ва конусли майдалагичларда майдалашнинг даражаси 3-5 га тенг.
Майдалашнинг умумий даражаси: i = i1 i2....... iп
Do'stlaringiz bilan baham: |