(чўнтагидан бир пачка пул олиб).
Мана,
буларни кўринг. •
Ю с о в. Ҳ а сени биламан, хила эпчил йигитсан.
Б е л о г у б о в
(пулларини чўнтагига солатуриб).
Йўқ,
менга қаранг! Мен кимга ташаккур айтишим керак? Сиз
бўлмасангиз мен ўз ақлим блан нима ҳам қилаолардим?
Мени одам ҳилган, йўл-йўриҳ кўрсатган сиз эмасмисиз?
Мени ўз қанотингизда тарбияладингиз. Мен ишнинг кўзини
тўрт йилда билиб олдим, бошҳа одам бўлса ўн йилда ҳам
билолмас эди. Сиздан ўрнак олганим учун одам бўлдим,
бўлмаса ўз ақлим блан узоққа боролмаслигим турган гап
эди. Сиз, менга ота фарзандига қиладиган яхшиликдан ҳам
зиёда яхшилик қилдингиз.
( Кўзёшини артади.)
Ю с о в. Кўнглинг очиқ, соф юраклисан, бу ҳаммада ҳам
бўлавермайди.
В а с и л и й пирожейбё келтиради.
Б е л о г у б о в . Ким деган одам бўлардим денг? Қипқи-
зил аҳмоқ! Энди эса жамият а’зосиман, ҳурмат-иззатдаман,
кўчадан ўтиб қолгудек бўлсам савдогарлар салом беришади,
меҳмонга таклиф этишади, қаерга ўтқазишини билмай шо-
шилиб қолишади, унинг устига хотиним ҳам яхши кўради.
Бўлмаса мен аҳмоқнинг нимамни яхши кўрсин! Василий!
Қимматбаҳо конфетларинг йўқми?
В а с и л и й . Топилиб қолар.
Б е л о г у б о в . Хотинимга.
(Василийга.)
Қани кўпроқ
қилиб қоғозга ўраб бергин. Майли савдолашиб ўтирмай
тўлайвераман.
В а с и л и й кетабошлайди.
Тўхта! Пироженоелардан ҳам қўшиб ўра.
Ю с о в . Бўлди-да, хотинни талтайтириб юборасан.
Б е л о г у б о в . Йўқ, йўқ.
(Василийга.)
Урайвер,
ту-
зукми?
В а с и л и й. Хўп бўлади.
(Кетади.)
Б е л о г у б о в . Хотинимни ҳаддан ташқари яхши кўра-
ман. Хотин деганни қанча сийласанг шунча муҳаббат қўяди,
Аким Акимич. Хотинимга қараганда мен бир пақир ҳам
www.ziyouz.com kutubxonasi
турмайман. У ма’лумотли хотин... Бугун янги кўйлак сотиб
олиб бердим... Йўғе сотиб олганим йўқ, олиб бердим. Пули
бўлса бир гап бўлар, куйиб кетмас.
Ю с о в. Ажаб қилибсан. Ҳ ар нарсага ҳам пул тўлайве-
радими, киши? Иши-пиши тушиб қолса, ора-очиқ бўлиб
кетарсизлар. Тоғ блан тоғ учрашмайди, лекин одам блан
одам учрашади, дейдилар.
В а с и л и й қоғозга ўралган конфетни олиб келади.
Б е л о г у б о в . Шляпамга
солиб қўй. Яна
биттадан
ичайлик.
(Қ уяди.’)
Василий, яна бир бутилка!
Ю с о в. Бўлди энди.
Б е л о г у б о в . й ў қ, нега энди. Ахир, зиёфат қилаётган
сиз эмас, мен-ку!
В а с и л и й кетади.
1- нчи ч и н о в н и к . Қизиқ бир воқиа бўлди денг!
Кўримсизгина бир мирзамиз бор эди, ўша нима қилипти
денг! Ҳукмдан қалбаки нусха кўчирипти, (хаёлига келга-
нини ёзаверипти!) иннайкейин ҳамма иштирок этганлар
учун ўзи қўл қўйипти-да, да’вогарга олиб бориб берипти.
Пулга дахлли иш экан. Лекин у ҳукм нусхасини да’вогарнинг
қўлига топширмапти, эса жойида экан-да, кўрсатипти, холос.
Хуллас анча-мунча пулни қўлга киритипти. Д а’вогар кейин
судга келса ҳукм мутлақо тескари бўлиб чиқипти.
Б ел о г у б о в. Бу пасткашлик. Бунақангги одамни ишдан
ҳайдаш керак.
Ю с о в. Ҳ а, ҳайдаш керак. Чиновникларга иснот келтир-
масин. Иш қилгандан кейин уни қойил қил, фирибгарлик
ишлатма. Ишни шундай бажаргинки илтимос қилучи ҳам
миннатдор бўлсин, сен ҳам қуруқ қолма. Қонундан ташқари
чиқма; сих ҳам куймасин, кабоб ҳам. Беш панжани оғизга
тиқиш бема’нилик. Тома-тома кўл бўлур деганлар! Ш у ҳам
одам бўлдими! Бунақа қилаверса бир кунмас-бир кун суро-
би тўғри бўлиб қолади.
Б е л о г у б о в
(рюмкага вино қуяди).
Марҳамат қилсин-
лар, Аким Акимич!.. Бир нарса сўрайман, йўқ демайсизми?
Т и з чўкиб илтимос қиламан.
Ю с о в. Сўрайқол.
Б е л о г у б о в . Ёдингиздами ўтган сафар машина «Тош
кўча бўйлаб»ни чалганида ўйнаб бериб эдингиз?
Ю с о в. Оббо сеней, нималарни ўйлаб топмайсан!
www.ziyouz.com kutubxonasi
Б е л о г у б о в . Бир хурсанд қилинг, Аким Акимич! Умр-
бод эсдан чиқмайдиган бўлсин.
Ю с о в . Майли, майли. Сенучунўйнаб бераман-да! Айт,
«Тош кўча бўйлаб»ни қўйсин.
Б е л о г у б о в . Ҳой, Василий! «Тош кўча
бўйлаб»ни
қўйиб юбор, ўзинг эшик тагида қараб тур, тағин биров ки-
риб қолмасин.
В а с и л и й . Хўп бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |