Дастурлаш асослари


Ҳатти-ҳаракатлар ва нутқ таъсирчанлиги



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

4.Ҳатти-ҳаракатлар ва нутқ таъсирчанлиги

Нотиқлик жараѐнида ҳатти-ҳаракатлар уни бойитувчи таъсир аҳамиятига 
эга бѝлади. Ўринли ҳаракатлар нутқни осон идрок қилишни таъминлайди. 
Профессионал тинглаш техникасига қуйидагилар киради
5


актив ҳолат. Бу-тинглаѐтганда ѐтиб олмаслик, суҳбатдошнинг юзидан 
ташқари жойларига қарамаслик, мимика, бош чайқаш билан унга қизиқишни 
билдириш; 
-
суҳбатдошга самимий қизиқиш билдириш. Бу нафақат суҳбатдошни 
ѝзига жалб қилиб, балки кейин навбат келганда ѝзининг ҳар бир сѝзига уни ҳам 
кундиришнинг самарали йѝлидир. 

ѝйчан жимлик. Бу суҳбатдош гапираѐтган пайтда юзда масъулият билан 
тинглаѐтгандай тасаввур қолдириш орқали ѝзингизнинг суҳбатдан 
манфаатдорлигингизни билдириш йѝли. 
Демак, тинглаш маданияти мулоқот жараѐнининг самарали бѝлишида 
муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун биз суҳбатдошимизни диққат билан 
тинглашимиз, 
унда ѝз-ѝзига 
ҳурматни тарбиялашимиз, уни 
илхомлантиришимиз, рухлантиришимиз керак. Ўқитувчининг маърузасини 
талабалар томонидан яхши тингланса дарс самарали бѝлади. 
Раҳбар саводхон, билимли кенг фикрловчи бѝлиши лозим. У атрофдагилар 
билан доим муомалага кириб, муносабатда бѝлгани учун нутки ихчам, равон, 
маъноли, охангдор муайян ритм, темп, частотали бѝлиши ахамиятлидир. Чунки 
нуткнинг жарангдорлиги, пауза, мантикий урғуга эътибор беришлик унинг 
таъсирчанлигини оширади. Аксинча, мантиксиз нутк, бератиб, узок нутк бир хил 
меъѐрда бѝлса, у тингловчига
 
ѝз таъсирини ѝтказмай, раҳбар обрѝсига путур 
етказади. 
Шунингдек, раҳбарда нуткий кобилият билан бирга перцептив яъни идрок 
килиш кобилияти хам шаклланган бѝлиши лозим. Раҳбар учун биринчи ва 
иккинчи даражали масалалар бѝлиши мумкин эмас, у хамма нарсага бирдек, 
эътиборли, масъулиятли бѝлиши лозим. 
Раҳбарнинг киска вакт оралигида ишлаб чикариш участкалари, бѝлимлари, 
аъзолар, ѐрдамчи ходимларнинг ташки киѐфаси, ишга тайѐрлиги, мехнат 
фаолиятини ташкил килишга тахтлиги, техниканинг созлиги, кишиларнинг 
кайфияти бѝйича маълумот олиш фазилати айнан перцепцияда, яъни идрок 
килишда уз ифодасини топади. қисқа вакт ичида умумий холат билан танишиш, 
ишлаб чикишни кандай асосга қѝйиш учун муайян негизни юзага келтиради
айрим олдиндан кѝзланган режаларга ѝзгартиришлар киритилади. 
Раҳбар педагогнинг нутқ маданияти таълим жараѐнини бошқаришда, кенг 
кѝламли таълим-тарбия фаолиятини амалга оширишда ҳал қилувчи, ғоят муҳим 
ѝрин тутади. Педагог нутқининг маданийлиги – унинг билим даражаси, ақл-
идрокининг мантиқий фикрлашдаги етуклиги билан бир қаторда она тилининг 
бойлигидан фойдалана олишига ҳам боғлиқ. Тил – ҳар бир педагогнинг қуроли, ѝз 


51 
фикр-муносабатларининг 
бевосита 
воқеликка 
чиқишидир. 
Донолар 
таъкидлаганларидек, инсон ақл-заковати, тафаккури ва онгининг энг бой 
ютуқлари, теран билимлар, кенг миқѐсли илм-фанлар, оташин ҳис-туйғулар 
нутқда очиқ-ойдин, жарангдор ва жозибадор ифодаланмас экан, тингловчига 
номаълум бѝлиб қолаверади. Бинобарин, раҳбар ѐки педагогнинг нотиқлик 
вазифаси баѐн этиладиган фикрларни ѝқувчи, талаба, тингловчилар бевосита 
қабул қилишлари учун уларга қулайлигини инобатга олишга эришишдан иборат. 
Бу эса нотиқнинг ѝз фикрини қандай шаклда ифода қилишига ҳам боғлиқ. 
Ўзбекистонда ѐш авлодни маънан юксак инсонлар қилиб тарбиялаш давлат 
миқѐсидаги муҳим вазифа даражасига кѝтарилди. Чунки маънавияти бой кишилар 
яшайдиган мамлакат иқтисодий, сиѐсий жиҳатдан тараққий топади, бундай 
жамиятнинг кучли бѝлиши ҳам муқаррардир. Тарғибот-ташвиқот, таълим-
тарбияга дахлдор шахслар, айниқса таълим муассасалари раҳбарлари ѝз 
фаолиятларида жонкуяр, ташаббускор ҳамда ижодкор бѝлишлари бу борадаги 
ишларнинг самарасини таъминлайдиган етакчи омиллардан саналади. Чунки 
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов айтганидек, «Маънавият 
ҳақида ҳар қанча даъватлар, муҳим назарий фикрлар билдирилмасин, агар уларни 
жамият онгига сингдириш учун доимий иш олиб бормасак, бу борадаги 
фаолиятимизни ҳар томонлама пухта ѝйланган тизимли равишда ташкил этмасак, 
табиийки, биз кѝзланган мақсадга эришолмаймиз, яъни, инсон қалбига йѝл 
тополмаймиз». 
Мамлакатимиз раҳбарининг «Бу ѐруғ оламда энг буюк жасорат нима, деган 
саволга, ҳеч иккиланмасдан, энг буюк жасорат – бу маънавий жасорат, деб жавоб 
берсак, ѝйлайманки, янглишмаган бѝламиз» деб айтган кѝрсатмалари ижтимоий 
соҳа кишилари, хусусан, маориф ходимлари учун дастуруламал бѝлиб хизмат 
қилиши лозим. Раҳбар нутқи тингловчиларнинг ҳис-туйғуларини уйғотадиган, 
уларни қизиқтирадиган, диққат-эътиборини нутқ мавзуига жалб этадиган бѝлиши 
лозим. Мавзуни тушунарли ва ишонарли қилиб баѐн этиш бошқарувчи 
муваффақиятининг гаровидир. Раҳбар ѐки педагогнинг нутқ маданияти 
эгаллашида она тилидан кейинги асосий ѝринни бадиий адабиѐт эгаллайди. 
Адабиѐтлар билан муттасил ишлаш ва уларни мунтазам ѝқиб бориш нотиқнинг 
сѝз бойлигини ошириши, тасвирли ифодалар, бадиий ибораларни кѝпроқ эгаллаб
олиши, халқ орасида кенг тарқалган адабий тил бойликларини териб, ѝзлаштириб 
олишига катта ѐрдам беради. Бадиий адабиѐт нотиқни маиший турмуш, ижтимоий 
ҳаѐт билан ѝзи билганидан кѝра чуқурроқ таништиради, фикрлаш миқѐсини янада 
кенгайтиради, маданий савиясини оширади, мантиқий тафаккур салоҳиятини 
бойитади. Халқ олдида тез-тез сѝзга чиқиб турувчи раҳбар ѝз нутқида бадиий 
тасвирлардан ѝринли фойдаланади, ҳаѐтдаги айрим воқеалар, шахсларни бадиий 
адабиѐт қаҳрамонлари билан таққослаш имкониятига эга бѝлади, натижада унинг 
нутқи жонли, ҳаѐтий, таъсирли бѝлади. Педагоглар, мактаб раҳбарлари учун 
ибратли ҳикматлардан яна бири шундаки, бирор сѝз айтишдан аввал унинг 
ортидан «келадиган» оқибатини ѝйлаш зарур. Яхши ѝйланмай, оқибатини 
олдиндан чамаламай, ихтиѐрий ѐки беихтиѐр айтиб юбориладиган сѝз ҳақиқатга 
хилоф бѝлиши, муайян бир кишининг иззат-нафсини ерга уриши, қалбини 


52 
жароҳатлаши мумкин. Моҳир педагог ѐки раҳбар ѝқувчиларнинг нутқ 
маданиятини шахсий намунаси билан ҳам тарбиялайди. Масалан, у ѝзбек 
тилининг ғоят бой хазинасидаги сѝз жавоҳирларидан усталик билан фойдаланиш 
малакасини сайқал топтира олади; ибратомуз сѝзлари, ѐқимли иборалари, 
намунали ташбиҳларга бой жумлалари, жарангдор талаффузи билан 
тингловчиларда кѝникма, маҳорат ҳосил этади. Маърузада халқ оғзаки ижодига 
мансуб ҳикматли сѝзлар, рубоий, тѝртлик, қизиқ-кизиқ иборалардан фойдаланиш 
талаб этилади. Бадиий тасвир, қиѐслаш, ҳажвия (юмор) кабилардан ѝринли 
фойдаланиш маърузани қизиқ қилади, эшитувчиларни зериктирмайди, мудратиб, 
пинакка кетказиб қѝймайди, балки маънавий ҳордиғини чиқаради. Сѝзловчи 
ҳамиша сѝзларга торлик, мазмунга кенглик зарурлигини унутмаслиги лозим. У 
кѝп ва теран фикрласа, оз гапиради, чунки оз сѝзга кѝп мазмун сингдиришга 
интилади. Баѐн этиладиган масаланинг мазмуни аввал пухта ѝйлаб олинган бѝлса, 
сѝзлар беихтиѐр қуйилиб келаверади. Шунда нотиқ гѝѐ фикр наққошига айланади. 
Cамарали мулоқот асосини ташкил этувчи раҳбарликка хос хислатлар бизнингча 
қуйидагиларда кѝзга яққол ташланади: 
1. Истиқболли стратегик режалаштиришга мойилликнинг кучлилигида. 
2. Ходимлар, меҳнат ресурсларини тақсимлаш бѝйича мақбул ва ѝз вақтида қарор 
қабул қила олишида. 
3. Самарали фаолият доирасини кенгайтириш ѐки юксак тартибда меҳнат қилиш 
эвазига ѝз масъулиятини оширишга интилишда. 
4. Турли вазиятларда ижодий ва рационал ҳамда тѝғри қарор қабул қила олишда. 
5. Ўз кучига ва имкониятига чексиз ишонишда. 
6. Ўз ҳуқуқларини англаши ва вазифасига масъулиятлилигида.
7. Пайти келганда одилона ҳукум қабул қилишида. 
8. Мулоқот малакаларини мукаммаллаштиришига интилишда. 
9. Мураккаб ва инқирозли вазиятдаги жараѐнларни таҳлил этиш ва интуитив 
тарзда башорат қила олишда. 
10. Меҳнатга юксак қадрият сифатида қараши ва унга бутун куч-ғайратини сафар- 
бар этишида. 
11. Фаолияти давомида айбдорни излаш эмас, балки муаммони ҳал этишга 
интилишида, таваккалдан қѝрқмайдиган ва мустақил фикрга эга ходимлар билан 
ишлаш хоҳишининг юқорилигида. 
Ушбу бошқарув маъноларидан ташқари раҳбар психологиясида ижтимоий, 
сиѐсий ва мустақил бошқарувни ѝзида жам этган ҳуқуқий етукликни ѝзида акс 
эттирадиган ботиний маъноларни қандай аниқлаш мумкин? Фикр мазмун-
моҳиятига кѝра маъно қатламларини ажратишда қуйидаги уч хусусият инобатга 
олиниши лозимлиги тушунтирилади: 
1) раҳбар фаолият олиб бораѐтган даврдаги мавжуд анъаналар, яъни қандай 
қадриятлар, анъаналар таъсири остида бошқарувчининг ижодий тафаккури 
шаклланганлиги; 
2) раҳбарнинг ходимларидаги ѝз меҳнатига бѝлган муносабатига таъсири; 
3) мавжуд мафкуравий воқелик, яъни раҳбар ижодий тафаккури шаклланишига 
таъсир этган ғоялар, мафкуралар ва бошқалар. 


53 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish