2.Таъсирчан нутқ сўзлаш мароми. Нутқ услублари.
Нутқда мақсадга эришиш усуллари уч катта гуруҳга бѝлинади.
1. Императив - нутқий таъсирнинг кучга таянган усули. Бу усул
авторитар нутқнинг асосини ташкил этади (буйруқ, қѝрқитиш, шахсиятта
тегиш ва ш.к
2. Инонтириш - демократик нутқ асосини ташкил этади ва асослаш
орқали ѝз қараш ва нуқтаи назарни ѝзга одам онгига сингдириш (исботлаш,
тушунтириш, йѝналтириш ва ш.к.)
47
3. Мойиллик уйғотиш - либерал нутқнинг асосини ташкил этади ва
ахборот олиш истаги билан боғлиқ (бахс-мунозара, сѝроқлаш ва ш.к.).
Тингловчи(лар) онгининг турли аспектларига тасир ѝтказишга мувофиқ
тарзда нутқ йѝналиши самарадорликни оширишнинг турли жиҳатларига
қаратилиши мумкин:
1. Ҳиссиѐтни уйғотиш.
2. Диққатни жалб этиш.
3. Билим тарқатиш.
4. Хоҳиш-истак уйғотиш.
5. Ҳаракатга даъват этиш.
6. Кѝникмаларни шакллантириш.
Нутқ турлари кѝп. Хусусан, уларни бир мартали ва давомий турларга
бѝлиш мумкин. Аристотел навбатида бир марталик нутқларни маслаҳат
(келажакка оид), суд (ѝтмишта оид) ва ифодавий (ѝтмш ва келажак ѝртасидаги
боғланиш ҳақидаги) турларга бѝлади.
Булар қаторига яна диалогга асосланган нутқ турлари (суҳбат, баҳо,
мунозара ва ҳ.к.)ни киритиш мумкин. Давомий нутқлар нотиқнинг бир
аудитория олдида бир йѝналишдаги мавзуда кѝп маротаба чиқиши билан
боғлиқ бѝлиб, таълим-тарбия йѝналишидаги нутқларни, диний мавзудаги
ваъзларни ҳамда тарғибот-ташвиқотни ѝз ичига олади.
Таъсирчан нутқ сѝзлаш мароми
1. Ҳиссиѐтни уйғотиш;
2. Диққатни жалб қилиш;
3. Билим тарқатиш;
4. Хоҳиш-истак уйғотиш;
5. Ҳаракатга даъват қилиш;
6. Кѝникмаларни шакллантириш.
Инсоннинг кундалик коммуникатсияси жараѐнида сѝзлар 7%ни, товуш
оҳанги - 38%, нутқсиз муносабат - 53% ни ташкил этади.
Психологик таъсир бу турли воситалар ѐрдамида инсонларнинг
фикрлари, ҳиссиѐтлари ва хатти-ҳаракатларига таъсир кѝрсата олишдир.
Психологик таъсирнинг уч воситаси ажратилади:
1. Вербал таъсир
- бу сѝз ва нутқимиз орқали кѝрсатиладиган
таъсиримиздир. Бундаги асосий воситалар сѝзлар ҳисобланади. Нутқ сѝзлашув
ѝзаро мулоқот жараѐни бѝлиб, унинг воситаси сѝзлар ҳисобланади.
Монологик нутқда ҳам диологик нутқда ҳам киши ѝзидаги барча сѝзлар
заҳирасидан фойдаланиб, энг таъсирчан сѝзларни топиб шеригига таъсир
кѝрсатишни хоҳлайди.
2. Паралингвистик таъсир - бу нутқнинг атрофидаги нутқни безовчи, уни
кучайтирувчи, безовчи ѐки сусайтирувчи омиллар. Бунга нутқнинг баланд ѐки
паст товушда ифодаланаѐтганлиги, товушлар, тѝхташлар, дудуқланиш, йѝтал,
тил билан амалга ошириладиган ҳаракатлар, нидолар киради. Шунга қараб,
дѝстимиз бизга бирор нарсани ваъда бераѐтган бѝлса, биз унинг қай даражада
самимийлигини билиб оламиз.
48
3. Новербал таъсирнинг маъноси ―нутқсиз‖дир. Бунга суҳбатдошларнинг
фазода бир-бирларига нисбатан тутган ѝринлари, ҳолатлари (яқин, узоқ,
интим), қилиқлари, мимика, пантомимика, қарашлар, бир-бирини бевосита ҳис
қилишлар, ташқи қиѐфа, ундан чиқаѐтган турли сигналлар (шовқин, ҳидлар)
киради. Уларнинг барчаси мулоқот жараѐнини янада кѝчайтириб,
суҳбатдошларнинг бир-бирларини яхшироқ билиб олишларига ѐрдам беради.
Америкалик олим Меграбян формуласига кѝра
,
биринчи марта кѝришиб турган
суҳбатдошлардаги таассуротларнинг ижобий бѝлишига гапирган гаплари
7%, паралингвистик омиллар 38% ва новербал ҳаркатлар 58% гача таъсир
қиларкан.
3.Оммани ѝзига жалб қилиш сирлари. Нутқ қилишда эътиборга
олиш зарур бѝлган талаблар.
Машҳур америкалик психолог Дейл Карнеги фикрича, одамнинг исми
унинг учун энг яхши мусиқа вазифасини ѝтайди. ―Исм‖ усулининг психологик
меҳанизми қуйидагича:
- исм ва шахс бир-биридан ажралмайди. Инсон туғилгандан бошлаб
унинг исми у билан ѐнма-ѐн туради;
- исм билан мурожаат қилиш кишида унга нисбатан эътиборнинг
мавжудлигини билдиради;
- шахсга нисбатан диққатли бѝлиш, шахсни тасдиқлаш демакдир;
- агар шахс ѝзининг шахс эканлигини англаса, унда қониқиш ҳисси
пайдо бѝлади;
- қониқиш ҳисси доимо ижобий кечинмаларни келтириб чиқаради;
- киши доимо ижобий ҳислар пайдо бѝлишига ҳаракат қилади;
- агар ҳеч ким бизда ижобий ҳисларни қѝзғата олмаса, аттраксияни
вужудга келтиришга ҳаракат қилинади.
Демак, инсонга мурожаат қилишда унинг исмини айтиб чақириш унда
ижобий ҳисларни келтириб чиқаради. Кишиларнинг исмини эслаб қолиш учун
уни бир неча марта такрорлаш муҳим. Шунингдек, миянгиздаги шу исм билан
боғлиқ ассотсиатсия билан боғлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун янги
танишларингизнинг исмларини бир неча марта такрорланг. Ходимларингизни
исми билан чақириб мурожаат қилишингиз уларда сизга бѝлган ҳурматни
орттиради.
―Муносабатлар ойнаси‖ усули- Тасаввур қилинг, сизни янги жамоага
раҳбар қилиб тайинлашди. Ҳали ҳеч ким сизни танимайди, сиз ҳам уларни
танимайсиз. Эрталаб улар сизни исмингизни айтиб саломлашади, лекин сиз
уларни ҳали исмларини билмайсиз. Битта ходимингиз сиз билан жилмайиб
саломлашади, худди эски қадрдонлардек мулоқотда бѝлади. Иккинчи ходим
эса мулойим саломлашади, лекин юзида кинояга ѝхшаш ишора бор, истеҳзоли.
Сиз иш тѝғрисида маслаҳатлашмоқчи бѝлсангиз қайси бирига мурожаат
қиласиз? Албатта биринчи ходимга, лекин нима учун? Чунки унга нисбатан
сизда аттраксия пайдо бѝлади. ―Руҳият ойнаси‖ ѐки ―муносабатлар ойнаси‖ -
бу юз ифодасидир. Кишилар ичидагини юз қиѐфаси орқали ифодалайдилар.
кайфияти чоғлигини, пастлигини ҳам юз қиѐфасидан билиб олиш мумкин.
49
Одамлар муносабатлар ойнасини жуда кам назорат қиладилар ва
бошқарадилар. Раҳбар ходимига унинг мажбуриятига кирмайдиган вазифани
топшираѐтганида жуда мулойим, жилмайиб мурожаат қилади. Жилмайиш-бу
кишиларнинг, дѝстларнинг паролидир. Буни психологик меҳанизми
қуйидагича:
-
кѝпгина кишилар дѝстларигагина жилмайиб қарайдилар,
душманларига эмас;
- мулоқотда кишилар кѝнгилдан жилмайсалар, бу ―мен-сизнинг
дѝстингизман‖ дегани;
- дѝст-бу бизнинг ҳимоячимиз, биз томонимизда турадиган киши;
- инсоннинг эҳтиѐжларидан бири-бу ҳимояланишга бѝлган эҳтиѐжи. Дѝст
мана шу ҳимояланиш эҳтиѐжини қондирадиган шахсдир;
- қониқиш ҳисси кишида ижобий ҳисларни келтириб чиқаради;
- инсон доимо ижобий ҳисларни келтириб чиқарадиган шахсга нисбатан
интилади;
- агар ҳеч ким ижобий ҳисларни келтириб чиқармаса, у ихтиѐрсиз
равишда аттраксия (ѝзига жалб қилиш) ни шакллантиради.
Нутқ қилишда эътиборга олиш зарур бѝлган талаблар қуйидагилар:
Сизга бериладиган вақтни аниқлаштиринг
Аниқ вақт белгиланмаган
бѝлса-да, узун нутқ тайѐрлаш ярамайди. Ўртача 5-7 дақиқа, кѝпи билан 10
дақиқани назарда тутинг.
Маърузанинг мақсади ва асосий ғоясини белгилаб олинг
Шундан сѝнг нутқ режасини тузинг, режа қанчалик батафсил бѝлса,
матннинг ѝзини ѐзиш шунчалик осон бѝлади. Маъруза маъноли, мазмундор ва
мантиқан бир-бирига боғланган гаплардан иборат бѝлиши лозим.
Аудиторияни эътиборга олинг
.
Мисол учун сиз иқтисодчи бѝлсангиз ва ѝз ҳамкасбларингиз қаршисида
сѝзга чиқсангиз, махсус терминлар маъносини тушунтириб ѝтиришга ҳожат
йѝқ. Тингловчилар бошқа касб эгалари бѝлса, бу, аксинча ѝринли бѝлади.
Нутқ сѝзлашни машқ қилинг
.
Нутқ матнини кѝзгу ѐки яқинларингиз қаршисида ѝқиб беринг,
овозингизни ҳам созлаб олинг. Нима кийишни ѝйлаб қѝйинг
.
Кийимингиз аввало, учрашув шаклига тѝғри келиши керак. Масалан,
илмий анжуманда иштирок этиш учун классик услубда, абитуриентлар учун
семинар ѝтказиш учун эса кундалик услубда кийиниш мумкин.
1. «Шахс исми» - мулоқот чоғида шерикка исми шарифи билан
мурожаат
этилади, бундай мурожаат эътиборни билдиради ва ѝз навбатида, беихтиѐр
ижобий ҳисларни юзага келтиради.
2. «Кѝнгил ойнаси» - мулоқот чоғида кулиб туриш, очиқ чеҳралик дѝстона
муносабат ва эзгу ниятлардан дарак беради.
3. «Бебаҳо сѝзлар» - мулоқот чоғида ҳар қандай инсонга хуш ѐқадиган
мақтов ва хушомадлар борасида зиқналик қилмаслик керак.
4. «Сабрли тингловчи» - суҳбатдошни қизиқиш ва сабр билан тинглай
олиш.
50
5. «Олдиндан олинган ахборот» - мулоқот чоғида суҳбатдошингиз ҳақида
мавжуд билимлардан (характери, темпераменти, қизиқишлари, оилавий ҳолати ва
бошқалар тѝғрисида) фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |