Дастурлаш асослари



Download 2,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/158
Sana03.04.2022
Hajmi2,19 Mb.
#526505
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   158
Bog'liq
Oquv-uslubiy majmua

 


43 
 
5 – модул: Бошқарув фаолиятида нотиқлик маҳорати ва нутқ 
услублари 
Режа: 
 
1. Раҳбарга хос нотиқлик санъати. 
 
2. Раҳбар нутқи ва унинг бошқарувдаги ўрни. 
 
3. Нутқ услублари 
 
4. Раҳбар шахсини аникловчи тестлар 
Таълим муассасаси раҳбарлари, педагогларда муомала одоби, хулқи ва 
нотиқлик санъати таълим-тарбия сифатини оширишга таъсир этувчи асосий 
омиллар сирасига киради. 


44 
1.Раҳбарга хос нотиқлик санъати. Раҳбар нутқи ва унинг бошқарувдаги 
ўрни.
 
Этикет қоидаларидан бири нутқ маданиятидир. Агар раҳбар чиройли 
нутқ маданиятига эга бѝлса, у авваломбор, ѝзининг мақсад ва ѝйларини, 
келгуси режаларини бошқаларга этказа олади. У бу билан кишиларда ѝзига 
ишонч уйғота олади, ѝз ортидан эргаштира олади. Кишилар раҳбарнинг ѝзига 
эмас, унинг сѝзига, ѝзини тутишига қараб баҳо берар экан, ҳар жойнинг ѝз 
сѝзини топиб гапириш раҳбар учун муҳим хусусият ва фазилат бѝлиб 
қолаверади. 
Сиѐсий арбобнинг ва ҳар қандай раҳбарлик лавозимини эгаллаган 
кишининг фаолияти ҳам нотиқлиг фаолияти билан чамбарчас боғли:қ, чунки 
сиѐсий арбоб (давлат раҳбари, у ѐки бу партия этакчиси ва ш.к ѝз сиѐсий 
платформаси, маълум: мафкураси, ижтимоий консепсиясини баѐн этиш орқали 
одамларни ѝзига тарафдор қилади. Афсуски, ҳозирги вақтда кѝпчилик сиѐсий 
партия вакиллари ва раҳбарлар нотиқлик санъатини пухта эгалламаганлиги 
туфайли ѝз олдиларида турган масалаларни ҳал этишда этарли самарага эриша 
олмаяптилар. Шунинг учун ҳам биринчи Президент И.Каримов 2005 йил 28 
январ куни бѝлиб ѝтган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик 
палатаси ва Сенатининг қѝшма мажлисида "сиѐсий партиялар ва
фуқаролик институтларининг давлат аҳамиятига молик энг муҳим қарорларни 
қабул қилишдаги роли ва таъсирини тубдан кучайтиришъ
!
масаласига
алоҳида эътиборни қаратди ва бунда улар "ѝзининг доимий сайловчиларига 
таяниш учун фаол ҳаракат қилиши кераклигини таъкидлаган эди. 


45 
Сиѐсий арбоб учун одамларга хоҳ ѐзма, хоҳ огзаки шаклда мурожаат 
этиб, уларни ѝз фикрларига инонтириш, бирон-бир нарсага даъват этиш 
бирламчи аҳамиятга эга. Ву борада қадим юнон файласуфи Афлотун шундай 
деган эди: "Менинг имоним комилки, агар исталган шаҳарга нотиқ ва табиб 
келса ва Халқ йиғини ѐки бошқа бирон мажлисда улардан қай бирини табиб 
этиб сайлаш ҳақида баҳс бошланса, табибга ҳеч ким эътибор ҳам қилмасди ва 
сѝзнинг қудратидан фойдаланишни билган кишига овоз беришар эди, у буни 
истаса бас... Нотиқ ҳар қандай рақибга қарши исталган масалада баҳс 
юритишга ва оммани ҳар қандай мутахассисдан кѝра тезроқ инонтиришга 
қодир". Афлотуннинг мазкур фикри нақадар асосли эканлигига тарихдан 
кѝплаб мисолларни келтириш мумкин. Масалан, ХВ асрда яшаб ѝтган, 
Алишер Навоий замондоши Воиз Иршод сѝз қудратидан моҳирона 
фойдаланиб, кѝплаб мураккаб дипломатик масалаларни ҳал эта олган. 
Хусусан, тарихнавис Али Сафийнинг далолат беришича, Ҳусайн Бойқаро 
Шерзод шоҳи ҳузурига муҳим давлат иши юзасидан музокара учун Воиз 
Иршодни юборган. Мавлоно Иршод топшириқни шу даражада моҳирлик 
билан адо этган эканки, Шероз шоҳи унга ѝз фуқаролари олдида ваъз 
қилгандан сѝнг жавоб беришини айтган. Иршод минбарга чиқиб эҳтирос 
билан нутқ сѝзлаганда, масжиди жомега йиғилганлар бутун вужуди билан 
ваъзга маҳлиѐ бѝлиб, ҳѝнг-ҳѝнг йиғлай бошлаганлар. Энг муҳими, Иршод ѝз 
даврининг моҳир дипломати даражасига кѝтарилиб, нотиқлик санъати билан 
икки мухолиф давлат орасида низоларни бартараф эта олган ва улар ѝртасида 
дѝстона, маданий алоқаларни қарор топишига катта ҳисса қѝшган. 
Туғма нотиқлик истеъдодига эга бѝлган ва бу истеъдодини махсус 
билим олиб ривожлантирган сиѐсий арбоблар одамлар орасида машҳурлик 
касб этиб, катта сиѐсий нуфузга эга бѝлганлар. Бундай сиѐсий арбоблар 
фаолиятини кузатиш шуни аѐн этадики, улар профессионал нотиқ сифатида 
нотиқлик санъатининг бир қатор қоидаларига риоя этадилар. Хусусан, улар 
одамларга кутган ва эшитишни истаган нарсалар ҳақида гапирадилар, шунинг 
учун уларни тинглаѐтган конкрет тингловчиларнинг менталитетидан келиб 
чиқиб, одатда турли масалалар ҳақида гапирадилар. Бу эса нутқнинг ѝринли 
бѝлиши ҳақидаги нотиқлик санъати тамойилига мос келади. Дарҳақиқат, 
нотиқ нутқи шунчаки турли манбалардан олинган маълумотларнинг оддий 
йиғиндиси эмас, балки ижодий меҳнат самараси бѝлган ѝзига хос санъат 
асаридир. Унда нотиқ ѝз фикрини қайси одамлар олдида, қандай шароитда 
баѐн этаѐтганини эътиборга олган ҳолда шуларга мос да-лил, асосларни, 
вазиятга мувофиқ сѝз ва оҳанг танлайди. 


46 
Раҳбарнинг касб нотиқлиги бир қатор ички психологик мақсад-
муддаоларга интилиш натижасида шаклланадиган хусусиятларга эга. Нотиқ 
нутқ орқали эришиш мумкин бѝлган (истаган) мақсадларни ѝз олдига қѝяр 
экан, раҳбар (етакчи)нинг ҳам ѝз мақсадлари доираси мавжуд. Мақсадлар 
доираси деганда, киши нутқ орқали эришмоқчи бѝлган натижа, эҳтиѐж сезган 
нарса(лар) англашилади, яъни бу унинг ѝз олдига қѝйган ва ҳал этмоқчи 
бѝлган муаммоларидир. Бу муаммони қай даражада ҳал эта олиши унинг 
нотиқлик маҳоратига боғлиқ. 
Раҳбар, сиѐсий арбоб бирон-бир мажлис ѐки йиғин-да нутқ сѝзлайдими, 
сайлов компанияси даврида сайловчилар билан учрашувда гапирадими, турли 
одамлар билан суҳбат қурадими, мухбирларга интервю берадими ѐки ОАВда 
чиқиш қиладими, у, аввало, ѝз ғоялари, фикрлари, сиѐсатини ѐқлайдиган 
тарафдорларни жамлашга ҳаракат қилади. Айни шу ѝринда инсонга хос 
интилишларнинг жиддий омили яширинган бѝлиб, унга бироз тѝхталиб 
ѝтишга тѝғри келади. 
Раҳбарлик оғир юмуш. Уни шараф билав адо этмоқ учун, киши ѝзи 
раҳбарлик қиладиган соҳани билишигина эмас, балки яна бир қатор сифат ва 
фазилатларга эга бѝлмоғи керак. Улар ичида аввало тил ва нутқ 
имкониятларини ишга сола билишни ажратиб кѝрсатиш даркор. 
Нутқий мулоқотга киришган кишининг мақсадлари доирасини 
умумлашган ҳолда қуйидагилар билан белгилиш мумкин 1) ѝзга(лар)га, 
муайян жамоага ѝз ғоя ва фикрларини этказиш орқали ҳамфикрлар доирасини 
кенгайтириш; 2) маънавий (руҳий) ҳаѐтини узайтириш орқали ҳаѐтда из 
қолдириш; 3) ҳукмронликка бѝлган интилишни амалга ошириш 4) шартномага 
асосан ѝз ҳизмат доирасида муайян (сиѐсий, иқтисодий, молиявий) масалани 
ҳал этиш; 5) эътибор қозониш; 6) жамиятда тутган баланд мавқеини сақлаб 
қолиш ва х.к. 
Албатта, нотиқ (нутқий мулоқотга киришган киши) турли ҳолат ва 
вазиятларда турли мақсадларни ѝз олдига қѝяди. Аммо мақсадлар доираси 
киши нутқ орқали амалга оширмоқчи бѝлган, ѝз олдига қѝйган ҳал этмоқчи 
бѝлган масаладир. Бу масаланинг қай даражада ҳал этилиши унинг нотиқлик 
маҳорати боғлиқ. Нотиқ маҳорати эса аудитория (суҳбатдош) қараб 
кѝтарилган масала ва қѝйилган мақсадга мувофиқ шакл ва усулларни танлай 
олиш қобилияти билан белгиланади. 

Download 2,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish