Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


 Мураккаб шароитли грунтлар учун янги авлод пойдевори



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

4.8. Мураккаб шароитли грунтлар учун янги авлод пойдевори 
Кам қаватли биноларни шартли равишда икки турга ажратиш мақсадга 
мувофиқ ҳисобланади: "оғир" (ҳар бир 
погонли
метр
учун 5 тоннадан ортиқ 
юк пойдеворга тушади); "енгил" (ҳар бир 
погонли метр учун 
5 тоннагача юк 
пойдеворга тушади). 
"Енгил" кам қаватли турар-жой бинолар учун плита-рамали лентасимон 
пойдеворлар ишлаб чиқилди (4.22-, 4.23-расмлар). Плита-рамали лентасимон 
пойдеворлар 
жуда 
енгил 
юклар 
учун 
мўлжалланган 
фазовий 
платформасимон пойдеворларни такомиллаштириш натижасида барпо 
этилди. У бинонинг юк кўтарувчи деворлари тагида жойлашган, бир-бирига 
боғланган темирбетон элементлардир. Плита-рамали конструкция плита 
элементлари билан ҳосил қилинади. Улар орасига грунт массаси, унинг 
устидан иссиқлик изоляция қатлами ва пол конструкцияси ётқизилади. 
Плита-рамали лентасимон пойдевор элементларининг кўндаланг кесими 
ёпиқ қути шаклга эга бўлиб, юқори ва пастки қисми темирбетон плиталар, 
чети энсиз ҳамда ўртада қалин кучлантирилган қовурғалар бирлашишидан 
ташкил топган. Улар орасига плитасимон иссиқлик изоляция қатлами 
ётқизилган. Плита-рамали лентасимон пойдевор 
махсус текислан
ган, ҳеч 
қандай 
кучайтирилма
ган асосга гидроизоляция қатлам устидан ўрнатилади. 
4.22-расм. Плита-рамали лентасимон пойдеворнинг умумий кўриниши 


146 
 
4.23-расм. Плита-рамали лентасимон пойдеворнинг кўндаланг кесими
 
Ушбу тадқиқот республикамизда қурилаётган кам қаватли турар-жой 
биноларига бўлган эҳтиёжларга асосланган ҳолда, қуйидаги мақсадга 
йўналтирилган: келгуси йилларда кам қаватли турар-жой бинолар қурилиши 
ҳажмини бир неча марта ўсиши (30% дан 70% гача) режалаштирилган; 
қурилиш учун "қулай" ерларнинг етишмовчилиги сабабли (мураккаб 
шароитли грунтлар шаҳар ва туман майдонларининг кенг ҳудудларини 
қамраб олган) мураккаб грунт шароитида қурилиш қилишга мажбурлиги; 
қурилиш харажатларини камайтириш (қурилиш вақтини қисқартириш, 
қурилиш материалларини ва меҳнат ҳажмини камайтириш, муҳандислик-
геологик тадқиқотлар ҳажмини қисқартириш) ва "ноқулай" ерларнинг 
арзонлиги, биноларнинг иссиқликдан ҳимояланганлик даражасини ошириш 
ҳисобига, бинодан фойдаланишга кетадиган харажатларни камайтириш; 
бинонинг мустаҳкамлигини ва умумий қулайлик даражасини ошириш 
ҳисобига, турар-жой биносини бир квадрат метрига тушадиган харажатларни 
камайтириш. 
Бундай пойдеворларнинг экологик принципи, асос грунтининг табиий 
узоқ муддатли структурасини сақлаб қолишга ва кучсиз грунтларни 
махсус 
мустаҳкамламасдан туриб,
уларнинг кичик аммо табиий юк кўтариб туриш 
қобилиятидан фойдаланишга асосланган.


147 
Ушбу принципни амалга оширишдан мақсад – пойдеворларни фазовий 
шаклли системаларга келтириб, юқори фазовий бикрликка ва юкларни бир 
текис тақсимлаш қобилиятига эга бўлган ҳамда конструктив ечимдан 
ташқари бир неча вазифаларни – иссиқлик изоляция ва дренажни ўзига 
бирлаштириш ҳисобига, ер ости гидрогеологик режимини, шу жумладан, 
ташқи ва ер ости экологик шароитларни сақлаб қолиш учун қулай шарт-
шароитларни яратадиган муҳитни шакллантириш, кучсиз грунтларни табиий 
кўтариб туриш (асос грунтига паст босим бериш туфайли кучсиз грунтларни 
кичик салбий нотекис деформацияларини ҳисобга олмайдиган) қобилиятидан 
фойдаланиш имконини яратишдир.
Плита-рамали лентасимон пойдевор - пойдеворга қуйиладиган барча 
афзалликларни сақлаб қолади (фазовий бикрлик, бинодан тушаётган барча 
юк-ларни қабул қилиш қобилияти, заиф грунтларнинг нотекис салбий 
деформацияларига нисбатан кам сезувчанлик) ва шунинг билан бирга 
пойдеворни барпо этиш учун кетадиган материалларнинг сарфини 
камайтиради. 
Бундай плита-рамали лентасимон пойдеворнинг қўлланиш соҳаси 
мураккаб грунтларда ва тор шароитларда қурилаётган кам қаватли турар-жой 
бинолари ҳисобланади. Мураккаб грунтлар деганда кучсиз, ўта чўкувчан, 
тўкма, бир жинсли бўлмаган ва бошқа грунтлар тушунилади.
Ушбу ечим универсал бўлиб, турли кучсиз грунтли шароитларда 
қўлланилиши мумкин. Бундай пойдеворларда:
- грунтнинг табиий узоқ муддатларда ташкил топган структураси сақлаб 
қолинади;
- ташқи ва ер ости экологик шароитлари, шу жумладан, ер ости 
сувларининг гидрогеологик режимини бузмайди. Натижада ташқи табиий 
дренаж сақлаб қолинади. Пойдеворни гидроизоляциялаш ва қурилиш 
участкасини иссиқлик изоляциялаш имконини беради;


148 
- катта фазовий бикрлик ҳосил қилиши натижасида заиф асосларнинг 
салбий деформацияларига нисбатан паст сезувчанликка эгадир;
- асосга паст босим (1 кг/cм
2
дан камроқ) беради. 
Кам қаватли энергия самарадор турар-жой бинолари учун плита-рамали 
лентасимон пойдевордан фойдаланилса бетоннинг ҳажми 6 (олти) баробарга 
камаяди. Сунъий асосни ҳосил қилиш учун қилинадиган ишларнинг ҳажми 
камаяди ва асос грунтини мустаҳкамлайдиган оғир машиналар талаб 
қилмайди. 
Бундай пойдеворларнинг иқтисодий самарадорлиги ва ишончлилиги 
нафақат ушбу пойдеворларни қуришда, балки ишлатиш пайтида ҳам 
таъминланади. Турли хил мураккаб шароитли грунтларда улардан 
фойдаланишнинг кўп қирралилиги (универсаллиги)га асоснинг кичик 
нотекис 
салбий 
деформацияларининг 
таъсири 
сезилмайди. 
Асос 
грунтларининг табиий структураси ва хусусиятлари сақланиб қолинади ва 
улардан фойдаланилади. Табиий ер усти ва ер ости экологияси сақланиб 
қолади.

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish