154
схемаларни танлаш билан белгиланади.
Бинонинг конструктив ечими
деганда - бинонинг мустаҳкамлигини, устуворлигини, узоққа чидамлилигини
ва эксплуатацион сифатларини таъминловчи горизонтал ҳамда вертикал
элементлардан
иборат
ўзаро
боғланган
юк
кўтарувчи
ва
бошқа
конструкциялар
мажмуаси
тушунилади.
Бинонинг
юк
кўтарувчи
конструкциялари ўзаро боғланган горизонтал ва вертикал элементлардан
ташкил топган.
Конструктив система - бинонинг мустаҳкамлигини, устуворлигини
таъминловчи, ўзаро боғланган вертикал юк кўтарувчи
конструкцияларнинг
мажмуасидир. Конструктив системани танлаш билан бинодаги ҳар бир
конструкциянинг статик роли белгиланади. Шунинг учун ҳам конструктив
системани танлашдаги асосий масалалардан бири - вертикал юк кўтарувчи
конструкцияларга горизонтал юкларни тақсимланиш характерини ва улар
орасидаги ўзаро таъсирларни аниқлашдир. У лойиҳанинг ҳажмий-план
ечимига, меъморий-композициясига ва иқтисодий кўрсаткичларига таъсир
кўрсатади. Шунинг билан бирга конструктив
системани танлашга
лойиҳаланаётган бинонинг типи, унинг қаватлилиги ва қурилишнинг
инженер-геологик шароити ҳам таъсир кўрсатади.
Бугунги кунда каркассиз (деворли) ва каркасли конструктив системалар
бошқа конструктив системаларга нисбатан кўп қўлланилмоқда. Одатда,
бинонинг вазифасининг замонавий шароитда ўзига хослиги ва иқтисодий
нуқтаи назардан иккала конструктив системани бирга қўшиш зарурияти
туғилади. Шунинг учун ҳам бугунги кунда, бу
конструктив системаларни
биргаликда қўшиб комбинация-ланган конструктив система қилиб ишлатиш
катта муҳим аҳамиятга эга.
Ташқи деворнинг иссиқлик изоляциясини ва уларни ташқи таъсирлардан
ҳимоялашни таҳлил қилиш жараёни давомида қуйидаги мезонларни ҳисобга
олиш зарур:
Ташқи юк кўтарувчи девор конструкция янги бинони лойиҳалаштириш
босқичидаёқ, юк кўтарувчи деворларга механик, пойдеворни бир хил
155
бўлмаган чўкиши ва автомобил йўллари ёки саноат корхоналари яқинидаги
грунтларнинг тебраниш таъсирларининг оқибати ҳақида ўйлаш керак. Бу
масала пойдевор қўйишда қабул қилинган қарорлар билан чамбарчас боғлиқ.
Агар қурилиш юқорида қайд этилган ноқулай шароитларда олиб борилаётган
бўлса, ташқи юк кўтарувчи девор конструкциясини унга мос ҳолда
кучайтиришни назарда тутиш керак бўлади.
Эксплуатация таъсирлар - хоналарнинг микроиқлим
параметрларини
девор ишига ва шунга мос равишда хоналарнинг микроиқлимига
деворларнинг иқлимий таъсири. Деворнинг ишлашига ва хонанинг
шинамлигига таъсир қилувчи асосий омилларга ташқи ва ички ҳаво
ҳароратларидаги фарқ, атмосфера ёғинлари, иситиладиган хона ичидаги ҳаво
намлиги, шамолнинг таъсирини киритиш мумкин. Ташқи деворларнинг
иссиқлик ўтказишга қаршилик кўрсатишига қўйиладиган талаблар нафақат
энергия ресурсларини тежашга, балки яшаш қулайлиги масалаларига ҳам
боғлиқ. Деворларга энг муҳим таъсирни қиялаб ёққан ёмғир беради.
Шамол
деворларга куч билан сув ташлайди. Агар деворнинг конструкцияси ёки
унинг
алоҳида
тугунлари
етарлича
ўйланмаган
бўлса,
бу
ҳолат
конструкциянинг намланишига ва ҳатто хоналарнинг ичига сув киришига
олиб келиши мумкин. Ёмғирдан ташқари биноларнинг цокол қисмида,
балкон плиталарида ва карнизларида турган қор эриганда деворларнинг
пастки қисмига таъсир кўрсатади. Шунингдек, отмосткадан сачраган ёки
балкон плиталаридан тушган томчилар ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Деворларга сув оқиб кириши учун энг заиф
жойларга - дераза ромлари
(айниқса деразанинг сув қочириш қурилмаси) ва турли горизонтал ва қия
конструкцияларнинг деворларга уланган (кириш вестибюллари, соябонлар,
томлар, зина панжаралари, балконлар) қисмлари киради. Қурилиш
материаллари намлигининг ошиши деярли ҳар доим уларнинг иссиқлик
ўтказувчанлигининг ортишига олиб келади ва бу ўз
навбатида, деворнинг
иссиқлик узатишга қаршилигининг пасайишига ва бинони иситиш учун
энергия сарфининг ортишига олиб келади.