Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


Раскреповка - деворнинг қалинлашган қисмига айтилади. У вертикал  чиқиқни ҳосил қилади. Пиластерлар



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

Раскреповка
- деворнинг қалинлашган қисмига айтилади. У вертикал 
чиқиқни ҳосил қилади.
Пиластерлар

деворларнинг 
вертикал 
тор 
чиқиқларидир 
(деворларнинг 
катта 
баландлиги 
ва 
узунлигининг 
устуворлигини 
таъминлаш учун). 
Токча
- иситиш мосламалари ёки бошқа мақсадлар учун девордаги 
чуқурлаштирилган жой. 
5.3. Деформация чоклари 
Катта узунликдаги бинолар йил давомида ташқи ҳаво ҳароратининг 
ўзгариши, асос грунтининг нотекис чўкиши, сейсмик ҳодисалар ва бошқа 
сабаблар таъсирида деформацияга дучор бўлади. Бу ҳолатларда бинонинг 
деворлари, қаватларора ва том ёпмалари ҳамда бошқа қисмларида ёриқлар 
пайдо бўлиши мумкин. Бу эса бинонинг мустаҳкамлигини ва эксплуатация 
сифатини кескин камайтиради. Юк кўтарувчи ва тўсиқ конструкцияларда 
ёриқлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун бинони қисмларга ажратувчи 
деформация чоклари мавжуд. Олдига қўйилган мақсадга боғлиқ ҳолда 
қуйидаги деформацион чоклар қўлланилади: температура, деформация
антисейсмик ва сиқилиш. 
Температура чоклари бинони ер сатҳидан томга қадар қисмларга 
ажратади. (том, шу жумладан), ер сатҳидан пастда бўлган пойдеворга 
тегмасдан, чунки унга ҳарорат ўзгариши камроқ даражада таъсир кўрсатади 
ва шунинг учун жиддий деформацияларга дучор бўлмайди. Температура 
чоклари орасидаги масофа деворларнинг материалига ва қурилиш 
майдонининг ҳисобланган қиш ҳароратига қараб олинади. Температура 
чоклари юқори ҳароратда узун деворларда ёриқлар пайдо бўлишини олдини 
олиш учун амалга оширилади. Бу чоклар пойдевордан бошланиб деворнинг 
юқорисигача кенглиги 30-50 мм бўлган бетон ва ғишт деворлари орасидаги 
бўшлиқлардир. Чоклар пакле билан тўлдирилади ва қоришма билан ёпилади. 


160 
Бинонинг алоҳида қисмлари турли қаватли бўлиши мумкин. Бу ҳолда 
бевосита бинонинг турли қисмлари остида жойлашган асос грунтлари турли 
юкларни қабул қилади. Грунтнинг нотекис деформацияси бинонинг 
деворларида ва бошқа конструкцияларида ёриқлар пайдо бўлишига олиб 
келиши мумкин. Грунтнинг нотекис деформацияланишига яна бир сабаб - 
бино қурилиш майдони чегарасидаги асоснинг таркиби ва структурасида 
фарқлар бўлишидир. Бундай ҳолларда бир хил қаватдаги биноларда ҳам 
чўкишдан ёриқлар пайдо бўлиши мумкин. Биноларда хавфли деформациялар 
пайдо бўлишини олдини олиш учун деформация чоклари ташкил қилади. 
Ушбу чоклар, температура чокидан фарқли ўлароқ, бинонинг бутун 
баландлиги шу жумладан, пойдеворини ҳам кесиб ташлайди. 
Агар бир бинода ҳар хил турдаги деформацион чоклардан фойдаланиш 
зарур бўлса, улар иложи борича температура-чўкиш чоклар деб аталадиган 
кўринишда бирлаштирилади. 
Антисейсмик чоклар зилзилага мойил жойларда қурилган биноларда 
ишлатилади. Улар бинони конструктив равишда мустақил ва устувор ҳажмли 
қисмларга ажратадилар. Антисейсмик чок чизиқлари бўйлаб икки қаватли 
девор ёки икки қаторли юк кўтарувчи устунлар мавжуд бўлиб, улар тегишли 
бўлинманинг юк кўтарувчи тизимига киради. 
Сиқилиш чоклар турли турдаги яхлит бетондан қурилган деворларда 
амалга оширилади. Бетоннинг қотиш пайтида монолит деворнинг ҳажми 
камаяди. Сиқилиш чоклари деворларнинг юк кўтариш қобилиятини 
камайтирадиган ёриқлар пайдо бўлишига тўсқинлик қилади. Монолит 
деворларини қуриши давомида сиқилиш чокларининг кенглиги ортади. 
Деворлар қуриб бўлгандан кейин чоклар маҳкам ёпилади. 
Амалиётда деформация чоклари жойлаштирилган бино турлари 5.5-
расмда кўрсатилган.
"Ластина-С"нинг ўзига хос асосий хусусиятларига деярли ҳар қандай 
деформацияга, юқори кимёвий қаршиликка эга бўлган деформацион 
бўғимларда, янги қурилиш ва таъмирлашда ҳамда деформация чокларида


161 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish