5.6. Иссиқлик тежайдиган ғишт деворлар
Деворларни қуриш учун кенг тарқалган сунъий тош материаллари
лойдан ишланиб пиширилган ғиштдир. Ғиштнинг шакли тўғри бурчакли
параллелопипеддан иборат бўлиб, оддий ғиштнинг ўлчамлари 250x120x65
мм, қалин ғиштники 250x120x88 мм ни ташкил этади. Ғишт девор
қаторининг баландлиги ғиштнинг баландлиги ва горизонтал чокнинг
қалинлиги (12 мм) дан ташкил топади. Вертикал чокларнинг қалинлиги
одатда 10 мм қабул қилинади. Ҳар бир қаторнинг баландлиги оддий ғишт
учун ўртача 77 мм, қалин ғишт учун ўртача 100 мм бўлади. 1 м
баландликдаги ғишт деворга оддий ғиштдан 13 қатор, қалин ғиштдан 10
қатор терилади.
Ғишт ва қоришманинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентлари бир-
бирига яқин бўлганлиги сабабли, яхлит ғишт деворлар теплотехник нуқтаи
назардан бир жинсли девор ҳисобланади. Бир жинсли ғишт деворларнинг
қалинлиги 1/2 ғиштга (120 мм га) каррали қилиб қабул қилинади. Қалинлиги
,
2
1
1
,
,
2
1
1
2
,
,
2
1
2
3
ғишт бўлган деворнинг мм ҳисобидаги қалинлиги, мос
равишда, (вертикал чокнинг 10 мм қалинлигини ҳисобга олганда) 120, 250,
380, 510, 640 ва 770 мм га тенг бўлади. Теплотехник ҳисоблар асосида,
зарурият туғилганда бўйлама вертикал чокларнинг қалинлигини ошириш
ҳисобига ғишт деворнинг қалинлигини кўрсатилган ўлчамлардан каттароқ
қабул қилишга рухсат этилади.
Ғишт мустаҳкам ва узоққа чидамли материалдир. Қалинлиги 25 см (бир
ғиштли) бўлган девор юқорида жойлашган конструкциялардан, шу жумладан
- темирбетон ёпмалардан бир ва икки қаватли уйларда содир бўладиган ҳар
қандай бир текис тақсимланган юкни кўтара олади. Термалар тўғри
168
бажарилганда ва ишончли пойдеворларда ўрнатилганда ғишт деворларнинг
хизмат қилиш муддати чегараланмаган.
Паст қаватли биноларнинг деворлари учун маҳаллий саноат томонидан
ишлаб чиқарилган ғиштларнинг деярли барча турлари учун жавоб беради
(5.4-жадвал). Пластик прессланган қизил (глина) оддий ва ичи бўш ғиштлар
чекловсиз ишлатилади. Аммо шуни эсда тутиш керакки, ярим қуруқ
прессланган ва силикат ғиштлар ҳаммом ва душнинг ташқи деворларида
қўшимча ҳимоясиз ишлатилиши мумкин эмас.
5.4-жадвал
Девор ётқизиш учун ғиштнинг характеристикаси.
Ўлчамлари,
мм
Бир
ғиштнинг
оғирлиги, кг
Пластик прессланган (глина) оддий
250×120×65
3,2—3,5
Ичи
бўш
пластик
ва
ярим
қуруқ
прессланган (глина)
250×120×65
2,2—2,8
250×120×88
2,9—3,7
250×120×138
4,6—5,8
Силикат
250×120×65
3,3—3,7
250×120×88
4,5—5,0
Ғишт деворлар катта иссиқлик инерциясига эга: улар аста-секин исийди
ва аста-секин совийди. Девор қанчалик қалин бўлса, унинг иссиқлик
инерцияси шунча юқори бўлади. Ғиштдан барпо этилган уйларда сутка
давомида хонанинг ички ҳаво ҳарорати бироз ўзгаради. Бир томондан, бу
ғишт деворларнинг афзаллиги ҳисобланади. 5.5-жадвалда ташқи ғишт
деворларнинг конструктив ечимларига мисоллар келтирилган.
5.5-жадвал
Ташқи ғишт девор конструкциясининг вариантлари
Т/р
Ғишт
Зич-
лиги,
кг/м
3
Девор конструкцияси
Девор
қалин-
лиги
Ташқи ҳаво-
нинг рухсат
этилган
ҳисобий
темпера-
тураси
о
С
1
Оддий
сапол ва
силикат
1600-
1900
Ички
томондан
сувалган,
совуқ
қоришмада яхлит терилган
25
-5
2
38
-10
3
51
-20
4
64
-30
5
Ички
томондан
сувалган,
иссиқ
қоришмада яхлит терилган
25
-10
6
38
-15
7
51
-25
169
8
64
-35
9
50 мм қалинликда ҳаво қатламли, ички
ва ташқи томондан сувалган, совуқ
қоришмада яхлит терилган
29
-10
10
42
-20
11
55
-30
12
50 мм қалинликдаги ҳаво қатлами
минерал тола билан тўлдирилган, ички
ва ташқи томондан сувалган, совуқ
қоришмада яхлит терилган
29
-20
13
42
-30
14
55
-40
15
Зичлиги 1400 кг/м
3
тўкма материаллар
билан тўлдирилган, ички томондан
сувалган, совуқ қоришмада қудуқсимон
терилган
38
-15
16
51
-30
17
Зичлиги 1000 кг/м
3
тўкма материаллар
билан
тўлдирилган,
ички
томондан
сувалган, совуқ қоришмада қудуқсимон
терилган
38
-25
18
51
-40
19
Ички томонидан қалинлиги 100 мм,
зичлиги 800 кг/м
3
бўлган
ёғоч толали
ёки ёғоч қипиқли иссиқлик изоляция
плитаси ўрнатилган, совуқ қоришмада
яхлит терилган
25
-20
20
38
-30
21
Ички томонидан қалинлиги 150 мм,
зичлиги 800 кг/м
3
бўлган
ёғоч толали
ёки ёғоч қипиқли иссиқлик изоляция
плитаси ўрнатилган, совуқ қоришмада
яхлит терилган
25
-25
22
38
-35
23
Ташқи
томонидан
ёғоч
қопламали
қалинлиги 50 мм минерал момиқли
иссиқлик изоляция плитаси ўрнатилган
ва ички томондан сувалган, совуқ
қоришмада яхлит терилган
25
-20
24
38
-30
25
Ташқи
томонидан
ёғоч
қопламали
қалинлиги 100 мм минерал момиқли
иссиқлик изоляция плитаси ўрнатилган
ва ички томондан сувалган, совуқ
қоришмада яхлит терилган
25
-30
26
38
-40
27
Кўп
тешикли
сопол
1100-
1400
Ички
томондан
сувалган,
совуқ
қоришмада яхлит терилган
25
-10
28
38
-20
29
51
-30
30
Ички
томондан
сувалган,
иссиқ
қоришмада яхлит терилган
25
-15
31
38
-25
32
51
-35
33
50 мм қалинликда ҳаво қатламли, ички
ва ташқи томондан сувалган, совуқ
қоришмада яхлит терилган
29
-15
34
42
-25
35
55
-35
36
50 мм қалинликдаги ҳаво қатлами
минерал тола билан тўлдирилган, ички
ва ташқи томондан сувалган, совуқ
қоришмада яхлит терилган
29
-25
37
42
-35
38
55
-45
170
Ғиштларнинг
сарфини
камайтириш,
деворнинг
оғирлигини
ва
пойдевордаги юкни камайтириш учун ташқи деворларни ичи бўш
ғиштлардан ёки бўшлиқлар ҳосил қилиш билан, қудуқсимон, кенгайган
чоклар ҳосил қилиш билан териб барпо қилиш керак.
Бундан ташқари самарали иссиқлик изоляция, иссиқ терма ва сувоқ
қоришмаларидан фойдаланиш керак. Иссиқ терма қоришмаларидан
фойдаланиш (шлакнинг кичик агрегатлари, керамзит, туф, трепел ва
бошқалар асосида) ҳам деворларнинг иссиқлик сифатини 10-15% га оширади.
5-7 см кенгликдаги ёпиқ ҳаво қатламларини шакллантириш билан терилган
девор янада тежамкор бўлади.
Гарчи бу ерда ҳаво бўшлиғи орқали ҳаво инфильтрациясини олдини
олиш учун деворларни ташқи томонидан суваш талаб этилсада, ушбу ҳолда
ғишт истеъмоли 15-20% га камаяди. Ҳаво бўшлиқларини минерал намат
(битумланган минерал жун) билан тўлдирганда, ғишт деворнинг иссиқлик
самарадорлиги 30-40% га, пенопласт ишлатганда эса - 200% га ошади.
Ҳаво қатлами бўлган деворлар (5.10-расм) оддий ва энергия самарали
ғиштлардан фойдаланиб барпо этилади. Ушбу турдаги деворда бўйлама
қатор 4-6 қатордан кейин асосий девор билан кўндаланг ғишт ёки металл
боғламлар билан боғланади. Ташқаридан бундай деворлар одатда, эсган
шамолни олдини олиш мақсадида сувалади ёки чоклар шакл бериб
тўлдирилади. Металл боғламлар (диаметри 4-6 мм бўлган симлар) битум,
цемент қоришма ёки эпоксид смола билан коррозиядан ҳимоя қилинади.
Ҳаво қатлами иссиқ қоришма, минерал жун ёки пенопласт билан
тўлдирилса, бундай деворларнинг иссиқлик самарадорлиги сезиларли
даражада ошади. Айниқса пенопласт жуда самарали ҳисобланади.
Ундан фойдаланганда ташқи деворнинг умумий қалинлигини 29 см га
камайтириш мумкин (12+5+12) ва бу девор қалинлиги 64 см бўлган
мустаҳкам ғишт девори билан тенг ҳисобланади. Бундан ташқари, бундай
девор иссиқлик муҳофазаси сифати билан 64 см қалинликдаги яхлит ғиштли
теримдан тайёрланган деворнинг иссиқлик муҳофазасига тенг.
171
Do'stlaringiz bilan baham: |