Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet77/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

 
 


165 
5.5. Ташқи деворларнинг иссиқлик тежайдиган конструкциялари ва 
уларнинг технологиялари
Ишлатиладиган материалларига қараб деворларни қуйидаги турларга 
ажратиш мумкин:
- ёғочдан (ғўла ёғочли, чорқирра ёғоч брусли ва ёғоч каркасли); 
- ғиштдан (оддий, енгил ва кўп тешикли сопол ҳамда силикат ғиштлар) 
ва майда блокдан; 
- гранит, базалт, диорит, оҳактош, қумтош, туф; 
- газ силикатли енгил бетондан, керамзитбетондан, шлакбетондан, 
арболитдан, опилкобетондан; 
- сиқилган грунт-сомонли бетондан. 
 
Деворлар ва уларнинг конструкциялари учун материаллар маҳаллий 
иқлим шароитлар, иқтисодий самарадорлик, бутун бинонинг мустаҳкамлик 
ва узоққа чидамлилик, ички қулайлик ва фасадларнинг меъморий ифодасини 
ҳисобга олинган ҳолда танланади.
Табиий тошлар ва оддий сопол ғиштлар энг катта мустаҳкамлик ва 
узоққа чидамлиликга эгадир. Ушбу материаллардан барпо этилган 
деворларнинг терими тўғри бажарилса ва ишончли пойдеворларга эга бўлса, 
деярли чексиз хизмат муддатига эга бўлади. Бироқ, уларнинг иссиқлик ҳимоя 
хусусиятлари енгил бетон, самарали ғишт ва ёғоч деворларининг иссиқлик 
ҳимоя хусусиятларидан анча паст. 
Барча ҳолатларда самарали ғиштдан фойдаланиб, бўшлиқлар ҳосил 
қилиб, иссиқ қоришма ёрдамида енгиллаштирилган ғишт деворларини барпо 
этиш керак. Яхлит ғишт деворларнинг қалинлиги 38 сантиметрдан ортиқ 
бўлса, кам каватли биноларда бундай деворларни барпо этиш иқтисодий 
жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмас. 
Тўсиқ конструкциянинг иссиқлик ҳимоялаш хусусиятлари унинг 
қалинлиги 
ва 
у 
қурилган 
материалнинг 
иссиқлик 
ўтказувчанлик 
коэффициентига боғлиқ. Агар девор бир нечта қатламлардан (масалан, 


166 
ғишт/изоляция/ғишт) иборат бўлса, унинг термик қаршилиги ҳар бир қатлам 
термик қаршиликларининг йиғиндисидан иборат бўлади. 
Қалинлиги 500-650 мм бўлган бир қатламли ғишт ёки шлакобетонли 
деворлар термик ҳимоя даражасини талаб қилинганидан тахминан уч 
баробар кам таъминлайди. 
Замонавий талабларга жавоб берадиган юқори кўрсаткичларга эга 
бўлган уч қатламли ташқи тўсиқлар конструкциялар мавжуд, уларда 
горизонтал девор чокларига ётқизилган ташқи ва ички деворлар ўртасида 
коррозиядан ҳимояланган мослашувчан боғланишлар билан арматура ёки 
шиша толали стерженлар ёки каркаслар шаклида боғланган, иссиқлик 
изоляцион материал қатлами жойлаштирилган. 
Агар конструкциянинг мустаҳкамлигини таъминлайдиган деворларнинг 
материаллари (ғишт, девор панеллари, шлакблок) жуда анъанавийлиги учун 
уларга саволлар бўлмасада, изоляция учун ишлатиладиган материаллар 
ташқи кўриниши (матлар, плиталар, рулонлар) ва номи, ишлаб чиқарувчиси 
ва нархи бўйича жуда хилма-хилдир. Минерал жун ёки шиша толадан 
тайёрланган юмшоқ ғовак изоляция мураккаб конфигурацияли бўшлиқларни 
тўлдиришда қулай ва маълум ўлчамли плиталар шаклидаги (кўпик, 
полиуретан кўпик) қаттиқ изоляция эса кўпроқ технологик ҳисобланади. 
Бундай материалларнинг барчаси ёнмайдиган, ёнғинга чидамли, юқори 
гигиеникдир. Юмшоқ ғовак иссиқлик изоляция материаллари ҳам ўз мақсади 
билан фарқ қилади: баъзилари саноат қурилишидаги қувур ва резервуарларни 
изоляция қилиш учун кўпроқ мос келади. Бошқалари - бинонинг ички 
қисмлари учун ёки шамоллатилган фасадда фойдаланиш учун буғ ҳимояси 
элементлари билан яратилган. Бундай материаллар хонадаги исталган 
ҳароратни яхши сақлаб қолиш билан бир қаторда, яхши овоз изолятори, 
турар-жой қулайлигини ва сифатини оширади. Иссиқлик ўтказувчанлик 
коэффициентига келсак, бу турдаги барча материаллар учун унинг қиймати 
жуда яхши
.


167 
Ҳарорат ўзгариши кичик ва тез-тез бўлмаган хонада (турар-жой биноси) 
иссиқлик изоляция ташқи юзага яқинроқ жойлаштирилиб, уни атмосфера 
намлигидан плёнкалар ва деворни ёғингарчиликдан сидинг, вагонка ёки 
бошқа қопламалар ёрдамида ҳимоя қилинади. 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish