Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди



Download 21,67 Kb.
Sana23.04.2022
Hajmi21,67 Kb.
#576825
Bog'liq
кириш


Кириш
Мамлакатимизни 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари қабул қилинди.
Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича таъсирчан чоралар кўрилди.
Сўнгги беш йиллик ислоҳотларнинг натижасида мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асослари яратилди.
Сўнгги йилларда республикада енгил саноатнинг тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқларини ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг турлари ва ассортиментини кенгайтириш, шунингдек, тармоқ корхоналарининг инвестиция ва экспорт фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Кўрилган чора-тадбирлар республикада ишлаб чиқарилаётган пахта толасининг 80 фоиздан кўпроғини ва ип калаванинг 45 фоиздан кўпроғини қайта ишлаш бўйича қувватларни яратиш, шунингдек, 2021 йилда тайёр маҳсулот экспорт ҳажмини 1,6 миллиард АҚШ долларига етказиш имконини берди.
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини ошириш учун берилган имтиёзлар ва преференциялар маҳаллий тайёр чарм ишлаб чиқариш ҳажмини 6 фоизга ва краст босқичидаги чарм ишлаб чиқариш ҳажмини 44 фоизга ошириш имконини яратди.
Шу билан бирга жаҳон бозорларидаги рақобатнинг кучайиши, технологияларнинг ривожланиши ва хорижий ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг камайтирилиши ушбу соҳаларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини талаб этмоқда.
Енгил саноатнинг жадал ва барқарор ривожланишини таъминлаш, маҳаллий хом ашёни чуқур қайта ишлаш орқали биринчи навбатда ташқи бозорларда рақобатбардош бўлган юқори қўшилган қийматга эга тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш ва кенгайтириш, шунингдек, салоҳиятли хорижий инвесторларни жалб этиш 
тўқимачилик ва тикув-трикотаж тармоқлари корхоналарида халқаро стандартларни жорий этиш, тайёр маҳсулотларни ташқи бозорлар талабларини ҳисобга олган ҳолда сертификатлаш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
тармоқ корхоналарининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиш, миллий брендларни яратиш ва илгари суриш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;
илмий-тадқиқот ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, жумладан уларни хорижга ўқиш учун юбориш;
Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, саноатда туб ислоҳотлар амалга оширилди, кўплаб тармоқларда саноат корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилди ва хусусийлаштирилди, уларни давлат, корпоратив, жамоат, хусусий ва бошқа ташкилий мулк шаклларига айлантирди. Республикамиз иқтисодиётида муҳим ўрин тутадиган саноат тармоқларини қайта қуриш амалга оширилди, кўплаб кичик ва ўрта корхоналар ташкил этилди.
Тоʻқимачилик саноати Оʻзбекистон иқтисодиёти учун стратегик аҳамиятга эга. У доимий равишда ривожланиб, исте'молчиларга юқори сифатли замонавий маҳсулотларни таклиф қилмоқда.
Ҳозирги вақтда жаҳон бозорида то'қимачилик маҳсулотларига бо'лган талаб, уни ишлаб чиқаришга ё'налтирилган мамлакатлар иқтисодиёти учун аҳамияти ва роли аллақачон нефтнинг позитсиялари билан таққосланади. Мамлакатимиз яқин-яқингача пахта хомашёсини экспорт қилиб келарди. Аста-секин, янги технология ва жараёнларни жорий қилиб, пахта толаси ишлаб чиқаришга ўтдик ва унинг экспортдаги улуши йилдан-йилга камайиб бормоқда ва Ўзбекистон 2021-йилга бориб тўлиқ қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш фойдасига экспортни бутунлай тўхтатишни режалаштирмоқда.
То'қимачилик дунё исте'мол товарлари ишлаб чиқаришда энг кенг қо'лланилади. Ўзбекистоннинг экологик тоза, 100 фоиз табиий хомашё билан таъминлайдиган бой ўз ресурслари, енгил саноатни ривожлантириш йилларида яратилган кўплаб давлат ва хусусий корхоналарнинг мавжудлиги ҳам ушбу соҳанинг ривожланишига хизмат қилмоқда. , хусусан, барча халқаро стандартларга жавоб берадиган асбоб-ускуналар ва ишлаб чиқариш қувватларига эга боʻлган тоʻқимачилик саноати оʻзбек тоʻқимачилик саноатини жаҳон бозорларига таʼсир оʻтказа оладиган стратегик ресурс даражасига коʻтариш имконини бермоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистонда 7 мингдан ортиқ енгил саноат корхоналари фаолият юритмоқда. Улар орасида УЗТЕХ ГРОУП МДҲ давлатларида тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи етакчи, вертикал интегратсиялашган ишлаб чиқарувчи ҳисобланади. УЗТЕХ ГРОУП компаниясининг ишлаб чиқариш қувватлари пахтадан тўқимачилик маҳсулотларининг барча турларини: бўз ва бўялган ипларнинг барча турларини, кулранг ва бўялган зиғир матоларини, тайёр трикотаж, пайпоқ, трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини беради.
Download 21,67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish