135
4.12-расм. Цокол иссиқлик изоляция қатламини атроф-муҳит таъсир-
ларидан ҳимояланган конструкцияси:
1-ташқи деворни иссиқлик
изоляция
қатламли; 2- цоколни ташқи сувоғи; 3- экструдированли пенополистирол; 4-
вертикал гидроизоляция; 5- шағал; 6- битум мастикали гидроизоляция
Пенополистирол
плитани
йиғиш
(монтаж)
учун
таркибида
пенополистиролни эритадиган (ацетон ва шу каби) компонентлар бўлмаган
клей ва мастикадан фойдаланиш керак. Қайноқ битумли мастика ҳам бу
материални маҳкамлаш учун яроқсиз.
Экструдированли пенополистирол плитани ташқи томондан ўрнатганда,
у атроф-муҳитнинг вайрон қилувчи таъсиридан ҳимояланган бўлиши шарт.
Хусусан, қуёш нуридан тўр (сетка) сувоқ қатлами билан. Бунда шиша толали
ёки металл тўрдан фойдаланиш мумкин. Ташқи сувоқ қатлам
нам грунтга
тегмаслиги керак. Бунинг учун цокол сувоғига туташган ва ер сатҳидан
пастда жойлашган грунт олиб ташланади. Қайноқ битум мастика билан
намдан ҳимояланади ва чуқур шағал билан тўлдирилади (4.12-расм).
Бинонинг ертўла деворлари қурилаётганда иссиқлик изоляция қатлами
билан қопланса мақсадга мувофиқ бўлади. Иситиладиган ертўла деворларини
иссиқлик изоляция қилиш, иссиқликни асоссиз йўқолишини анча пасайишига
имкон беради. Иситилмайдиган ертўла деворларини иссиқлик изоляция
қилиш йил давомида хона температурасини доимий 5-10 °C да тутиб туришга
имкон беради ҳамда ёз даврида ер остида жойлашган хоналар ички сиртида
конденсат ҳосил бўлишига йўл қўймайди.
136
Чунки, ёз даврида грунт билан чегарадош
деворнинг ички сирти
температураси шудринг нуқтаси температурасидан паст бўлади. Шунинг
учун унга илиқ ҳаво тегиши билан конденсат ҳосил бўлиши
учун шароит
яратилади. Моғор босиш ва чириш ривожланади ҳамда ноҳуш ҳидлар пайдо
бўлади. Ертўла деворларини иссиқлик изоляция қатлами билан қоплаш учун
энг яхши материал экструдированли пенополистирол плитаси ҳисобланади
ва девор ташқи сиртига вертикал гидроизоляция қатлами устидан
маҳкамланади. Плиталарни елимлаш учун изоляция материалини зарарловчи
ацетон ва эритувчилар бўлмаган битум мастикаси МБК-Г-75,
нефт битуми
БН-70/30 ёки БН 90/10 ва бошқа елимлар ишлатилади. Иссиқлик изоляция
плиталарни ўрнатиш гидроизоляция ишлари тугаганидан 5-7
кундан кейин
бошланади. Чунки бу вақт гидроизоляция таркибидаги эритувчиларнинг
тўлиқ буғланиши учун етарли ҳисобланади.
Сув билан тўйинган грунтларда ертўладан сувни қочириш
учун дренаж
қурилмасини ташкил қилиш тавсия этилади. Дренаж қувурлари ертўла
полининг сатҳидан пастда жойлашган шағал ёстиқчасига 3-5% нишабликда
ётқизилади ва шағал қатлами билан қопланади. Сув шағалдан сизиб ўтиб
дренажга, кейин эса махсус қудуққа ёки канализация тизимига тушади.
Шағал грунт заррачалари билан лойқа босиб ёки тиқилиб қолишнинг олдини
олиш учун махсус геотекстил фильтр материал билан ҳимоя қилинади.
Геотекстил сувни яхши ўтказади ва грунт ҳамда
глина зарраларини
ушлаб қолади. Бунинг натижасида дренаж тизими узоқ вақт давомида тиқи-
либ қолмайди. Грунтдан экструдированли пенополистирол плитаси махсус
дренаж плиталари билан ҳимояланади. Ундан кейин чуқур яна катта тошлар
ва металл буюмлари олиб ташланган грунт билан тўлдирилади (4.13-расм).
Ер ости сувларининг сатҳи юқори бўлганда ертўлаларни иссиқлик
изоляциялаш учун четки қисми профилланган поғонали қиррага эга бўлган
пенопласт плиталардан фойдаланиш тавсия этилади. Бундай ҳолда, иссиқлик
изоляцияни ёпиштириш нуқта усулида эмас, балки бутун сирт бўйича амалга
оширилиши керак.