133
4.3-жадвал.
Плита билан ёпилган цокол қаватни иссиқликдан изоляциялашда
изоляция қатлам қалинлигини аниқлаш
Иссиқлик ўтказувчанлик
коэффициенти
, Вт/(м×°C)
0,035
0,04
0,044
0,045-0,046
0,047-0,049
0,05
Иссиқлик
изоляция
қат-
ламнинг қалинлиги, мм
130
150
160
170
180
190
Фольгаланган буғ изоляция материалидан
фойдаланилганда унинг
ялтироқ сирти иссиқ хона томонга қараб ётқизилади. Мазкур ҳолатда
полнинг асоси билан буғ изоляция қатлам орасида унча катта бўлмаган ҳаво
қатлами назарда тутилиши керак.
Цоколь -
деворнинг биринчи қават поли сатҳидан пастда жойлашган,
бино атрофидаги ер сатҳигача камида 0,45-0,5 м бўлган қисми бўлиб,
деворни атмосфера намлиги ва бошқа механик таъсирлардан,
полда захлик
пайдо бўлишидан сақлайди ҳамда тўғридан-тўғри пойдевор устида ётади.
Цоколнинг баландлигини катталаштириш яъни, пол сатҳини кўтариш
захдан ишончли ҳимояни таъминлайди. Лекин пол конструкцияси
мураккаблашади ва иш ҳажми ошади. Цоколнинг ташқи
сирти намлик ва
музлашга чидамли мустаҳкам материаллардан (масалан, сифатли пишган
ғиштдан, бетондан, табиий тошлардан) бажарилади ёки ташқи
томондан
гранит, мармар каби табиий тошлардан, керамик плиталардан, музлашга
чидамли сувоқдан қоплама кўринишида ҳимоя қатлами қилинади.
Цоколнинг қалинлиги деворнинг қалинлигидан катта,
унга тенг ва
ундан кичикроқ бўлиши мумкин. Меъморий элемент сифатида цоколнинг
ташқи кўриниши девордан ажралиб туриши талаб қилинади. Бунга одатда,
цоколнинг қалинлигини деворникидан қалинроқ ёки юпқароқ қилиш ҳамда
ташқи сиртининг пардозини асосий деворникидан фарқланадиган қилиш
орқали эришилади. Бино ертўласида ҳавонинг
нисбий намлиги катта
бўладиган хоналар (ҳаммом, сауна в.б. шу каби) жойлашган бинолар
цоколининг ташқи пардози учун гранит ва мармарга ўхшаш зич
материалларни ишлатиш, цоколда нам тўпланишига сабаб бўлиши мумкин.
Деворни грунтдан кўтарилиши мумкин бўлган капилляр намликдан
сақлаш
учун цоколда
отмоскадан
камида 150-200 мм баландликда, полдаги
134
гидроизоляция
қатлами
сатҳида
толь,
рубероид
каби
рулонли
материаллардан горизонтал гидроизоляция қатлами ётқизилади.
Сейсмик
ҳудудларда гидроизоляция қатлами қалинлиги 30 мм дан кам бўлмаган
цемент қ
оришмасидан бажарилади.
Цоколни
иссиқликдан
изоляциялашда
(иситиладиган
ертўла
мавжудлигида) кўпинча экструзионли пенопласт қўлланилади. Чунки унинг
ўзига сув сингдириши нолга яқин ва нам муҳитда ҳам иссиқлик изоляция
сифатини сақлаш хусусияти баланд. Цоколни иссиқликдан изоляциялашда
қўйиладиган талаблар ташқи деворларники билан бир хил: цокол ташқи
қисмининг иссиқлик узатишга қаршилиги R>3,16 (м
2
×°C)/Вт бўлиши шарт.
Иссиқлик изоляция қатламининг қалинлиги материалининг иссиқлик
изоляция хусусиятига ва иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти
га
боғлиқ ҳолда 4.4-жадвалдан аниқланади. Цоколни иссиқлик ўтказмайдиган
материал билан қоплаганда уни ташқи томонидан жойлаштириш керак (4.11-
расм).
4.4-жадвал
Цоколнинг термик ҳимоясига қўйиладиган талаблар
Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти
, Вт/(м×°C)
0,03
0,035
0,04
0,045
Иссиқлик изоляция қатламнинг қалинлиги, мм
90
110
120
130
Do'stlaringiz bilan baham: