Ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти


 Айвон асосини иссиқлик изоляциялаш



Download 16,25 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/119
Sana28.03.2022
Hajmi16,25 Mb.
#513516
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   119
Bog'liq
БИНОЛАРНИНГ ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИК ИНЖЕНЕР

4.4. Айвон асосини иссиқлик изоляциялаш 
Айвон асосини музлаганда шишишдан
 
ҳимоялашнинг энг яхши усули 
унинг асосини музлашдан ҳимоя қилишдир (4.7-расм). Бунинг учун айвон 
ёки зина-поянинг таглигидан 700 мм чуқурроқ чуқурча ҳосил қилинади. 
Чуқурнинг паст-ки қисмида ювилган қум ёки шағалдан камида 400 мм 
қалинликдаги зичланган қумли ёстиқ ташкил этилади. Зичланган қумли 
ёстиқга экструдированли поли-стирол плиткалар қўйилиб, унинг қалинлиги 
4.1-жадвалга мувофиқ олинади. Иссиқлик изоляцияси
 
устига, камида 50 мм 


127 
бўлган қум қатлами қў-йилади. Унинг устига зина марши ёки айвон 
ўрнатилади. Асосни музлашдан ҳимоя қилиш учун изоляция 1,2 м га айвон 
чегарасидан ташқарига чиқиши керак. 
Деворни капилляр захликдан сақлаш учун пойдевор вертикал ва 
горизон-тал 
гидроизоляция 
ёрдамида 
ҳимояланади 
(4.8-расм). 
Гидроизоляция қатлами суртма, қуйма, ёпиштирилган ва қобиқсимон 
(металлдан) бўлиши мумкин. Ер ости сувининг сатҳи пойдеворнинг 
қўйилиш чуқурлигига жуда яқин бўлганда бинонинг ертўла қисми тўлиқ 
ёқи қисман сув ичида қолиши мумкин. Бундай ҳолларда ертўла девори 
ташқи сиртига ва пол қопламасининг остида ўрамли материаллардан битум 
мастикасида гидроизоляция ёпиштирилади. Гидроизоля-ция ер ости 
сувининг кўтарилиши мумкин бўлган сатҳидан камида 500 мм баландда 
бўлиши керак. Ёпиштириладиган гидроизоляциядаги ўрамли матери-ал 
қатламларининг сони пол сатҳидаги сув босимининг даражасига боғлиқ 
ҳолда қабул қилинади. 
4.8-расм. Пойдеворларни гидроизоляциялаш:
а- ер ости сувининг босими 
200 мм дан кичик бўлганда; б- босим 200-1000 мм бўлганда; в- босим 1000 
мм дан катта бўлганда; 1- қалинлиги 40 мм бўлган 100 маркали цемент 
қоришма (горизонтал гидроизоляция); 2- суртма гидроизоляция (икки марта 
иссиқ битум суртилади); 3 - ёпиштирилган гидроизоляция; 4 - ҳимояловчи 
ғишт деворча; 5 - шишали мато; 6- деформация чоки; 7- глина; 8- ертўла 
поли; 9- текисловчи цемент қоришма қатлам; 10- монолит темирбетон плита; 
11- бетондан қилинадиган юк қатлам; 12- тўшама қатлам 


128 
Ер ости сувининг босими 200 мм дан кичик бўлганда бир қатлам 
гидроизоляция етарли ҳисобланади. Ер ости сувининг босими ҳар 350 мм 
га ошганда қатламлар сонига битта қўшиш керак бўлади. Полнинг 
гидроизоляция қатламини ҳимоялаш учун унинг устидан қалинлиги 20-30 
мм ли цемент қоришмаси ётқизилади (4.8-расм). Ер ости сувининг босими 
200 мм гача бўлганда қоришма қатлам ва пол конструкциясининг оғирлиги 
гидроизоляция қатламининг йиртилмаслигини таъминлайди. Ер ости 
сувининг босими 200 мм дан юқори бўлган ҳолларда полнинг оғирлиги 
етарли бўлмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда устки текисловчи қатлам 
устидан оғир бетондан юк қатлами (4.8-расм, б) ёки монолит темирбетондан 
плита ётқизилади (4.8-расм, в). Бу плита ертўла деворининг остига 
киритилади. 

Download 16,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish