Режа Яшаш шароитлари ва тарқалиши. Амфибияларнинг экологик гуруҳлари. Ҳимояланишга мослашувлари



Download 185,26 Kb.
bet1/8
Sana27.03.2022
Hajmi185,26 Kb.
#512720
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11 мавзу. Маъруза


11-мавзу: Сувда ҳамда қуруқликда яшовчиларнинг экологияси ва аҳамияти.
Режа

  1. Яшаш шароитлари ва тарқалиши.

  2. Амфибияларнинг экологик гуруҳлари.

  3. Ҳимояланишга мослашувлари.

  4. Озиқланиши, кўпайиши ва ривожланиши. Неотения.

  5. Йиллик цикллари.

  6. Аҳамияти.

Яшаш шароитлари ва тарқалиши. Амфибиялар турли табиий муҳитда яшасада, лекин уларнинг тарқалиши йиллик ҳароратнинг бирмунча юқори бўлиши, сув ҳавзаларининг мавжудлиги, ҳавонинг намлиги, сув ва тупроқнинг кимёвий таркибига боғлиқ. Иссиқлик амфибияларнинг яшаши учун энг муҳим омиллардан биридир. Ҳарорат +7, +80С бўлганда кўпчилик амфибиялар пассив ҳаёт кечиради ва карахт бўлиб қолади, ҳарорат -20С бўлганда уларнинг кўпчилиги ҳалок бўлади. Паст ҳароратда амфибияларнинг тухумлари ва личинкалари ривожланмайди. Шунинг учун ҳам амфибияларнинг турлари тропик минтақаларда хилма-хил бўлиб, шимолий йўналишга яқинлашган сари уларнинг турлари камайиб боради. Қуруқ иссиқ ҳам амфибияларнинг яшашига тўсқинлик қилади. Чунки қуруқ иссиқ ҳаво уларнинг юпқа терисини қуритиб қўяди, яъни юпқа терили амфибияларнинг бундай иссиқда гавдалари буғланиб кўп намлик йўқотади. П.В.Терентьевнинг кўрсатишича (1950), агар амфибиялар териси кўп буғланиб тез қуриб қолса, яъни 15% тана оғирлигини йўқотса ҳалок бўлади. Аста-секинлик билан узоқ муддатда териси қуриб, намлигини йўқотиб борса, А.Г.Банниковнинг кўрсатишича бундай амфибиялар тана вазнини 75% га йўқотгандагина ҳалок бўлади (квакшалар). Амфибияларнинг яшаши учун энг юқори ҳарорат +400С ҳисобланади.
Қуруқликка ва иссиқликка чидамли амфибияларга думсизлардан – қурбақалар киради. Курбақаларнинг терисида шох моддалари мавжуд ва у қурбақа терисини қуриб қолишдан сақлайди. Бундан ташқари қурбақалар асосан тунда фаол ҳаёт кечиради, кундузи эса иссиқ, қуриқ ҳаводан яшириниб ўз инларида ётади. Шунинг учун ҳам қурбақаларни Ўрта Осиё ҳудудларида чўл ва даштларда ҳам учратиш мумкин. Айрим амфибиялар иссиқликдан сақланиш учун ўзларида кўп суюқлик сақлайди. Масалан: Австралия циклоранлари сийдик пуфакларида гавдасининг 50% ни ташкил қиладиган сувни сақлайди. Амфибиялар шўрланган сув ҳавзаларида ва кучли шўрланган тупроқларда ҳам яшай олмайди. Ош тузининг 1-1,5% ли эритмаси амфибияларнинг личинкалари ва вояга етганларини нобуд қилади. Денгиз ва бошқа шўр сувли ҳавзалар амфибияларнинг тарқалишига тўсиқ бўлади. Шунинг учун ҳам кўпгина океанларда, оролларда шароитнинг оптимал бўлишига қарамасдан амфибиялар учрамайди, уларнинг 65% дан кўпроғи чучук сувда ва улар қирғоқларида яшайди.
Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар синфининг вакиллари совуққонли (пойкилотерм) ҳайвонлар гуруҳига киради, яъни уларнинг гавда ҳарорати доимий эмас, ташқи муҳит ҳароратига ва намлигига қараб ўзгариб туради. Тери орқали нафас олиш улар ҳаётида катта аҳамиятга эга, чунки тери орқали нафас олиш уларда қўшимча нафас олиш органи бўлиши билан бир қаторда, баъзан етилмаган ўпка орқали нафас олишнинг ўрнини ҳам босади. Тери устидаги намнинг буғланиши гавда ҳароратини доимо пасайиб туришига сабаб бўлади, шунга кўра ҳаво қанча қуруқ бўлса, гавда ҳарорати шунча пастга тушади. Сувда ҳамда қуруқликда яшовчиларнинг гавда ҳарорати ҳаво намлигига боғлиқ бўлишлиги билан бирга, уларнинг ҳарорати худди балиқ ёки судралиб юрувчиларнинг гавда ҳарорати сингари, ташқи муҳит ҳарорати билан баравар бўлибгина қолмай, балки буғланиш натижасида одатда ташқи муҳит ҳароратидан 2-3 0С паст бўлади, бу тафовут ҳаво жуда қуруқ бўлганда 8-9 0С гача ҳам бориши мумкин. Сувда ҳамда қуруқликда яшовчилар кўп жиҳатдан намлик ва температурага боғлиқ бўлганлиги учун улар саҳроларда ва қутб томонларда деярли учрамайди, яъни тропикдан шимолга ва жанубга ҳамда тоққа қараб кўтарилиб борган сари амфибияларнинг турлари ва сонлари камайиб боради. Масалан: қутб доирасида фақат ўтлоқ бақаси, ўткир тумшуқли бақа ва сибир тўрт бармоқли тритони тарқалган, аксинча экватор томонда уларнинг турлари борган сайин кўпаяди ва нам ҳамда иссиқ тропик ўрмонларда ниҳоятда кўп бўлади. Масалан: намлик кўп бўлган Кавказда амфибияларнинг 12 та тури учраса, территорияси 6 баравар катта бўлган Ўрта Осиёда бу синфнинг 3 та тури, яъни кўл бақаси, яшил қурбақа ва Ўрта осиё қурбақаси учрайди.

Download 185,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish