Режа Яшаш шароитлари ва тарқалиши. Амфибияларнинг экологик гуруҳлари. Ҳимояланишга мослашувлари


Озиқланиши, кўпайиши ва ривожланиши. Неотения



Download 185,26 Kb.
bet4/8
Sana27.03.2022
Hajmi185,26 Kb.
#512720
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11 мавзу. Маъруза

Озиқланиши, кўпайиши ва ривожланиши. Неотения.
Амфибиялар асосан бир хилдаги озиқларни истеъмол қилади. МДҲ да яшайдиган амфибияларнинг асосий озиғи умуртқасиз ҳайвонлардан - ҳашаротлар, чувалчанглар, қисқичбақасимонлар, моллюскалар ҳисобланади, айрим турлари ҳатто жўжалар ва сичқонларни ҳам тутиб ейди. Кўл бақаси кўплаб ёш балиқ чавоқларини еб зарар келтиради. Амфибияларнинг озиқа турлари яшаш шароитига ҳам боғлиқ. Улар сувда ҳаёт кечирадиган вақтда фақат сув ҳайвонлари билан озиқланади. Масалан: фаол ҳаёт даврини сувда ўтказадиган жерлянкаларнинг озуқасининг ярмини сув ҳайвонлари ташкил қилади. Тез-тез қирғоққа чиқиб турадиган кўл бақасининг озиқасида сув ҳайвонлари 5-10% ни ташкил қилади. Лекин, қурбақа ва чесночницалар сув ҳайвонларини емайди. Гигант саламандралар балиқлар ва уларнинг икралари билан озиқланади. Амфибияларнинг ҳаёти ташқи муҳит ҳароратига ва намлигига боғлиқ бўлгани учун уларнинг озиқланишида ихтисосланиш имкони берилмаган. Ҳарорат ва намлик даражаси ўзгармай турадиган тропиклардагина озиқага ихтисослашган амфибиялар турлари учрайди. Улар асосан чумолилар, термитлар, баъзилари эса қисқичбақасимонлар билан озиқланади. Оёқсиз амфибиялар чумоли ва чувалчанглар билан озиқланади. Думсиз амфибияларнинг личинкалари (итбалиқлар) эса ўсимликлар ва умуртқасиз ҳайвонлар билан озиқланади. Думсизлар личинкалари ўсимликлар билан озиқланганлиги сабабли уларнинг ичаклари узун бўлади. Думлилар ва оёқсиз амфибияларнинг личинкалари майда организмларни ейди. Амфибияларнинг овқат тутиш механизми ҳам ҳар хил. Оёқсиз амфибиялар ўзини елимга ўхшаш тили ёрдамида овқатни тутади. Улар камдан-кам тумшуғи (жағи) ёрдамида ўлжасини тутиб олади. Кўл бақаси ўз ўлжасини кўзи ёрдамида топиб, жағи ва оёқ панжалари ёрдамида тутади. Оёқсиз ва думли амфибиялар эса ўз озиқасини ҳид билиш органи орқали топиб, жағ ва тили ёрдамида тутади.
Кўпайиши ва ривожланиши. Амфибияларнинг эркаги ва урғочиси орасидаги фарқлар унчалик билинмайди. Думсизларнинг кўпчилигида эркаклари урғочиларига нисбатан кичик бўлади. Тароқли тритон эркакларининг баҳорда орқа томонида ва думида тери бурмалари кучли ривожланиб, қон томирларининг зич тўри пайдо бўлади. Думсизларнинг эркаклари олдинги оёқ панжаларининг учки бармоғида қадоқлар урчиш даврида анча ривожланади, у урғочсини ушлаш ва ёпишишга имкон беради. Амфибиялар ривожланиш даврида кўпинча яшаш жойларини алмаштиради, чунки кўпчилик амфибиялар балиқлар сингари тухум ташлаш ва тухумни ташқарида уруғлантириш йўли билан сувда урчиш усулни сақлаб қолган. Амфибиялар кўпайишининг умумий хусусияти кўпайиш даврида тухум қўйиш, тухумнинг ривожланиши ва итбалиғининг яшаш жойи сув муҳитига боғлиқ бўлишидир. Шубҳасиз, бу ҳол амфибияларнинг балиқлар каби бирламчи хусусияти бўлган. Кейнчалик уларда сувдан ташқарида кўпайишга имкон берувчи мосламалар пайдо бўла бошлаган. Лекин, бундай ҳолатлар айрим тур амфибияларга хос бўлиб, иккиламчи характерга эга.




Download 185,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish