Режа Яшаш шароитлари ва тарқалиши. Амфибияларнинг экологик гуруҳлари. Ҳимояланишга мослашувлари



Download 185,26 Kb.
bet8/8
Sana27.03.2022
Hajmi185,26 Kb.
#512720
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
11 мавзу. Маъруза

Амфибияларнинг аҳамияти. Бошқа умуртқали ҳайвонларга қараганда амфибияларнинг аҳамияти унчалик катта эмас. Аммо улар қишлоқ хўжалигида фойдали ҳисобланади. Аввало, улар боғ, ўрмон, полиз ва далаларга зарар келтирувчи кўплаб умуртқасиз ҳайвонларни, жумладан, зараркунанда ҳашаротлар, уларнинг личинкалари ва моллюскаларни қириб фойда келтиради. Яна шуни таъкидлаш керакки, қушлар тунда дам олганда, амфибиялар тунда фаол бўлиб ҳашаротларни қиради. Масалан: оддий тритон ва тароқ бармоқли тритонларнинг озиғи юқоридаги умуртқасизлар ҳисобланади. Красновидовнинг таъкидлашича битта ўт бақаси бир кеча-кундузда 7 та қишлоқ ҳўжалиги ва ўрмон ҳўжалиги заракунандаларни, яъни ҳашаротлар ва уларнинг личикаларини, 6 ой ичида эса 1200 та зараркунандани еб қуритади. Агар 1 гектар майдонда 100 та бақа яшаса, ёз фаслида 100 минг зараркунандани йўқ қилиши мумкин. Англияда боғбонлар зараркунандаларни йўқ қилиш учун бозордан қурбақаларни сотиб олиб ўз боғларига қўйиб юборади. Шунингдек, амфибиялар мўйнали ҳайвонларга, яъни сассиққўзон, енотсимон ит, қундуз, норкаларнинг асосий озиғи ҳисобланади. Ўрдаклар, турналар, лайлаклар каби кўпгина фойдали қушлар ҳам бақалар ва уларнинг личинкалари – итбалиқлар билан озиқланади. Лаққа, чўртан, олабуға ва бошқа овланадиган балиқлар ҳам бақалар ва уларнинг икралари билан озиқланади. Бақалар, тритонлар, саламандралар ва аксолотлар барча биология ва тиббиёт соҳасида тадқиқот ишларини олиб боришда лаборатория ҳайвонлари сифатида аҳамияти ниҳоятда катта. Ниҳоят амфибияларнинг айрим турлари (бақалар, саламандралар) кўпгина мамлакатларда (Франция, АҚШ, Италия,Филиппин ва Жануби-Шарқий Осиёдаги бошқа мамлакатларда) озиқ-овқат сифатида ишлатилади. АҚШ да уларни махсус боқадиган фермалар бор.
Бу фермаларда буқа бақа боқилади ва унинг кейинги оёғи овқатга ишлатилади, қолган қисмлари қайта ишланиб, чорва молларига озуқа сифатида берилади. Айрим тур амфибиялар балиқчилик хўжалигига қисман зарар келтиради. Масалан: кўл бақаси сунъий йўл билан кўпайтирилмоқда, баъзан эса улар балиқчилик хўжаликларида балиқ чавоқларини кўплаб қиради. Битта бақа ошқозонида 30-40 та балиқ чавоғи топилгани маълум. Амфибияларнинг айрим турлари туляремия каби хавфли юқумли касалликлар микробларини сақловчи табиий резервуарлар бўлиши ҳам мумкин. Лекин, амфибияларнинг фойдаси, зарарига нисбатан кўп. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, умуртқали ҳайвонлар ичида биринчилардан бўлиб, бақа 1961-йили март ойида космик кемада учган ва соғ-омон ерга қайтган.
Download 185,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish