Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

ОРҚА МИЯ. 
Янги туғилган чақалоқ болада бош мияга қараганда 
нисбатан яхши тараққий этган бўлади ва оғирлиги 3- 8 г.ни ташкил қилади. 
Катталарга нисбатан узун бўлиб, ҳомилада узунлиги думғазагача боради. 
Орқа миянинг ўсиши, умуртқа поғонасининг ўсишидан орқада қолганлиги 
сабабли чақалоқларда пастки чегараси 2- бел умуртқасининг пастки 
қиррасига, катта ёшларда 1- бел умуртқасига тўғри келади. Орқа мия 
суюқлигини олиш учун пункция қилинганда шунга аҳамият қилиш керак. Ёш 
болалар орқа миясини кесиб қараганда олди шохини орқа шохига нисбатан 
катта эканлигини кўриш мумкин. Туғилгандан кейин орқа мия бутун ўсиш 
даврида 8 маротаба катталашади ва ҳақиқий оғирлигига 20 ёшда етади
 
3.2. Ҳаракат ва асаб руҳиятини ривожланиши. 
 
Ҳомилада тери рецепторларининг қитиқланишидан пайдо бўлган 
ҳаракат фаолияти, уни «қорин ичи» ҳолатида (қўл, оёқ букилиб йиғилган қўл 
панжалари юз сатҳида қисилган ҳолда) бўлишини таъминлайди. Бу ҳолат 
бачадон деворига ҳомилани энг кам қаршилиқ кўрсатувчи қулай ҳолат бўлиб, 
хомилалик даврини ва туғилиш жараёнини меъёрл кечишида муҳим ўрин 
тутади. Бу орқа мия рефлектор фаолияти даражасида кечади. 
Янги туғилган чақалоқ бола ҳаракати хусусиятлари шу билан 
белгиланадики, унда организмни ташқи муҳит билан ўзаро муносабатини 
бошқарувчи марказий орган бош мия қобиғи фаол ҳолатда бўлмай, 


180 
экстрапирамидал тизим фаолиятини интеграция 
қилувчи ҳаракат 
анализаторларининг қобиғи ости тузилмалари нисбатан шаклланган бўлади. 
Янги туғилган чақалоқ ҳаракати рефлектор стереотип ҳарактерга эга 
бўлиб, тартибсиз бирон мақсадга эга бўлмаган, атетоз сифат ҳолатида бўлиб, 
оёқ қўлларининг йиғувчи мускуллари тонуси ошган бўлади. Бундай 
ҳаракатни ташкил топиши Бернштейн бўйича «Таламополлидар» даража 
дейилади. Ҳомила ва 3-5 ойликкача бўлган боланинг барча хилдаги 
ҳаракатлари мана шу даражада кечади. 
Болаларда ҳаракат координацияси туғилгандан кейин ривожланиб 
бориб, буни бошқарувида «йўл – йўллик тана» ҳамда бош мия қобиғи 
иштирок этади Бунда пирамида йўлларини шакллана бошлаши муҳим ўрин 
тутади. Бундай ҳаракат ташкил топиши «пирамида стриар» даража дейилади. 
Инсонга хос бўлган юқори даражадаги ҳаракатни ташкил топиши, фақат 
мия кобиғи даражасида бўлиб, бунга Бернштейн бўйича «предметли 
ҳаракат» даражаси дейилади. Бу ҳаракат бола катта бўлгунча мутассил 
такомиллашиб боради. Ҳаракат фаолиятининг такомиллашиб бориши фақат 
бошқарув звеноларининг шаклланишига боғлиқ бўлмай, ҳаракатни қайта-
қайта бажарилишига, ҳаракат тарбиясига, машққа боғлик бўлади. 
Болада ҳаракат функциялар ривожи маълум қатъий тартибда (катта 
бўлмаган чекланишлар билан) кечади. Олдин кўз мускуллари координацияси 
ва бош ҳаракати, кейин қўл ҳаракатлари ва ундан кейин ёнбошга айланиш, 
эмаклаш, ўрнидан туриш ва юриш ҳаракатлари пайдо бўлади. Бола 
танасининг ҳаракати юқоридан пастга, бошдан оёқларга томон йўналишида 
амалга ошади. 
Болада ҳаракатни ривожланиши билан бир қаторда шартли рефлекслар 
секин - аста пайдо бўлиб боради. Бу соҳани ўрганишда И.П.Павловнинг 
шогирди таниқли педиатр Н.И.Красногорскийнинг хизматлари катта. 
Н.И.Красногорский фикрича, чақалок бола мия қобиғи хужайралари 
кифоя қиладиган даражада етилган бўлиб, туғилишнинг биринчи 


181 
ҳафталариданоқ шартли рефлексларни ҳосил қилиш мумкин. 2-3 ҳафталик 
чақалоқларда чегараланган миқдорда шартли рефлекслар ҳосил бўлади. 
Шартли рефлексларни ривожланишида биринчи галда овқат доминанти 
муҳим ўрин тутади. Агар йиғлаётган болани эмизаётгандек ҳолатда кўкракка 
яқинлаштирилса, у йиғлашдан тўхтайди. Бошида шартли рефлекслар 
қийинчилик билан 2 ойликнинг охирги 3 ойликнинг бошларида яхши 
шаклланиб боради. 
Изоҳланаётган материални қўллаш ва яхшироқ ўзлаштириш мақсадида 
болаларда ҳаракат ва асаб руҳий ривожланишининг ёшга нисбатан асосий 
кўрсатгичларни жадвал ҳолида келтирдик (Жадвал 10 га қаранг). 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish