Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Тарозини текшириб туриш учун



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Тарозини текшириб туриш учун: 

Оғирлиги олдиндан маълум бўлган 3, 5, 10 ва 20 кг ли юкни тортиб 
кўринг. 

Назорат учун юкни тарирланган ҳолда тортиб кўринг, буниг учун 
тарозига аввал 20 кг юкни қўйиб, тарозини тарирлаб, 3 кг қўшинг. 
Кўрсаткич 3 кг ни кўрсатиши керак. 

Тарози ноаниқ бўлса, имкон қадар уни калибрланг. Акс ҳолда, ноаниқлик 
доимий равишда (масалан, доимий равишда +0,2 кг га оғиш) кузатилса, 
тегишли равишда унга тузатиш киритинг (масалан, 0,2 кг ни айирган 
ҳолда).

Йўл қўйилиши мумкин бўлган хатоларни кузатинг. Агар ўлчов хатолари 
ўзгариб турса, масъул ходимга тарозини ўзгартириш ҳақида топшириқ 
беринг.
Узунликни ўлчаш тахталари/бўй ўлчагичларни текшириш: 
Узунликни ўлчаш тахталари/бўй ўлчагичларни йиғиш пайтида узунлиги 
маълум бўлган новдалардан фойдаланган ҳолда уларнинг тўғри 
йиғилганлигини текшириш керак.
Мустақкамлагичларнинг текислигини ва зичлигини текширинг. Агар нуқсон 
топсангиз, уларни текисланг ёки зичланг. 
Ўлчов тасмаси ёзувларининг аниқлигини текширинг. Агар ўқиш қийин 
бўлса, уни алмаштириш зарур.


171 
2.3. Болани жисмоний ривожланишининг бузилишлари 
 
Болаларда бўйига ўсиши ўзгаришлари кўпинча умумий 
риожланишни ўзгаришлари билан бир вақтда кузатилади. Камдан-кам 
ҳолатларда умумий ривожланиш ўзгармасдан бўйига ўсишни бузулиши 
(масалан нанизмда) ёки тескариси: ривожланиш ўзгаришлари алоҳида 
учраши (масалан сўзлашиш қобилиятини бузилиши ва х.к.) мумкин. 
Қуйида В.И.Малчанов 1970 йил таклиф этган бўйига ўсишни 
бузилиши классификациясини келтирамиз: 
1.
Нанизм ва субнанизим. 
2.
Гигантизм ва субгигантизм. 
Бўларнинг ҳар биттаси пропорционал ва нопропорционал бўлиши 
мумкин. Болаларда бўй ўзгариш даражасини уларнинг ёшига меъёрл бўй 
кўрсатгичларига таққослаб баҳоланади. Паталогик бўйи пастликни ҳамма 
турларини бир сўз билан ифодаласа - микросомия - паканалик /юнон 
тилида «микрос» - кичкина, «сома» - тана/ дейилади. Бўй 
етишмовчилиги кўп бўлса - наносомия ёки нанизм /грек тилида-
«нанос»- карлик/ дейилади. Карлик билан меъёр орасидаги бўй 
ўзгаришлари субнанизм дейилади. Агарда болани бўйи меъёрдагидан 
ортиқ бўлса, бу ҳолат гигантизм деб айтилади. Меъёрдаги билан 
гигантизм орасидаги бўй ўзгаришлари субгигантизм деб айтилади. 
Пропорционал нанизимга қуйидагилар тааллуқли бўлади: 
1.
Бирламчи нанизм- бўлар ота-онаси пакана бўлган оилаларда туғилиб, 
бошқа болалардан фақатгина ўз танаси ўлчовлари билан фарқ 
қиладилар. 
2.
Гипопластик нанизм- бу ирсий белги эмас, онаси қорнида 
ривожланишни эрта даврларда бўлар бузулишлар таъсирида пайдо 
бўлиши мумкин. 
3.
Эндокрин нанизм: 


172 
а.) тиреоген нанизм (туғма микседема) - қалқонсимон безни йўқлиги ёки 
ривожланмаганлиги оқибатида пайдо бўлади. Шундай болаларда 
паканалик билан бирга терини қуруқлиги, шилимшиқсимон шишлар, 
эси пастлик, тилни катталиги, брадикардия ва қабзият бўлиши 
кузатилади. 
б) гипофизар нанизм бунда паканалик, жинсий аъзоларни 
ривожланмай қолган ҳолати, иккиламчи жинсий белгиларни 
ривожланмаслиги ёки кеч пайдо бўлиши кузатилади. Териси юмшоқ нам 
бўлади, ақли ўзгармаган, кўпинчалик кўкрак ва тос соҳаларида ортиқча 
ёғ тўпланиш ҳолати бўлиб, терисида ажинлар вақтли пайдо бўлиши
мумкин. Ушбу ўзгаришлар гипофизни олдинги қисмини функцияси 
пасайиб кетганлиги билан тушунтирилади. 
4. 
Дистрофик нанизм - туғилган пайтда меъёрл бўлган бола 
сурункали касалликлари таъсирида ўсиб ривожланишдан орқада 
қолади. 
5. 
Аралаш ва ноаник формалар - бўларга Даун касаллигини мисол 
қилса бўлади. Ушбу касалликда боланинг тузилиши кичкина, икки кўз 
ораси кенг, тили катта, кўзлари эса ғилайлашган бўлиб, эси пастлиги 
билан фарқ қиладилар. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish