Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

БОШ МИЯ.
Болани асаб тизимси туғилиш даврида морфологик ва 
функционал жиҳатдан ҳали бутунлай такомиллашмаган бўлади. Янги 
туғилганда бош мия ўзини оғирлиги ва ҳажми жиҳатдан энг ривожланган 
аъзо ҳисобланади. Чақалоқ боланинг бош миясини оғирлиги катталарга 
қараганда нисбатан катта, 350- 380 граммни ёки тана вазнини 1/9- 1/10 
қисмини (9-10%) ташкил этади. Бир ёшлик болаларда 900 граммга яқин ёки 
тана вазнини 1/11- 1/12 қисмини; катта ёшдаги одамларда эса тана 
оғирлигини 1/40 қисмини (2-2,5%) ташкил этади. Бош миянинг оғирлиги 9 
ойликда 2 маротабагача, 1-3 ёшда 3 маротабагача, 20 ёшда 4- 5 маротабага 
ортади. Чақалоқ болаларда бош мия нисбатан катта ҳажмда бўлиб, йирик 
пушта ва эгатлари яхши кўринса ҳам пушталарнинг баландлиги ва чуқурлиги 
кам бўлади. Майда эгри- бугри йўллари нисбатан кам бўлиб, секин- аста 
улар кўпайиб, ривожланиб боради.


178 
Янги туғилган чақалоқларда мия тўқимаси сувга бой, кесиб кўрилганда 
мияни кулранг моддаси оқ моддасидан яхши ажралмаган бўлади. Бош мия 
кулранг моддаси ҳужайралари, пирамида йўллари ҳали такомиллашмаган 
бўлади. Асаб толаларида дендритлар бўлмаслиги хосдир. Асаб толаларининг 
миелинизацияланиши 
ривожланмаган 
бўлади. 
Асаб 
толаларининг 
миелинизацияланиш жараёни асаб тизимининг ҳар ерида ҳар хил муддатда 
кечади. Бош мия асаб толаларининг миелинизацияланиши боланинг 3-4 
ойлик даврида жадал суратда кечиб, 1 ёшда адашган асаб толаларини ҳисобга 
олмаганда ўз ниҳоясига етади. Умуман асаб тизимида миелинизация жараёни 
боланинг 3-5 ёшларида уз ниҳоясига етади. Бунга марказга интилувчи асаб 
толалари, марказдан қочувчи асаб толаларига нисбатан олдинроқ 
ривожланади. Бош мия ҳужайраларининг такомиллашиш, ҳамда асаб 
толаларини ўтказувчанлигини етилиши боланинг 10-12 ёшида ўз ниҳоясига 
етади. Мияча кам ривожланган бўлиб, яримшарчалари кичик ҳажмда ва 
қалинликда, пушталари эса саёз бўлади. Миячани такомиллашиши болани 2 
ёшида ўз ниҳоясига етади. Гипоталамус ядроларининг таркибий қисмини 
ривожланиши эса боланинг пубертат даврида ўз ниҳоясига етади. Бола 
туғилгандан кейин уни бош мияси функционал ва морфологик тез 
мукаммаллашади. Болани ёши катталашган сари пушталар сони ортиб, мия 
ярим шарлари катталаша боради ва ўз шакли ва топографик ҳолатини 
ўзгартиради. Бош мия кўриниши беш ёшда катталарникига ўхшаш бўлади, 
лекин унинг анатомик структураси 20 ёшлардагина катталар миясига 
ўхшайди. Миянинг қон билан мўл- сероб таъминланиши, тез ўсиб бораётган 
асаб тизимси тўқимасини кислородга бўлган юқори даражадаги талабини 
таъминлайди. Аммо қоннинг ортга оқиши бир ёшгача бўлган болаларда, 
лиқилдоқлар беркилиши вақтида пайдо бўладиган диплоид веналар ҳали 
йўқлиги учун катталардан фарқ қилади. Шулар сабабли ҳар хил 
касалликларда токсин моддаларини тез йиғилишига имкон яратилади. 
Шунинг учун ҳам эрта ёшлик болаларда инфекцияли касалликларни токсик 


179 
шаклида кечиши кўп учрайди. Бунда гемато- энцефалитик тўсиқни нисбатан 
кўп ўтказувчанлиги катта таъсир этади. 
Миянинг қаттиқ пардаси янги туғилган болаларда юпқа бўлиб, унинг 
ташқи япроғи калла суяги асосининг кўп қисми билан чатишган ҳолда 
бўлади. Вена бўшлиқлари ингичка, деворлари юпқа бўлади. 
Асаб тизимси ривожланиши билан бош миянинг кимёвий таркиби 
ўзгаради. Бош мияда сув миқдори камайиб, оқсил ва липопротеидлар 
миқдори ортади. Нуклеопротеидлар миқдори эса камаяди. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish