Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Нопропционал нанизмга қуйдагилар киради



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Нопропционал нанизмга қуйдагилар киради: 
1. Хондродистрофия (юнон тилида «хондрион» - тоғай, «трофия» -
овқатланиш, 
умумийлаштириб 
айтганда-тоғайни 
овқатланишини 
бузилиши). Ушбу касалликда тоғайдан ривожланиб келаётган суяк 
бўйига секин ўсиб, энига эса ўсиш (периостал суяк ҳосил бўлиши 
жараёни) ўзгармайди. Касалларни оёқ-қўллари калта, панжалари 
квадрат шаклида бўлиб, калласи катта, бел умуртқасида лордози кўзга 
ташланади. 
2.Суякларни туғма мўртлиги -Ostecgentsis imferifecte соngenita (яъни суякни 
номукаммал 
ташкил 
топиши). 
Ушбу 
касалликда 
тоғайларни 
ривожланишни ўзгармасдан, эндостал ва периостал суяк ҳосил бўлиш 


173 
жараёнлари бузилади. Периостал ва эндостал остеобластлари суяк 
тўқимасида етарли ривожланмайди. Натижада асосан суякни энига
қараб ўсиши сустлашади ва узун, жуда ингичка суяклар ҳосил бўлиб, 
суяк тўқимаси нимжон, тез синадиган бўлиб қолади. Бу ҳолатда оёқ-
қўллар калта бўлиши мумкин, лекин бу ўзгаришлар суяк синиш 
оқибатида пайдо бўлади. 
3. Оғир ўтган рахит ҳам бўйи пастлика олиб келиши мумкин. 
Гигантизм ва субгигантизм. Пропорционал гигантизм - мутлақо 
соғлом, кўпинча ота-онасини бўйи катта бўлган болаларда учрайди. 
Нопропорционал гигантизмга гипофизар гигантизм мисол бўлиши 
мумкин. Кўпинчали бундай болаларни ўсиши 10-12 ёшгача бошқа 
болалардан фарқ қилмайди. Пубертат ёшида эса уларда гипофизни 
олдинги бўлимини гиперфункцияси натижасида ўсиш жараёни авж 
олади. Кўпинча бунда акромегалия белгилари пайдо бўлиб беморни 
бурни, жағ суяклари, қўл оёк панжалари ҳаддан зиёд катталашиб кетади. 
Болаларда жисмоний ривожланишнинг бузилишини ўз вақтида 
аниқлаш, кераклик даволаш ва профилактик чораларини муттасил 
кўриб бориш, болаларни соғломлаштириб боришда муҳим ўрин тутади. 
Акселерация жараёни тўғрисида тушунча. XX аср давомида кўпчилиқ 
давлатларда болаларда жисмоний ўсиш ва ривожланишнинг тезлашуви 
кузатилган. Бу жараённи 1935 йилда немец олими Кох «Акселерация» 
деб атаган. Бу жараён ҳар бир ёшдаги болаларда, ҳатто ҳомилани ўсиб 
ривожланишида ҳам кузатилган. Жумладан оҳирги 40-50 йил давомида 
янги туғилган чақалоқнинг бўйи 1-2 см га ортиб, вазни 150г дан 500 г 
гача кўпайиши кузатилган. Вазни 4000 г ортиқ бўлган чақалоқларнинг 
сони 10-16% ни ташкил этган. Бир ёшгача бўлган болалар бўйи 4-5 см 
га, вазни эса 1-2 кг, га ортган. Охирги 100 йил давомида 15 ёшдаги 
болалар бўйи 20 см га ортган. Акселерация жараёни биологик 
етувчанликни вақтини ҳам ўзгартирган. Масалан: доимий тишларни 
эртароқ ўсиб чиқиши олдинги асрни болаларига қараганда бир 


174 
йил эртароқ, жинсий етувчанликни ва суяк ядроларни эртароқ пайдо 
бўлиши кузатилган. Ҳозирда ўғил ва қиз болаларда жинсий етувчанлик 
олдинги давр болаларига қараганда 1,5-2 йил эртароқ содир бўлмоқда. 
Акселерацияга илгари ижобий жараён деб қаралган бўлса, 
кейинчалик ривожланишнинг диспропорция ҳолатлари ҳам кузатилди. 
Акселерация гармоник ва дисгармоник хилларига фарқланди. Гармоник 
акселерацияда антропометрик кўрсаткичлар ва биологик етувчанлик шу 
ёшдаги болалар кўрсатгичидан юқори бўлади. Дисгармоник 
акселерацияда бўйига ўсишини тезлашиши жинсий етувчанликни 
тезлашмаслиги ёки буни акси ва бошқа кўрсаткичларда номоён бўлиши 
мумин. 
Жинсий етувчанлик эртароқ кузатилиши натижасида ёшроқ 
болаларда асаб ва юрак қон томирлар тизимларини функционал 
б узи ли шлар и , ў си ш ж ар а ён ла ри ни ва жин си й б е зла рни 
ривожланишини бузилишлари кузатилмоқда. Акселерация жараёни 
тахминан ҳамма мамлакатларда учраб, бу жараённи тушунтиришда 
адабиётларда хилма-хил теория ва гипотезалар мавжуд. Қуёш 
радиацияси, магнит майдони, космик радиацияси, СО- газни юқори 
концентрацияси, генетик факторлар таъсири, ҳаёт шароитларидаги 
айрим факторлар (иқтисодий ва иштимоий шароит, алиментар, кўп 
миқдордаги информация) шулар қаторига киради. Охирги 
малумотларга кўра акселерация жараёни экономик тараққий этган 
давлатларда пасайиб бормоқда. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish