Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


Ландаунинг пастки рефлекси



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Ландаунинг пастки рефлекси.
Қорни билан ётқизилган бола 
оёқларини ёзиб кўтаради. Бу рефлекс 5-6 ойдан кейин шаклланади. 
Оддий бўйин ва танани ўрнатиш рефлекси.
Бошни бир томонга 
бурилганда танани ҳам ўша томонга бурилиши кузатилади. Аммо бунда 
олдин танани кўкрак қисми, кейин эса тоз қисми бурилади. Бу рефлекс 
туғилгандан кейин пайдо бўлиб, 5-6 ойда шакли ўзгаради. 
Тананинг танага занжирли ўрнатиш рефлекси.
Бола елкасини бир 
томонга бурилса, тана ва оёқларини ўша томонга бурилиши кузатилади. Бу 
бурилиш бир вақтда эмас, айрим-айрим содир бўлади. Тоз суяги қисмини бир 
томонга бурилишида ҳам танани бурилиши кузатилади. Бу рефлекс 6-7 
ойликда шаклланади. 
Текшириш натижаларини шартсиз рефлексларни бор-йўқлиги, пайдо 
бўлиш ёки сўниш вақти, симметриклиги, чақирилиш кучини боланинг ёшига 
мувофиқлигига қараб баҳоланади. Бу мувофиқликни бўлмаслиги патологик 
ҳолат ҳисобланади. 
 3.4.2. 
Беморни умумий аҳволини баҳолаш
 
Беморни биринчи кўришдаёқ кузатилган айрим белгилар болада 
ўтказилган ёки кечаётган асаб касаллиги мавжудлигидан далолат бериши 
мумкин. Чунончи, бош суягининг гидроцефалия оқибатида одатдагидан катта 
бўлиши (макроцефалия) ёки туғма кичик бўлиши (микроцефалия) 
кузатилади. Даун касаллигига бошни кичик, кенг, энса қисмини яссилиги, кўз 
ёриғини тор, пастки ва ички томонга қийшайганлиги, бурун олдини босиқ, 
бурунни калта, аммо кенг, оғзини очиқ, тилни катта ўйиқчалар билан 


188 
қопланганлиги, оёқ-қўлни калта бўлиши хосдир. Юз нервининг фалажида юз 
мусккулларининг бир томонга қийшайиб тортилган бўлиши касалликни 
дарҳол аниқлаш имконини беради. 
Соғлом чақалоқ болани кўриб текшириш кўпинча унда ҳис- туйғули 
қийқириқни бўлиши билан давом этиши мумкин. Одатда бундай қийқириқ 
кўпинча оч қолишлик ёки тагликни ҳўл бўлиши ва бошқалар сабабли 
қитиқланишлар натижасида пайдо бўлиб, улар бартараф этилгунча давом 
этиб, кейин ўз-ўзидан тўхтайди. Бемор болада қаттик, кучлик, зарбалик 
«мияга оид» чинқириқни пайдо бўлиши субарахноидал қон қуйилиши ва бош 
мия босимини кўтарилганида кузатилади. 
Чақалоқ болада ёки туғилишнинг биринчи ойларида кузатилган 
марказий асаб тизимсининг патологик ҳолати энцефалопатия дейилиб, бу 
туғилган бола бош миясини она қорнида ёки туғилиш даврида 
жароҳатланишидан пайдо бўлади. 
Неврологик касалликлар ҳаракат фаоллигини ўзгариши билан кечиши 
мумкин. Буни аниқлаш учун беморда мушак тонуси ва кучини, фаол ва 
пассив ҳаракатлар ҳолатини текшириш лозим (мушак тизимсига қаранг). 
Янги туғилган болада 1-2-3- кунлари қийқирганда, безовталикда қўли ва 
пастки жағни титраши, марказий асаб тизимсини жароҳатланиш белгиси 
ҳисобланмайди. Аммо қўл-оёқнинг доимий ёки узоқ вақт титраши патологик 
ҳолат ҳисобланади. Мушак тонусини жуда паст ёки йўқ бўлиши ҳатто 
туғилишнинг биринчи дақиқаларида бўлса ҳам ҳомилани асаб тизимсини 
жароҳатланганидан далолат беради. Мушак тонусини ортиб кетиши 
туғилишда бош мия жароҳатланишида (кўпинча субарахноидал қон 
қуйилишда), йирингли менингитда, гипербилирубин энцефалопатиясида, она 
қорнида ўтказилган инфекцион касалликларда марказий асаб тизимсининг 
жароҳатланишидан пайдо бўлиши мумкин. Мушак тонусини ўзгариши, 
болада танани тутиб туриш ҳолати ва ҳаракатни бузилишига олиб келади. 
Беморни кўздан кечирганда баъзан унда тиришишлик ҳолати 
кузатилади. Тиришишлик синдроми марказий асаб тизимси касалликларида, 


189 
шунингдек ҳар турдаги токсикоз ҳолатларида, жароҳатланишда, руҳий 
қаттик ҳаяжонланганда кузатилиб туради. Эрта ёшлик болаларда 
тиришишлик нисбатан кўп учраб, бу уларда бош миянинг морфологик ва 
функционал жиҳатдан нотакомиллиги сабабли марказий асаб тизимсини 
қўзғалувчанлик чегарасини пастлиги ва тарқоқ реакцияга мойиллиги билан 
тушунтирилади. Одатда типик шаклдаги тиришишлик тўсатдан бошланади. 
Кўпинча тиришишлик бемор эс - ҳушини ўзгариши билан кечади. Аммо 
баъзи метаболик ўзгаришларда, жумладан спазмофилия ва гипокальцемияни 
бошқа шаклларида тиришишлик бемор эс - ҳушини ўзгармаган ҳолида ҳам 
кечиши мумкин. 
Тиришишлик ҳарактерига кўра клоник, тоник ва клонико-тоник 
кўринишида кечади. Тоник тиришишлик кўз олмасини интенсив ҳаракати 
билан бошланиб, кейин бу ҳаракат тўхтайди ва сўнгра кўзи ботиб киртайиб 
қолади. Бош орқага кескин ташланган бўлиб, қўллари тирсак ва билак 
бўғимларида эгилиб, маҳкам ўрнашган оёқлари эса зўрайиб тўғрилаб 
тортилган ҳолда бўлади. Жағлари бир-бирига қаттиқ жипслашган бўлиб, 
баъзан бемор тилини тишлаб олган бўлиши мумкин. Баъзан нафас олишни 
тўхташи мумкин. Тиришишлик хуружини тоник фазаси бир неча сониядан 
бир дақиқагача давом этади. Тоник тиришишликни кузатилиши бош мия 
қобиғ ости тузилмалар қўзгалувчанлигини ошганидан дарак беради. 
Шундан сўнг бемор сершовқин нафас олади ва тиришишликнинг 
клоник фазаси бошланади. Бу юз мускулларининг жуда тез-тез, жуда қисқа, 
аммо бир биридан бир хил оралиқда бўлмаган оралиқда қисқаришидан, 
бошқача қилиб айтганда юз мускулларининг учиб туришидан бошланиб, 
тезда бу оёқ-қўлларига ва танага тарқалади. Бола териси оқарган, баланд 
товушли, хуррак отганга ўхшаб нафас олади, лабларида кўпик пайдо бўлади. 
Тиришишликнинг давомийлиги ҳар хил бўлиши мумкин. Тиришишлик 
тўхтагач, бола кўпинча гангиган ҳолатда бўлиб, кейин ухлаб қолади. Агарда 
бемор тиришишлик хуружидан кейин бардам, тетиклик ҳолатда бўлса, 
эпилепсия хуружи тўғрисида ўйлаш мумкин. 


190 
Клонико-тоник тиришишликда ҳар иккала клоник ва тоник 
тиришишлик белгилари кузатилади. Бундай тиришишлик чақалоқлар 
асфиксияси ёки мия жароҳатланишида, менингит – менингоэнцефалитда, 
оғир токсикоз ҳолатларида, спазмофилияда кузатилади. 
Одатда спазмофилия тоник тиришишликдан бошланиб, кейин клоник 
ҳолатига ўтади. Спазмофилияда кальций-фосфор модда алмашинувининг 
бузилишидан, асаб тизимси қўзғалувчанлиги ортган бўлади. Баъзан беморда 
қўл ва оёқ кафти мускулларининг тоник тиришишидан, қўл панжаси «акушер 
қўли» га ўхшаш ҳолатга келиб, оёқ кафти тўпиғидан букилган ҳолатга келиб 
қолиши кузатилади. Баъзан касалликда беморда ларингоспазм кузатилиб, 
бунда товуш чиқариш тешиги мускуллари спазм ҳолатида бўлиб, касаллик 
нафас олишнинг қийинлашишидан токи баданда жадал кўкаришлик, совуқ 
тер пайдо бўлиб, нафас тўхтагунча бўлган оғирликда кечиши мумкин. 
Беморни кўздан кечирганда баъзан унда фалажлик, яъни ихтиёрий 
ҳаракат фаолиятини йўқолиши ҳолати кузатилади. Агарда бу ҳолат марказий 
ҳаракатлантирувчи нейроннинг жароҳатланиши натижасида пайдо бўлган 
бўлса, бунга марказий фалажлик дейилиб, бунда пай рефлексларини ортган, 
мускуллар тонуси ошган (спастик фалажлик) бўлади. Агарда фалажлик 
переферик нейроннинг жароҳатланиш натижасида пайдо бўлган бўлса, бунга 
переферик фалажлик дейилиб, бунда мускул тонуслари пасайган, пай 
рефлекслари сусайган ёки йўқолган бўлади.
Агарда беморни ҳар икки қўл ва оёқларида спастик фалажлик 
кузатилса, бунга спастик тетраплегия дейилади. Бунда беморни қўли тирсак 
ва билак бўғимларида букилган бўлиб, танага қисилган оёқлари чўзилиб 
тортилган, оёқ кафтлари букилган ҳолда бўлади.
Фалажликлар айрим ҳолатларда оёқ, қўл, юз мускулларини қисқариши, 
эпилепсия ҳуружига ўхшаш ҳаракатлар, бемор ҳушини йўқотиши ҳолатлари 
билан кечиши мумкин. Мияча атаксиясида беморда туриш ва юришда 
ишончсизлик пайдо бўлиб, ҳаракати маст одам ҳаракатига ўхшаб тана 
миячани жароҳатланган томонга оғади. Вестибўляр анализаторни 


191 
жароҳатланишида тана мувозанатини тутиш ҳолати бузилиб, беморда омонат 
қадам ташлаш, бош айланиш, қусиш ҳолатлари кузатилади. Экстрапирамида 
тизимсини 
жароҳатланишида 
мажбурий 
автоматик 
ҳаракатлар 
(гиперкинезлар) пайдо бўлиб, бу ҳаяжонланишда кучайиб, ухлаганда 
йўқолади. Хорея касаллиги гиперкинезида тартибсиз, ихтиёрсиз мажбурий 
ҳаракат танани ҳар хил қисмларида пайдо бўлади. Бемор гоҳида кўзларини 
қисади, гоҳ юзларини буриштириб, тилини чиқаради, гоҳ қўлларини юқорига 
ирғитиб, беўхшов қадам ташлаб юра бошлайди. Хорея гиперкинезида мушак 
тонуси пасайган бўлади. 
Марказий асаб тизимси касалликларида, ҳар хил турдаги 
нейротоксикоз ҳолатларида бемор аҳволи баъзан оғирлашиб, унинг эс -ҳуши 
ҳар хил даражада ўзгарган бўлиши мумкин. Меъёрда боланинг эс- ҳуши, 
аҳлоқи, атрофдагилар билан муносабати, фаоллиги, иштахаси, уйқуси 
ўзгармаган бўлади. Баъзан беморда қўзғалувчалик ҳолати кузатилиб, бу 
ҳаракат фаоллигини ва ўйинга қизиқишликни ортиши, кўп гапиришга 
мойилллик, атрофдагилар билан алоқани ёмонлашиши (ҳудди мурожатни 
эшитмагандек) билан кечса, бунга эйфориялик қўзғалувчанлик дейилади. 
Агарда беморда қўзгалувчанлик инжиқлик, йиғлаш, овқат емаслик, 
ухламаслик, тери ва пай рефлексларини ортиши билан кечса, бунга негатив 
қўзғалувчанлик дейилади. 
Сомнолент халатида беморда бўшашишлик, уйқу босиш, секин 
товушга инграшлик, кўриш ва парваришга реакцияни пасайиши кузатилади. 
Бунда тери ва пай рефлекслари пасайган бўлади. 
Ступор ҳолатида беморда карахтлик кузатилиб, уни бу ҳолатдан 
қийинчилиқ билан чиқариш мумкин. Вақти-вақти билан унда 
қўзғалувчанлик ҳаракатлари пайдо бўлади. Тери ва пай рефлекслари 
камайган бўлиб, оғриқли қитиқлашга реакция бўлиб, қиска вақт давом этади.
Сопор ҳолатида бемор чуқур уйқуда, гангиган аҳволда бўлади. Тери 
рефлекслар йўқолиб, пай рефлекслари қийинчилиқ билан доимий бўлмаган 


192 
ҳолда чақириш мумкин бўлади. Оғриклик қитиқлашга жавоб яққол 
бўлмайди. Кўз мугуз пардаси қорачиғ ва ютиш рефлеклари сақланган бўлади. 
Бемор ҳушини, атроф муҳит ва ўзини идрок этиш қобилиятини 
йўқотиб, оғрикли қитиқлашга бўлган реакциянинг йўқолиб боришига - кома 
ҳолати дейилади. 
Болаларда ва катталарда кома ҳолати бош мия қобиғи ва қобиқ ости 
тузилмаларининг ҳамда марказий асаб тизимсининг пастки қисмларини 
кучли тормозланиши натижасида ривожланиб, унинг болаларда кечиши 
ўзига хос хусусиятларига эга бўлади. Комада клиник симптомларни 
ривожланиб бориши 3 даражага бўлинади. 
Биринчи даражали комада бемор ҳушсиз ҳолатда бўлиб, унда мустақил 
ҳаракат, пай рефлекслари йўқолган бўлади, суюқлик ичирилганда тиқилиб 
қолиб йўталади. Кўпинча тоз органлари функцияси бузилган бўлади, аммо 
кўз қорачиғининг ёруғликка бўлган реакцияси сақланган бўлади. 
Иккинчи даражали комада кўз қорачиғи кенгайган бўлиб, ёруғга бўлган 
реакцияси ҳам йўқолади. Ютиш рефлекси, тоз органларининг функцияси 
бутунлай бузилган бўлади. Беморда нафас олиш ва юрак қон- томир тизимси 
фаолиятини спонтан (ўз-ўзидан) бузилиши кузатилади. 
Учинчи даражали комада нафас олишнинг патологик тури (Чейн-
Стокс, Куссмауль), қон айланишининг оғир даражадаги бузилиши, артериал 
гипотония (қон босими 60 мм. симоб устунидан паст), кўз олмасини 
ҳаракатсиз қотиб қолиши кузатилади. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish