Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

 
Расм 15.
Автоматик қадам Расм 16.
Эмаклаш (Бауэр) рефлекси
ташлаш рефлекси 
Бауэр – эмаклаш рефлекси.
Болани қорни билан боши ва танасини 
ўрта чизиқда қилиб ётқизилса, у бир неча лаҳзага бошини кўтариб 
эмакламоқчи бўлади. Агар оёқ кафтига қўл кафтини қўйилса, у рефлектор 
равишда қўлни итариб, оёқ ва қўли билан эмаклаш ҳаракатини қилади, 
рефлекс 4 ойда йўқолади. 
Қидирув рефлекси.
Оғиз бурчаги атрофи териси силанганда, боланинг 
лаби пастга тушиб, тилининг четлашиши ва бошини силанган томонга 
бурилиши кузатилади. Рефлекс биринчи йил охирида йўқолади. 
Сўриш рефлекси.
Агар болани оғзига сўрғич солинса, у фаол сўриш 
ҳаракатини қилади. Рефлекс биринчи йил охирида йуқолади. 
Орбикулопальпебрал рефлекс.
Бармоқ билан орбитани юқори ёйига 
уриб кўрилганда, шу томон кўз қовоғи юмилади. Рефлекс 6 ойликда 
йўқолади. 
Бабкин кафт – оғиз рефлекси.
Бола кафтининг тенор олди қисми бош 
бармоқ билан босилганда унинг оғзи очилиб, боши эгилади. Рефлекс 3 
ойликда йўқолади. 


185 

 
Расм 17.
Бабкин кафт – оғиз рефлекси Расм 18.
Ушлаб олиш рефлекси 
Бабинский рефлекси.
Боланинг оёғи кафти ташқи чегарасидан, товондан 
бармоқларга қараб қитиқланганда, бош бармоқ орқага, бошқа бармоқлар 
пастга қараб эгилади. Бу рефлекс 2 ёшгача физиологик ҳолат ҳисобланади. 
Ушлаб олиш рефлекси.
Бола кафтига қўйилган бармоқни маҳкам 
чангаллаб ушлаб олади. Бунда бармоқни ушлаш кучи шу даражага етадики, 
ҳатто бармоқларда болани кўтариш мумкин (Робинсон рефлекси). Худди 
шундай рефлексни оёқларда ҳам чақириш мумкин. Бунда бола оёқ кафтини 
2-3 бармоқ асосига босилса, бармоқлар оёқ кафти томон эгилади. Рефлекс 2-4 
ойликда йўқолади. 
Моро рефлекси.
Бола ётган столга (боланинг бошидан 15-20 см 
узоқликда) урилганда ёки шифокор қўлига тутиб турган болани бирданига 20 
см пастга тушириб, кейин илгариги сатҳга кўтарилганда, олдин бола иккала 
қўлларини ён томонга ёзиб, кейин илгариги ҳолатига қайтаради, бу рефлекс 4 
ойгача сақланади. 
Перес рефлекси.
Болани қорнига ётқизиб, умуртқа ўсимталари 
устидан, думғазадан бўйингача бармоқларни озгина босган ҳолда юргизилса, 
у танасини букиб, бошини кўтаради, оёғи ва қўлини йиғиб қичқиради ва 
баъзан сийиб юборади. Бу рефлекс 4 ойда йўқолади. 


186 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish