86
6 БОБ. ҲАМШИРАЛИК ИШИДА ЭТИКА ВА ДЕОНТОЛОГИЯ
6.1
Тиббиёт этика ва деонтология ривожланишининг қисқача тарихи
Х асрнинг таниқли олими Али Ибн Аббос Ахвазий ўзининг
«Шифокорлар учун ўгитлар» асарида ёзганидек,
беморларни даволаш
жараёнига эътибор бериш ва даво учун фақатгина дориларни эмас, балки
тўғри овқатланишни ҳам қўллашга ҳаракат қилиш зарур. Беморларга хавфли
дориларни буюриш,
худди шунингдек, уларни у ёки бу хасталикни
даволаётганда беморлар орасида тарғиб этиш мумкин эмас. Фақатгина тартиб
ва маълум дориларни қабул қилиш, парҳез тўғрисида батафсил, қатъий ва
ишонтира оладиган даражадаги кўрсатмаларнинг ўзигина эмас, балки қайта
алоқани ҳам назорат қилиш зарурдир.
Деонтологияда
«Ятрогения»
тушунчаси бор. Бу шифокорнинг ёки
ҳамширанинг фаросатсизлиги, ножўя кўрсатмалари, қўпол
хатти-
ҳаракатлари, билимсизлиги ва лоқайдлиги, бир сўз билан айтганда, тиббиёт
ходимининг айби билан пайдо бўлиши мумкин бўлган яна бир касалликдир.
Бу буюк тиб алломаси Буқротнинг «Premum non nosere», яъни «Беморга энг
аввало зарар келтирма» деган деонтологик нақлнинг бузилиши оқибатидир.
Бундай касаллик бугунги кунда учрайдиган хасталикларнинг тахминан 10
фоизини ташкил қилади. Бу шифокорлар ва ҳамширалар орасида хали ҳам ўз
деонтологик бурчини тўла тушуниб етмайдиганлар борлигидан дарак беради.
Шунингек, эгротогения, яъни бир хаста кишига бошқа бир бемор сўзининг
салбий таъсири ҳам мавжуд. Шифохоналарда кўпинча
баъзи бир
беморларнинг ўз хонасидаги хаста қўшнисига маълум даражадаги таъсири
сезилиб, у руҳий тангликни, хавотирни келтириб чиқаради. Бундай ҳолатни,
ўз фикрича тиббиёт ходимларидан ҳам чуқурроқ билимга эга бўлган,
«азалий» беморлар келтириб чиқаришлари мумкин. Улар, касалхонага
келгач, беморларга маслаҳат ва тавсиялар берадилар. Аксарият холларда, ўз
тингловчиларини руҳий тушкунлик ҳолатига олиб келувчи қайғули ва
87
машъум «олдиндан айтиш фикрлари» билан ўртоқлашадилар. Бу ўринда
беморга танбеҳ бериш услуби сингари хусусий масала тўғрисида тўхталиб
ўтиш ҳам фойдадан холи эмас. Танбеҳ бериш зарурияти, кўпчилиқ холларда
бемор
шифохона режими, интизоми, бўлим тартибини бузганда юзага
келади.
Ҳамшира бундай холларда
бемор билан жуда равшан, тушунарли, аник,
ишонтириб гаплашиши керак. Бу суҳбатнинг фақат натижасигина муҳимдир:
бемор танбеҳни тўғри тушуниши ва ҳамшира сабоқларини тўлиқ қабул
қилиши лозим. Шу билан бирга, бундай суҳбат беморнинг хеч ҳам ёмон
таъсир қилмаслиги даркор. Бемор ҳамшира
билан илгаридек мехрибон ва
яқин муносабатда эканини, ётсираш ёки зиддият вужудга келмаганини
сезиши зарур.
Шу тариқа, юқори деонтологик кучга эга бўлиш, хусусан,
беморлар
билан муносабатда уқувли бўлиш – ҳамширалар фаолиятидаги зарурий
кўникмадир.
Do'stlaringiz bilan baham: