84
Тиббиёт ҳамшираси беморга унинг хақиқий ташҳисини маълум қилиши ёки
қилмаслиги ҳақида фикр юритиши зарур. Агар ҳамшира беморга ташҳисни
билдиришга қарор қилса, унинг босқичи,
асоратларини енгил шаклда,
беморни аста-секин тайёрлаган ҳолда босқичма-босқич айтишни ўйлаб
қўриши керак. Табиийки, беморга ҳамма нарсани гапириб бўлмайди, лекин
зиёли, тушунадиган киши билан «сукут сақлаш» ёки иккиланиш, фойдадан
кўра, кўпроқ, зарар келтиради. Бир қатор касалликларда, жумладан, зарарли
ўсмалари бўлган хасталарга ташҳис маълум қилинмайди,
онкология
шифохонасига келган касал ўзидаги шишнинг «ёмон» ёки «яхши»
эканлигини аниқлаш изтиробини бошдан кечиради ва табиийки, буни
шифокордан ёки ҳамширадан сўраб билишга ҳаракат қилади. Онкологик
касалликка учраган беморлар психикаси жуда нозик ва таъсирчан бўлади, бу
ҳол, айниқса, касалликнинг яқинлашиб келаётган оқибатини ҳис қилганда
намоён бўлади. Бундай шароитда ҳамширанинг баланд овоз чиқариб
гаплашиши, қаҳ-қаҳа билан кулиши беморни руҳий мувозанатдан чиқариб
юбориши мумкин. Беморларга ташҳис, даволаш, касалликнинг асоратлари ва
қайталашлари олдини олиш билан боғлиқ бўлган кўпгина маълумотлар
билдирилади, ўз-ўзига ёрдам бериш йўллари кўрсатилиб, махсус эслатмалар
билан таъминланади. Масалан, оддий мисол – қандли диабет касаллигини
моҳиятини ҳамшира фақатгина тушунтирмай, балки – диабетга қарши
парҳез, инъекцияларни бажариш техникасини ўргатиши,
турли хил
инсулинлар ва ичиладиган дориларнинг хоссалари, комадан олдинги ҳолат
белгилари ва бошқалар ҳақида маълумот бериши керак. Шу тариқа
тушунтиришлар инфаркдан кейинги кардиосклероз, хафақон касаллиги,
аритмиялар, ошкозон-ичак яра касаллиги ва бошқа хасталиклари бўлган
беморлар учун зарурдир.
Ҳамширанинг ўлим эҳтимоли бўлган оғир бемор тўшаги ёнидаги
хатти-ҳаракатлари тиббиёт деонтологиясининг муҳим ва мушкул масаласи
бўлиб келмокда. Масалан, беморга ўлим эхтимолини маълум қилиш ёки
қилмаслик
масаласи, агар бу ҳақда маълум қилиш керак бўлса, уни қайси
85
шароитда ва қай тарзда амалга оширишдадир. Барча замонларда бу масала
муқаррар равишда манфий ечимга эга бўлган. Бунинг учун бир қатор кескин
асослар ва фикрлар мавжуд. Беморга мутлақо нажотсиз охир-оқибат
тўғрисидаги «аччиқ ҳақиқатни» маълум қилиш – бу аввало унинг ҳаётидаги
энг муҳим нарса – умидини тортиб олиш, охирги кунлари ва соатларини
зимистон тунга, тубсиз қора жарликка тушишга айлантиришдир. Бундай
холларда ҳамшира бемор кўнглига соғайиб кетиш умидини солиши
ва унда
касалликка қаршилиқ кўрсатиш ҳиссиётини уйғотиши зарур.
Ҳамшира билан бемор ўртасидаги муносабатнинг яна бир муҳим
томони беморга тайинланган индивидуал тартиб, парҳез, дори-дармонлар
билан даволаниши режаларини тушунтириш ва тўғри ташҳис этишдан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: