Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Ҳамширалик жараёни 111 – 1У босқичлари. Парвариш режаси



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

 
7.3.3 Ҳамширалик жараёни 111 – 1У босқичлари. Парвариш режаси.
 
 
Ҳамширалик парваришини бажариш 
Ҳамширалик парваришини ташкил қилиш. 
Ҳамширалик мақсадига эришиш учун (қайси парвариш турини танлаш учун) 
ишини тартиб билан режалаштиради. 
Режалаштириш: 
1. Ҳамширалик фаолияти турини аниқлаш. 
2. Пациентни парвариш режасини муҳокама қилиш. 
3. Бошқа парвариш режалари билан танишиш. 
Бажариш: 
1. Белгиланган муддатларда парвариш режасини бажариш. 
2. Белгиланган режа бўйича ҳамширалик парваришини мувофиқлаштириб 
туриш. 


103 
3. Режалаштирилмаган, лекин лозим бўлган парвариш турларини ҳам 
мувофиқлаштириш. 
 
7.3.4. Ҳамширалик жараёни V босқич. Натижаларни баҳолаш 
 
Ҳамширалик жараёнининг охирги босқичидир. Унинг таркибий қисмлари. 
1. Эришилган натижаларни режалаштирилган натижалар билан қиёслаш. 
2. Режалаштирилган фаолиятларнинг афзаллигини баҳолаш. 
3. Мабодо кутилган натижага эришилмаса, режалаштириш ва баҳолашни яна 
давом эттириш. 
4. Ҳамширалик жараёнининг барча босқичларига танқидий назар солиш ва 
лозим бўлса тузатиш киргизиш. 
Барча босқичлар ҳамширалик ҳаритасида белгилаб борилади (ҳамширалик 
касаллик ҳаритасида), ҳамширалик парвариши режаси бу ҳаританинг 
таркибий қисмидир. 

7.2.
 
Ҳамширалик касаллик ҳаритаси 
 
Маълумотлар тўплаш – маълумотларнинг тартибли ва давомли тўпланиши, 
тасдиқланиши ва ахборотидир. Бу маълумотлар саломатлик ҳолати қанчалик 
соғлиқни химоя қилиш бўйича кўрилган чоралар билан яхшиланганлиги ёки 
касаллик билан мавхумлашганлигини акс эттиради. Маълумотлар йиғмаси 
мижоз учун ҳар томонлама ва эффектив даволаш режасини ишлаб чиқиш 
ҳамда йўлга қўйишга имкон берадиган тиббий ҳамшира ва соғлиқни 
сақлашнинг бошқа мутахассислари томонидан мижоз ҳақида тўпланган 
маълумотларга киритилиши мумкин бўлган барча ахборотларни ўз ичига 
олади. Мижоз ҳақида маълумотлар тўплаш кейинги барча маълумотларнинг 
тўлиқлиги ва аниқлиги билан боғлиқ бўлганлиги сабабли ҳамширалик 
жараёнида зарўр қадам ҳисобланади. Маълумотларни ҳар томонлама тўплаш 
натижасида ҳамшира мижознинг ўз саломатлигини кузатиш қобилияти ва 


104 
ҳамширалик парваришига эҳтиёжини, ҳамшира учун мижоз соғлиги ҳолати 
тўғрисида мулоҳаза қилиш, зарурат бўйича уни шифокор ёки бошқа 
мутахассис маслаҳатига юбориш, унга индивидуал даво режаси тузиш ва 
бажариш имконини берадиган маълумотлар асосини яратади. Мижоз 
саломатлиги ҳолатининг бирламчи баҳосига қўшимча қилиб ҳамшира жорий 
баҳолашни бажаради. Саломатлик ҳолати бўйича мижоз муносабати ёки 
касаллик ўзгаришида жорий баҳо ҳамширага кўмак бўлади ва бошка 
мутахассис тавсия этган ҳамширалик парвариши ёки даволаш чараларига 
зарур ўзгаришлар киритишни мўлжаллайди. 
Ҳамширалик жараёнининг маълумотлар тўплаш босқичида ҳамшира анамнез 
йиғиш учун сўров йўли, ҳамширалик физикал кўрик усуллари билан 
маълумот йиғади. Мижознинг кўмакчилари, тиббий варакаси, даволаниши 
билан шуғулланувчи бошқа мутахассислар ҳам маълумот тўплаш манбалари 
бўла олади. Ҳамшира томонидан тузилган маълумотлар йиғмаси мижоз 
саломатлиги ҳолатининг тез ўзгариши муносабати билан кейинчалик 
тўлдирилиш ва янгиланиши мумкин. Ишга алоқадор барча маълумотлар 
варақага киритилади, шунингдек, қизиққан шахсларга зурур бўлганда оғзаки 
тарзда ахборот берилади. 
Маълумотларнинг хусусиятлари 
Мижоз тўғрисида тўпланаётган маълумотлар тўлиқ, аниқ, ўринли ва 
ишончли кўрсатмаларга асосланган бўлиши лозим. 
Маълумотлар тўлиқлиги. Маълумотлар мижоз соғлигини тушуниш ва уни 
яхшилаш бўйича ҳамширалик парвариши режасини тузиш учун зарур. 
Масалан, мижоз вазни камайган ҳисоблайлик. Буни билиш ҳамшира вазн 
бирор белги (симптом) ёки мақсадли камайтирилганлигини (1), унинг парҳез 
ўзгартирилиши, жисмоний зўриқиш ёки патология асоси билан боғлиқлиги 
(2), вазн камайишига мижоз қандай қараётганлигини аниқламагунча 
аҳамиятсиз, фойдасиздир. 
Маълумотларнинг аниқ ва ишончлилиги. Мижоз ҳам, ҳамшира ҳам 
маълумотларни мақсадли ёки билмаган ҳолда нотўғри тасвирлаши мумкин. 


105 
Масалан, озғинликни ёқтирадиган мижоз вазнини камайтириб айтиши 
мумкин. Ҳамшира сўров йўли билан эшитган ва кузатганларини доимий 
тарзда турли усуллардан фойдаланиб тасдиқлаб бориши керак, иккиланиш 
ҳолатларида бошқа ҳамшира билан маслахатлашиши зарур бўлади. 
Кузатилган ҳолатдан хулоса қилишдан уни ёзиб кўйган маъқул бўлади. 
Масалан, қуйидагича ёзиб қўйиш мумкин: «Мижоз деворга қараб ётган 
ҳолатни тез-тез кузатиш мумкин. Уни суҳбатга тортиб бўлмайди. У бугунги 
тушликдан бош тортди, кечки овқатга фақат шўрва ичди». Ҳамшира 
мижознинг аҳволини «Мижозда депрессив ҳолат» деб хулоса қилиши 
хақиқий ҳисобланмайди. Мижоз аҳволи ҳақидаги ёзув тиббий ходимларга 
ҳолатнинг бошқа сабабларини ахтаришга имкон яратади. 
Маълумотлар тўплаш услублари 
Ҳар томонлама тўлиқ маълумотларни тўплаш мушкул вазифа эканлиги 
сабабли ҳамшира мижоз ҳақидаги маълумотларнинг қайсилари ёки қанчаси 
олиниши кераклиги (зарур маълумотлар)ни аниқлаши лозим. Фақат 
тажрибали ўқитувчилар ҳамшираларни ҳар бир муайян ҳолат учун қандай 
маълумотлар тўпланиши зарурлигини ўргатишади. Қуйида маълумотлар 
тўплаш услублари баён этилади. 
Кузатув – бу маълумотлар тўплаш учун беш хил сезги аъзоларидан 
онгли ва мақсадли фойдаланишдир. Тажрибали ҳамшира ҳар бир кўрикдан 
мижозни кузатиш ва маълумотларни таҳлил қилиш учун фойдаланади. 
Талабалар машқ қилиб, синчиклаб кузатиб ўзларида мутахассисликнинг 
қуйидаги кўникмаларини мустаҳкамлашлари мумкин: 
- Мижознинг ўз аҳволига муносабати қандай (жисмоний ва эмоционал)? 
Нохушлик белгилари – қийин нафас олиш, қон кетиши, оғриқ, ўта нотинчлик 
ва шунингдек, меъёрдан ҳар қандай чиқиш холлари – тўсатдан тошма 
чиқиши, англаш даражасининг ўзгаришлари ва бошқаларга эътиборда 
бўлинг. 
- Мижознинг ўз соғлиғини кузатиш қобилияти қандай (қўшимча ахборот ёки 
ҳамширалик парваришига эҳтиёж)? 


106 
- Атроф ҳолати қанақа? Атроф ҳолат муҳофазаси – қирралар, кескин жойлар 
борлигини, шунингдек, иш жихозлари (қон-томирлар муолажаси бўйича, 
кислородли терапия, дренажлаш) аҳволини қараб чиқинг. Хонада бемор 
билан ким бўлади? Хона хавосининг ҳарорати, ҳиди. 
Ҳамширалик анамнези. Ҳамширалик анамнези алдиндан режалаштирилган 
суҳбат бўлиб, интервью олиш ҳам дейилади. Маълумотлар тўплаш босқичида 
ҳамшира мижоз билан ҳамширалик анамнези йиғиш мақсадида 
суҳбатлашади, индивидуал парваришни режалашда барча эҳтиёжларни 
ҳисобга олишни мўлжаллаб айни мижоз соғлиғи ҳолати хусусиятларини 
йиғади ва тиббий варақадаги ёзувга киритади. Ҳамширалик анамнези қисқа 
вақт ичида йиғилади ва физикал назорат этилади. Ҳамширалик анамнези, 
масалан, ирсият ёки атроф-муҳит омиллари каби мижознинг мустаҳкам ва 
заиф томонларини, саломатликка таҳдид омилларини, шунингдек, 
саломатликнинг айни муаммоларини равшан кўрсатиш керак. Ҳамширалик 
анамнезининг вазифаси – кишини чуқурроқ ўрганиш. Мижоз ҳақидаги зарур 
маълумотларни тўплаш, муомала ва махсус кўникмаларидан фойдаланишни 
талаб этади. 
Ҳамшира маълумот олиши тўрт даврга бўлинади – тайёрланиш, 
киришиш, ишчи ва тугатиш даврлари. 
Тайёрланиш даврида ҳамшира аввалига мижознинг тиббий варақасида 
келтирилган маълумотлар билан танишади. Бу даврда ҳамшира-мижоз 
муносабатини эркинловчи тажрибага берилмаслик зарур. Ҳамширанинг 
шахсий ҳиссиётлари бемалол эътироф этилиш керакмас. Мутахассис 
ҳамширалар турли шаклларда ифодаланувчи очиқ кўнгиллик билан 
ёндашишга ва мижознинг эҳтиёжларини тушунишга ўрганадилар. 
Тайёрланиш даврида ҳамшира суҳбат ўтказиладиган шароит тинч ва шинам 
бўлишига ишонч ҳосил қилиши керак. Оила аъзолари ёки кўмакчилари 
иштирок этишини мижоз талаб қилмаган ҳолларда суҳбат яккама-якка, 
алоҳида жой ёки хонада ўтказилиши лозим. Креслолар қўйилганлиги ва 
ҳамшира билан мижоз оралиғи қандайлигига ҳам эътибор бериш керак. 


107 
Суҳбатлашишга қулай бўлиши учун креслолар бир-бирига нисбатан 90-120 
см масофада ва тўғри бурчак ҳосил қилиб жойлашиши зарур. Агар мижоз 
ётган ҳолатда бўлса, ҳамшира ўтирадиган стул унга нисбатан 450 бурчак 
ҳосил қилиб жойлаштирилади. Суҳбат вақтини шундай танлаш керакки, 
ҳамшира ҳам, мижоз ҳам чалғимасдан савол-жавоб қила олишлари лозим. 
Суҳбат давомийлигига баъзида 10-15 дақиқа етарли, баъзи ҳолларда бунинг 
учун бир соат ва ундан кўп вақт зарур бўлади. Шунингдек, ҳамшира мижозга 
айниқса оғриқ, чарчашни сезган бўлса, маълумотларни бир неча учрашув 
ўтказиб тўплаш мумкин. 
Киришиш даври фақатгина суҳбат жараёнига эмас, балки ҳамшира-
мижоз муносабатининг кейинги аҳволига ҳам таъсир этиши билан 
аҳамиятлидир. Бу даврдан сўнг мижоз ҳамширанинг исмини билиши, унинг 
ўз ишига пухта эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Ҳамшира суҳбатда 
ўзи ва лавозими билан таништиришдан, суҳбатнинг мақсадини, ҳамшира ва 
мижоз ўрнини тушунтиришдан бошлайди. 
Суҳбат қуйидаги тарзда бошланиши мумкин: 
«Ассалому-алайкум. Мен бу шифохонадаги Сизнинг ҳамширангиз 
Абдуллаева Шахнозаман. Ҳамширалик парваришини режалашимиз учун 
ҳозир Сиздан баъзи нарсаларни сўрамоқчи эдим. Бу, тахминан, 20 дақиқагача 
вақтни олади. Сиз толиқиб қолмайсизми? Суҳбат бошлашимиз олдидан 
қандай зарурат бўлса бемалол киришишингиз мумкин». 
Ҳамшира қолдирган илк таассурот, айниқса, мижоз биринчи марта 
шифохонага келган бўлса, жуда аҳамиятлидир. Кейинги ҳамшираларга 
мижоз илк таассурот асосида муносабатда бўлади. Агар суҳбат вақтида 
ҳамшира 
мижозга 
ўз 
ҳурматини 
билдирса, 
чин 
дилдан 
ташвишланаётганлигини сездира олса, мижоз ҳам ўз муомалаларини бемалол 
мулоҳаза этади. Киришиш даврида ҳамшира мижознинг қулайликлари ва 
суҳбатлаша олиш қобилиятини баҳолай билиши аҳамиятлидир. Шунингдек, 
баъзи маълумотлар сир тутилиши кафолати, ёзувлар қаерда сақланиши, 
улардан қандай фойдаланилиши, уларни олишга кимга руҳсат этилиши 


108 
кабиларни мижоз билишга ҳақли. Баъзи ҳамширалар ёзувни мижоз билан 
суҳбат вақтида, баъзилари кейинроқ бажаришади. Маълумотларни қайд этиш 
суҳбат вақтидаги ахборот алмашинувига халал бермаслиги керак. 
Маълумотлар аниқлиги, тўлиқлиги ва ўринлилиги ҳамширанинг муомала ва 
суҳбат техникасига боғлиқ. Ҳамширалик маълумот олишнинг зарур 
компонентларини келтирамиз: 
- Суҳбат вақтида бутун эътиборни мижозга қаратишингиз, мижоз 
муаммолари билан ташвишланаётганлигингизни, унга жуда қизиқиб 
киришаётганлигингизни ифода эта олишингиз керак? Мижозга исмини 
айтиб, кўзига қараб, уни шошилтирмасдан муомалада бўлишингиз лозим; 
- мижозни диққат билан тингланг, ўз навбатида сизнинг айтганларингизга у 
ҳам тушунсин; 
- дастлаб мижозга таниш атамалар билан унинг асосий муаммоси тўғрисида 
сўранг, шахсий ва масаладан ташқари саволларни ўзаро яхши муносабатлар 
ўрнатилгунча қолдиринг. Шунингдек, кам аҳамиятли саволларни ҳам, агар 
мижознинг умумий аҳволи оғир ёки кайфияти ёмон бўлса, кейинги суҳбатга 
қолдиришингиз мумкин; 
- саволлар ва изоҳларни шундай берингки, у айни вазиятга мос бўлсин ва 
ўзаро ижобий муомала кучайишига олиб келсин; 
- аширин саволлар махсус ахборотлар йиғишга ёрдам беради; 
- очиқ саволлар мижознинг эркинроқ гапиришига ёрдам беради; 
- таҳлил қилиш шаклидаги саволлар мижозга ўз фикр ва тушунчаларини 
ўйлаб кўришга ёрдам беради; 
- бевосита саволлар ахборотни тасдиқлаш ёки воқеаларнинг аҳамияти бўйича 
кетма-кетлик тартиби тузилиши учун қўлланилади. 
«Қандай қилиб ...» ва «нима учун ...» қаби чўчитувчи, «Ха» ёки «Йўқ» 
жавобинигина талаб этувчи, муомалага тўсиқ бўлувчи изоҳлар ва саволлар 
берманг. Чалғитувчи ишонтиришлар ясаб маслахат беришлар, хулоса 
чиқаришлар, суҳбат мавзусини ўзгартиришлар қўлламанг. 


109 
Суҳбатни тугатишга эҳтиётлик билан ёндашиш керак бўлади. Мижозга 
суҳбат тугаётганлиги билдирилади, айтиб ўтилганларнинг диққатига 
лойиқларини эслатиб якунлаш фойдалидир. Мижоз ҳам, ҳамшира ҳам энг 
зарур маълумотлар йиғилганлигига қаноат ҳосил қилишлари керак. Якуний 
натижалар келтирилгач, мижоздан қуйидагича сўраб тўлдириш киритиш 
мумкин: «Даволаш режасига бирор қўшимча таклифингиз борми?». Бу, 
ҳамшира киритишни ўйламаган маълумотларнинг қўшилишига имкон 
беради. Кетиш олдидан мижозга кейинги сафар қачон учрашишлари 
эслатилади. «Саволларга жавоб берганингиз учун Сизга катта раҳмат. Агар 
бирор қўшимча қилмокчи бўлсангиз, марҳамат, тортинманг, уни биз ҳам 
билишимизга имкон беринг. Бироздан сўнг мен кетаман, лекин эртага эрта 
билан ишга келганимда Сиз билан даволашнинг тугал режасини келишиб 
оламиз. Тушликдан сўнг мен банд бўламан, рентгенга йўлланма тайёрлашим, 
қон таҳлилларини кўриб чиқишим керак. Тунингиз тинч ўтади, деб умид 
қиламан. Қандай саволларингиз бўлса, марҳамат. Бирор ёрдам зарурми?». 
Объектив ҳамширалик текшируви 
Кўрув: Умумий – кўкрак қафаси, танаси, қорни сўнгра ҳар бир соҳа, 
боши, юзи, бўйни, гавдаси, оёқ-қўллари, териси, суяклари, бўғимлари, 
шиллиқ қаватлари, сочи баҳоланади. 
- Антропометрия. 
- Юз қиёфаси: азобли, шишган, қўрқиброқ (хавфсираган), ўзгаришсиз, 
оғриқли, эхтиётли, осойишта, аҳамиятсиз. 
- Эс-хуши: Жойда (аниқ), аниқланмайди, бузилган, хиралашган, ступор, 
сопор, кома, галлюцинация (алаҳсираган), тушкунлик ҳолатида, апатия, 
депрессия. 
- Ўриндаги ҳолати: Актив, пассив, мажбурий. 
- Тери ва шиллиқ қаватлар ҳолати: Ранги, тургорлиги, намлиги, дефектлари 
(тошмалар, чандиқлар, излар, қон қуюлишлар жойи), шиш, атрофия, 
оқимтирлик, гиперемия, цианоз, периферик цианоз, акроцианоз, сарғайиш, 
қуруқ, кўпчиши, пигментация. 


110 
- Суяк-мушак тизими: Скелетларда деформация, мушак атрофияси, мушак 
тонуси (сақланган, кучайган, пасайган). 
- Тана ҳарорати: Меъёрда, субфебрил, фебрил (иситма). 
- Нафас тизимси: Нафас сони, ҳарактеристикаси, ритми, нафас типи (кўкрак, 
қорин, аралаш), ритми (ритмик, аритмик), чуқурлиги (юзаки, чуқур, сал 
чуқур), тахипиоз (тезлашган, ритмик, чуқур), брадипиоз (секинлашган, 
ритмик, чуқур), меъёрида (ёшига қараб). 
- Артериал босим: Иккала қўлида бир вақтда (гипотония, нормотония, 
гипертония). 
- Пульс: сони, ритми, тўлалиги, зарби, ҳарактеристикаси, бардикардия, 
тахикардия, аритмия, меъёрда. 
- Табиий ажралмалар: Пешоб ажратиши (сони, миқдори, пешоб тута 
олмаслик, катетер билан, эркин ва хоказо), нажас (эркин, регуляр, нажас 
хусусияти, кетиши, колостома қабзият ва хоказо). 
- Сезги аъзолари: (эшитув, кўрув, хид билиш, ҳис қилиш, нутқ). 
- Хотира: Сақланган, йўқолган, бузилган. 
- Ёрдам берувчи воситалар қўлланилиши: Кўзойнак, линза, эшитув аппарати, 
ўзгалар ёрдамига муҳтож, тиш протези. 
- Уйқу: Кундузи ухлашга эҳтиёж. 
- Ҳаракат қобилияти: Мустақил юради, ўзгалар ёрдами билан юради. 
- Овқатланиш ва ичиш қобилияти: Иштаҳаси бузилган, чайнай олмайди, қайт, 
кўнгил айниши, тиш протезлари бор. 
Пациентнинг руҳий ижтимоий ҳолатини баҳолаш 
Бу борада ҳамшира ўз пациентидаги барча ўзгаришларни кузатиб 
боради, барча ўзгаришларни дарҳол сезиб шифокорга хабар беради. 
Ҳамшира пациентдаги нималарга эътибор бериши керак? 
- Аҳволи, эс-хуши. 
- Ўриндаги аҳволи. 
- Юз қиёфаси. 
- Тери ва шиллиқ қаватлари. 


111 
- Қон айланиш ва нафас тизимси. 
- Ажратиш аъзолари фаолияти (пешоб, нажас). 
Аҳволи, эс-хуши 
1. Эс-ҳуши аниқ – пациент саволларга тушунган ҳолда аниқ, тез ва тўғри 
жавоб беради. 
2. Эс-ҳуши хиралашган – пациент саволларга секинлик билан зўрға, кечикиб 
лекин тўғри жавоб беради. 
3. Ступор – эс-ҳуши хиралашган, худди мастдек, саволларга зўрға ва нотўғри 
жавоб беради, нима деганини сезмайди. 
4. Сопор – патологик чуқур уйқу, бемор эс-ҳуши ўзида эмас, ҳушсиз, 
сезмайди, рефлекслар аниқланмайди, бақирилганда бемор ҳушига келиши 
мумкин, лекин бу вақтинча, бемор тезда яна ҳушидан кетади. 
5. Кома – МАТ (марказий асаб тизими) бутунлай тормозланиш ҳолати, 
бемор ҳушсиз, мушаклари бўшашган сезиш қобилияти йўқолган, рефлекслар 
йўқолган. Бу ҳолат кўпинча мия қон қуйилишида, қандли диабетда, буйрак ва 
жигар етишмовчилигида кузатилади. 
6. Алаҳсираш – кучли интоксикацияда (юқумли касалликларда, ўпка силида, 
зотилжамда). 
Юз қиёфаси. 
Касаллик турига, кечишига, бемор ёши ва жинсига боғлиқ. 
Қуйидаги юз қиёфалари ажратилади: 
Гиппократ юз – перитонитда (ўткир қорин синдроми). 
Кўз олмаси ичига ботган, бурни узунлашган (фақат бурун кўзга ташланади), 
кўкимтирлик билан оқимтирлик, совуқ тер билан қопланган. 
«Юзи қалқиган» - буйрак касалликларида – юзи оқимтир, шиш, қовоқлари 
салқиган. 
Иситмадаги юз қиёфаси – юзи қизаради. 
Митрал «Қизиллик» - чаккаси кўкимтир, юзи оқимтир. 
Кўзи бўртиб чиққан, қовоқлари титраган – гипергирезда. 


112 
Аҳамиятсиз, эътиборсиз, қайғули, хатарчан қўрқинчли, азобли, оғриқли ва юз 
қиёфаси аниқланиб, ҳамшира бу хақда дарҳол шифокорга хабар беради. 
Тери ва шиллиқ қаватлари. 
Улар оқимтир, қизарган (гиперемия), сарғимтир, сарғайган, кўкимтир 
(цианоз), акроцианоз, тошмали, териси қуруқ, пигментация бор, шишлар 
билан аниқланиши мумкин. 
Мана шу ўзгаришларни аниқлаб, таҳлил қилиб беморнинг аҳволини 
баҳолаш ва ҳамшира шунга кўра унинг ўз-ўзига қай даражада хизмат 
кўрсатишини хулоса қилади. 
Беморнинг ўз-ўзига хизмат қилишини аниқлаш мақсадида унинг 
аҳволини баҳолаш 
- Қониқарли – Бемор актив (фаол), юз қиёфаси ўзгаришсиз, эс-ҳуши аниқ, 
патологик белгилар унинг аҳволига таъсир кўрсатмайди. 
- Ўртача оғир – Аҳволидан шикоят қилади, мажбурий бўлиши мумкин. Фаол 
ҳаракат натижасида оғриқ кучайиши ёки аҳволи ёмонлашиши мумкин, аъзо 
ва тизимларда паталогик белгилар кузатилади, тери қопламалари ўзгаради. 
- Оғир аҳвол – ўриндаги ҳолатда пассив, мажбурий ҳолат, эс-ҳуши ўзгарган, 
аъзо ва тизимлар фаолияти ўзгарган. 
Ўз-ўзига хизматни баҳолаш 
Беморнинг ўзгалар парваришига боғлиқ (мухтож)лиги аниқланади (қисман 
муҳтож, муҳтож эмас, бутунлай мухтож, бировга қарам). 
Зарурий субъектив ва объектив маълумотлар тўпланиб, ҳамшира мазкур 
беморга қандай парвариш лозимлигини билмайди. 
1. Инсон учун лозим нарсани, у ўзининг меъёрл аҳволи қандай бўлиши ва 
унга қандай ёрдам лозимлигини аниқлайди. 
2. Инсон эҳтиёжини бузилиши даражаси (қайси эҳтиёжи бузилган), қайси 
парвариш лозимлиги белгиланади. 
3. Пациент билан самарали мулоқот ўрнатиш ва ҳамкорликка жалб қилиш. 
4. Пациент билан парвариш эҳтиёжини муҳокама қилиш ва кутилаётган 
натижаларни аниқлаш. 


113 
5. Беморга эътибор ва ёрдам кўрсатиш, унинг эҳтиёжига қараб шароит 
яратиш. 
6. Келажакдаги самарали ўзгаришлар (натижалар) билан қиёслаш мақсадида, 
ҳамширалик хужжатларини тўлдириб бориш. 
7. Бемор (пациент)да янги муаммо келиб чиқишига йўл қўймаслик. 
Тиббий эҳтиёжлар бузилиши (қуйидагилар): 
- Нафас олиш; Овқатланиш; Ичиш, ажратиш; Уйқу, дам олиш; Озодалик; 
Хатардан қочиш; Ҳаракатланиш; Мулоқот; Кийиниш, ечиниш; Ҳароратни 
меъёрида сақлаш; Соғлом бўлиш; Ҳаётдаги моддий ва маънавий 
қадриятларга эгалик; Ўйнамоқ, ўқимоқ, ишламоқ; 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish