Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

Назорат учун саволлар 
 
1.
Ҳамширалик жараёни тарихи 
2.
Ҳамширалик жараёни мақсадлари 
3.
Ҳамширалик жараёни 
 
босқичлари 
4.
Ҳамширалик жараёни 1 –босқичи 
5.
Ҳамширалик жараёни 1I – босқичи
6.
Ҳамширалик жараёни 1II – босқичи 
7.
Ҳамширалик жараёни 1Y – босқичи
8.
Ҳамширалик жараёни Y – босқичи 
9.
Ҳамширалик касаллик харитаси 
10.
Объектив ҳамширалик текшируви 
Таянч сўзлар:
ҳамширалик жараён, пациент, антропометрия 


114 
8 БОБ. ЭМЛАШ АСОСЛАРИ 
8.1
Иммуннопрофилактиканинг асосий талаблари 
 
Профилактик эмлаш – ҳаво-томчи йўли билан ёш болаларда 
ривожланувчи инфекцион касалликларнинг олдини олишнинг энг яхши 
йўлидир. Вакцинанинг организмга тушиши иммунитет жавобини ҳаракатга 
келтириб, шу орқали табиий инфекцияга бўлган ҳимояни оширади. Эмлаш 
муддатлари ва улар орасидаги муддатлар эмлаш календари билан 
белгиланган. Эмлаш графиклари умум қабул қилинган бўлиб, Бутун жаҳон 
соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) тавсияларига асосланган.
8.2.
 
Вакцина турлари 
 
Иммунопрофилактика учун қўлланиладиган вакциналар юқумли 
касалликларнинг ўлган ёки заифлашган касаллик қўзғатувчиларидан ташкил 
топган. Вакциналар қуйидагиларга ажратилади: 
1.
Ўлдирилган ёки фаолсизлаштирилган (инактивация қилинган) 
микроорганизмлар, ёки фаолсизлаштирилган вируслар (коклюш, 
АКДС). Керакли иммунитет орттириш учун вакцинани қайта киритиш 
лозим. 
2.
Тирик заифлаштирилган касаллик қўзғатувчилардан ташкил топган 
вакцина (қизилча, паротит, полиомиелит, қизамиқ). Полиомиелитдан 
ташқари бошқа вакциналар одатда бир маротаба қўлланилади, қайта 
эмлаш эса эпидемия тарқалиш хавфи бўлган пайтлари ўтказилади. 
Тирик вакциналар одатда инфекцион жараёнга мос вакцинал жараённи 
қўзғайди, бунда баъзи олатларда мазкур инфекциянинг клиник 
кўринишлари акс этиши мумкин. 
3.
Анатоксинлар, уларда микроб-қўзғатувчи ишлаб чиқарадиган, 
фаолсизлаштирилган 
токсин 
бўлади 
(дифтерия, 
қоқшол 
). 
Касалликнинг клиник кўринишларини келтирмаган ҳолда, токсинларга 


115 
қарши иммунитетни ишлаб чиқаради. Фаол иммунитетни ишлаб 
чиқариш учун кейинчалик қайта эмлаш талаб қилинади. 
4.
Касал бўлиб тузалган жониворлардан олинган тирик микроорганизмли 
вакциналар. Инсонга эмлаш билан киритилганда уни оғир кечувчи 
асосий касалликдан ҳимоя қилади. 
5.
Минимал реакцияли, ўлдирилган микроорганизмларнинг бутун 
қисмларига эга кимёвий вакциналар (менингококк вакцинаси, гемофил 
В-инфекцияси профилактикаси учун ишлатиладиган вакцина). 
Профилактик эмлашларни ўтказувчи ва режалаштирувчи, ҳисоби ва 
ҳисоботини амалга оширувчи асосий таркибий тузилма эмлаш ўтказиладиган 
хонадан ва эмлаш картотекаси сақланувчи жойдан ташкил топиши лозим. 
Эмлаш хонаси ҳамшираси йил давомида эмлаш ўтказишни 
режалаштиради. Бу жараён давомида ёшига кўра эмланиши ва турли 
сабабларга кўра муддатида эмланмаган болалар ҳисобга олинади. 
Профилактик эмлашлар карталари (063у шакли) энг яқин эмлаш ўтказиш 
муддатига кўра ойма-ой қўйиб чиқилади. Жорий йилда эмлаш кўзда 
тутилмаган 
болалар 
карталари 
алоҳида 
жойда 
сақланади. 
Ташкиллаштирилган болалар (болалар муассасалари – боғчаларга борувчи 
болалар) учун картотека алоҳида тузилади. 
8.2

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish