119
5.
Вакцинанинг эритувчиси, масалан қизамиққа қарши вакцина ёки БЦЖ
эритувчиси
стандарт эритувчими, яъни уни ишлаб чиқарган корхона
эритувчини мазкур вакцина учун мақсус тайёрлаганми-йўқми, текшириб
кўрилади. Вакцинани эритиш учун бошқа эритувчини, дори воситаси ёки
бидистилланган сув ишлатилмайди.
6.
Вакциналарнинг миқдори стандарт эритувчининг миқдорига тўғри
келадими-йўқми, текшириб кўрилади ва буларнинг ҳаракатини (қаерга
берилиши ва қандай ишлатилишини) № 5 ойлик ҳисобот
Шаклигада акс
эттириш керак (БЦЖ, қизамиқ ва паротит вакциналари учун).
7.
Боланинг терисини артиб, тозалаш учун вакцина ёки эритувчи
флаконининг қопқоғини артишга ишлатилган
антисептик воситали
тампон ишлатилмайди.
8.
Стериллик қоидаларига қаттиқ амал қилиш зарур. Игналарни пала-партиш
ишлатмаслик керак.
9.
Фақат бир марта ишлатиладиган шприц ва игналардан фойдаланилади.
Одамларнинг қўлидан сотиб олинган шприцларни ишлатмаслик керак.
Ўрови зарарланган ёки тешилган ё бўлмаса, яроқлилик муддати ўтиб
кетган бир мартали шприцлар ва игналардан фойдаланилмайди.
10.
Вакцина эритувчисини уни ишлаб чиқарган корҳона инструкциясида
кўрсатилган миқдорларда ишлатиш керак.
11.
Игнани эмлаш кунининг бошидан охиригача вакцина ёки эритувчи
флаконининг резинка қопқоғида қолдирмаслик керак.
12.
Вакцинани фақат белгилаб қўйилган миқдорда, одатда БЦЖ учун 0,05
(0,10) мл ва бошқа вакциналар учун 0,5 мл миқдорида юборинш керак.
13.
Вакцинани думбага ёки
курак остига юбормай, балки дельтасимон
мускулнинг ўртасига ёки сон устки қисмининг олдинги-ён соҳасига
юборилади.
14.
Қизамиқ, паротитга қарши вакциналарни, БЦЖ, АKДС, АДС, АДС-М,
АС, ОПВ ва гепатитга қарши вакцинани эмлаш
куни тугаганидан кейин
(кўпи билан 6 соат ўтганидан кейин) йўқ қилинг. Тиббий муассасадан
120
ташқарига олиб чиқилган эритувчи ва вакцинали очиқ флаконларни
эмлаш ишлари тугаганидан кейин дарров йўқ қилиш керак.
15.
Очилган вакцина флаконларини ишлатишдан олдин кўринарли
даражада
ифлосланиш белгилари бор-йўқлигини: ташқи кўринишининг ўзгариб
қолгани, сузиб юрган зарралари бор-йўқлиги ва бошқаларни теkшириб
kўриш шарт.
16.
Ишлатилган игнали шприцга қалпоқчани қеч қачон кийдирмаслик керак.
17.
Ишлатилган шприцлар, игналарни ёқиб, йўқ қилиш учун Жахон Соғлиқни
Сақлаш Ташкилотининг талабларига мувофиқ, нам ўтказмайдиган
контейнерларга йиғилади.
18.
Бир марта ишлатиладиган шприцлар, игналарни вақциналар билан бирга
санитария-эпидемиология ҳизмати муассасалари орқали тақсимланиши
таъминланилади.
19.
Болани эмлашдан олдин саломатлигининг аҳволини доимо текшириб
кўриш зарурдир.
20.
Эмлашнинг маҳаллий ва умумий ножўя реакциялари ва буларни бартараф
этиш усул-амаллари тўғрисида оналарни ҳабардор қилиш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: