134
- умумий тавсифнома – маҳсулотлар кимёвий таркиби ва кулинар қайта
ишлаш
хусусиятлари
- кимёвий таркиби ва энергетик қиймати
- овқатланиш тартиби
- мумкин бўлган ва ман этилган маҳсулотлар ва овқатлар рўйхати, уларни
тайёрлаш усуллари.
Оқсил, ёг,
углеводлар, минерал моддалар, микроэлементлар ва витаминлар
таркибига алоҳида эътибор бериш лозим.
Даволовчи овқатланишнинг асосий тамойиллари бўлиб, механик,
химик ва термик келиб чиқиш тамойиллари ҳисобланади.
Эҳтиётлаш тамойили – яллиғланиш жараёнини тезда йўқотиш, уни
фонида микроциркуляция ва репарация жараёнларини
кучайтириш учун
қўлланилади.
Механик эхтиётлаш – бу овқат микдорини ҳар бир қабулда
камайтириш, уни майдалаш, бўтқасимон консистенцияга келтириш,
клетчаткани камайтириш, овқатни кайта ишлаш (буғда, қайнатиш).
Ўрнатилган номенклатура бўйича парҳез таомлар 1-15 гача ва умумий
№15 ва 16 бўйича белгиланади.
Парҳез №16 1 ёшу 3 ойдан-3 ёшгача бўлган болалар учун.
№ 15 3 ёшдан - 15 ёшгача ва ундан катталар учун. Бу парҳез
боладаги
физиологик талабни қондиради.
Парҳез таомларга куйидагилар киради.
Парҳез №0 - Ошқозон ичак тизими жарроҳликларидан кейин. суякли шўрва.
Парҳез № 1а, 16, 1в. - ошкозон ичак трактининг юқори қисми касалликларида
(12-бармокли ичак ярасида, гастродуоденит). Ошкозон ширасини ҳосил
қилувчи моддалар берилмайди. Овқат кайнатилган ёки парда пиширилган ва
кирғичдан ўтказилган ҳолда берилади.
Парҳез №3 Қабзият бўлган касалларга белгиланади. Бу парҳезда ўсимлик
хужайраларга бой овқатлар берилади ичак фаолиятини ошириш учун.
135
Парҳез №2 Гастрит билан оғриган беморларга белгиланади.
Бунда полиз
экинлари ва мевалар берилмайди.
Парҳез № 4в, 46, 4в ичакни шамоллашларда ўткир энтероколитларда тавсия
қилинади. Сут ва сут маҳсулотлари берилмайди.
Парҳез №5 -5а Жигар ва ўт йўли касалликларида, панкреатит ва ошқозон
шамоллаш касалликларида тавсия қилинади. Ҳайвон ёғлари берилмайди,
ҳамма маҳсулотлар қирғичдан ўтказилган ва қайнатилган, парда пиширилган
бўлади.
Парҳез №6 - подагра ва уратурияда. Тузлар
камайтирилади ва тарвуз
берилади.
Парҳез №7, 7а, 76 - буйрак касалликларда. Ош тузи сув ва витамин В, С
тутган моддалар берилмайди.
Парҳез №8 Моддалар алмашинув бузилган беморларга тавсия қилинади
(ҳазм аъзоларида касалликлар бўлмаганда). Ош тузи камайтирилади, иштаҳа
қўзғатувчи моддалар камайтирилади.
Парҳез №9 Қандли диабетли беморларга. Углевод сақловчи моддалар
берилмайди. Оқсил ва витаминларга бой бўлган овқатлар берилади.
Парҳез №10а, - 106 Юрак қон томир касалликларида осон ҳазм бўладиган
углевод, ҳайвон ёғлари ва сувлар камайтирилади.
Парҳез №11 Ўпка сили ва анемияда. Оқсил ва витаминга бой озиқ моддалар
берилади.
Парҳез №12 - Рак, онкологик касалликларда.
Парҳез № 13 - Инфекцион касалларда, витамин В ва С га бой озиқ-моддалар
берилади.
Парҳез № 14 Нефропатия ва диатезда
Do'stlaringiz bilan baham: