Билим соҳаси – Социал таъминот ва соғлиқни сақлаш 500000


 Овқат тарқатувчи вазифалари



Download 3,89 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/238
Sana18.03.2022
Hajmi3,89 Mb.
#500281
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   238
Bog'liq
hamshiralik ishi

9.1.5. Овқат тарқатувчи вазифалари 
 
1. Парҳез дастурхон бўйича беморларга парҳез овқатланишни тўғри ташкил 
қилиш; 
2. Тарқатиш (қайдномаси) рўйхати асосида тиббий бўлимга тайёр парҳез 
таомларни ва буфет маҳсулотларни (шакар, нон, чой, сариёғ) ошхонадан ўз 
вақтида олиш ва беморларга парҳез дастурхон асосида тўғри тарқатиш; 
3. Таомларни тарқатаётганда унинг кўринишига ва иссиқлигига эътибор 
бериш; 
4. Енгил таомларни (тухум, бўтқа пишириш), чой ва ичимликларни 
тайёрлаш; 
5. Буфетда ва овқатланиш хонасида санитария-гигиеник қоидаларига риоя 
қилишни таъминлаш; 
6. Овқат тарқатиш хонаси ва барча идишларни, айниқса, қошиқларни тоза 
тутиш, дезинфекция қилиш ишларини амалга ошириш;
7. Буфетдаги асбоб-анжомлари, идиш-товоқлари ва бошқа буюмларининг 
сақланишига жавоб бериш
8. Ўз вақтида овқат чиқиндиларини чиқариб ташлашни ташкил қилиш; 
9. Ўз шахсий гигиенасига риоя қилиш ва иш жойини барча асептик 
талабларига жавоб берадиган ҳолда тутиш. 
9.2. Озиқ-овқатлар ва таомлар мизожи
 
Мизож - арабча сўз бўлиб, ўзбек тилида ҳам кўп ҳолларда «мижоз» шаклида 
ишлатилади. Шарқ табобатида, айниқса, Ибн Сино асарларида мизожга катта 
ўрин берилган. Мизож даволашнинг назарий асоси саналган. Шунинг учун 


128 
қадимдан табиблар ҳар бир беморнинг, озиқ-овқатларга ва дори-дармонларга 
нисбатан мизожини аниқлашган ва билганлар. Ҳозир ҳам маҳаллий аҳоли 
одам ва овқатлар мизожини кўпроқ эмпирик даражада билади ва унга амал 
қилади. Лекин мизожларнинг илмий асосларини яхши билмайдилар. 
Озиқ-овқатлар ва таомлар мизожини амалда қўллаш учун киши мизожини 
яхши билиш керак. Чунки озиқ моддалар мизожи уларнинг инсон 
органнзмига таъсирига қараб аниқланади. 
Ибн Сино кўрсатишича, мизож — бу қарама-қарши сифатларнинг ўзаро 
таъсиридан, яъни тўртта бирламчи кучларнииг — иссиқлик, совуқлик, 
ҳўллик ва қуруқликнинг ўзаро муносабатидан пайдо бўладиган сифат 
ўзгариши ҳисобланади. Шунинг учун «мизож» сўзи «аралаштириш» деган 
луғавий маънони билдиради. Ўрта аср давридаги табобатда ҳам организмда 
икки хил куч — «иссиқ» ва «совуқ» бўлиб, уларнинг ўзаро мувозанати 
бузилиши касалликка олиб келади деб уқтирилган. Организм 4та унсур (ҳаво, 
сув, ер ва олов) дан ташкил топган бўлиб, уларга тегишли бирламчи хоссалар 
— ҳўллик, қуруқлик, совуқлик ва иссиқликдир. Организмда 4 хил суюқлик 
(қон, сариқ сафро, қора сафро ва шилимшиқ) бўлади. Ибн Сино таърифича, 
ана шу унсур ва суюқликларнинг тўғри нисбатда аралашуви ва уларнинг 
сифати мизожни ташкил этади. Мўътадил бўлмаган мизожларни Ибн Сино 
оддий ва мураккаб мизожларга ажратган. Оддий мизожда битта қарама-
қарши сифатлар нисбати ўзгариб икки хил кўринишда бўлади: мизож 
меъёридан иссиқроқ ёки меъёридан совуқроқ ёки мизож меъёрдан қуруқроқ 
ёки ҳўлроқ бўлади. Иссиқ мизож тана қуруқлигини оширади, меъёридан 
совуқ мизож одам танасини намлик ҳисобига меъёридан ҳўлроқ қилади. 
Керагидан кўп ҳўллик танани қуруқ танага нисбатан тезроқ совутади. 
Мураккаб мизожда бир вақтда икки қарама-қарши сифатлар нисбати 
бузилади. Мизож бир вақтда иссиқ ва ҳўл ёки иссиқ ва қуруқ бўлиши 
мумкин. Иккинчи томондан мизож совуқ ва ҳўл ёки совуқ ва қуруқ бўлиши 
мумкин. Лекин мизож бир вақтда иссиқ ва совуқ ёки ҳўл ва қуруқ бўлмайди. 
Инсонда кўпроқ уч хил мизож эҳтироф этилади: иссиқ, мўътадил ва совуқ. 


129 
Мизожларнинг синфланишини ана шу уч хил мизож асосида тузиш мумкин. 
Ҳар хил парҳезли озиқ-овқатларни тайёрлаш нафақат энергия қийматига ва 
ундаги овқат кампонентлари бўлмиш оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал 
моддалар, витаминлар турига, балки озиқ-овқатни қайта ишловига ҳам 
боғлиқ. 

Download 3,89 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   238




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish