Тупроқ физикаси



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


47 
II - боб. Тупроқнинг умумий физик хоссалари 
§2.1. Тупроқнинг ҳажм ва солиштирма оғирлиги

 
Табиий шароитда тупроқ механик заррачаларининг бирикмаси-
агрегатлардан иборат бўлади. Шунинг учун ҳам, биз айрим соф механик 
заррачаларнинг ҳамда агрегатлардан ташкил топган тупроқнинг массасини 
(оғирлигини) фарқлашимиз керак. 
Тупроқнинг ҳажм оғирлиги.
Тупроқнинг ҳажм оғирлиги 
деб, табиий 
ҳолатдаги бир куб сантиметр қуруқ тупроқнинг (ҳавоси билан) грамм 
ҳисобидаги массасини шу ҳажмдаги 4

С да олинган сув оғирлигига бўлган 
нисбатига айтилади ва г/см
3
билан ифодаланади. 
Тупроқнинг ҳажм оғирлиги жуда ўзгарувчан бўлиб, асосан, 
агрегатларнинг зичлашиш даражасига боғлиқ бўлади. Устки ҳайдалма қатлам, 
одатда, кичик ҳажм оғирлигига (1,1-1,3 г/см

) эга, чунки бу қатламда 
агрегатлар ғовак жойлашган бўлади. Қуйи қатламда агрегатлар миқдори 
камайиб борганлиги ҳамда агрегат ва заррачаларнинг зич жойлашганлиги 
туфайли бўшлиқлар миқдори камайиб боради, натижада ҳажм оғирлик ортади 
(1,5-1,7 г/см
3
). Структурали тупроқларнинг юқори қатламлари кичик ҳажм 
оғирликга эга бўлиб, у бутун вегетация давомида ўзгармай туриши мумкин. 
Ўзбекистон тупроқларида агрегатларнинг камлиги ҳамда уларнинг сувга 
чидамсизлиги ҳажм оғирлигини вегетация давомида жуда ўзгариб туришига 
олиб келади. Суғориш сувлари агрегатларни бузади ва уларни янада 
зичлашишига сабаб бўлади. Янги суғориладиган ерлар аста – секин зичлашиб 
тупроқ қовушмасининг зичлиги жиҳатидан ўртача ўринда. Турли типдаги 
ўртача ўринда туради. Турли типдаги суғориладиган тупроқлар қовушмасининг 
зичлиги жиҳатидан бир бирига яқин туради шундай бўлса ҳам саҳро зонасидаги 
ва гидроморф тупроқлар, айниқса, кучли зичлашган бўлади. Умуман, қуйи 
қатламлардаги тупроқнинг ҳажм оғирлиги устки қатлам тупроқнинг ҳажм 
оғирликка нисбатан каттароқ бўлади. Энг катта ҳажм оғирлик ҳайдалма ости 
қатламига тўғри келади. 
С.Н.Рижов ҳайдалма қават тагидаги зичлашган қатлам, яъни плуг товони 
суғориш вақтида берилган сувнинг ва қисман тупроққа ишлов бериш 
техникасининг тупроқ структурасини бузиши ва тупроқни зичлаштириши 
туфайли вужудга келади, деган фикрни баѐн қилди. Шунинг учун ҳам қадимдан 
суғориладиган тупроқларнинг ҳайдалма ости қатламлари бирмунча катта ҳажм 
оғирликка эга (1,60-1,80 г/см
3
ни ташкил этиши мумкин). Тупроқнинг бу 
даражада зичланишига кўп йиллик суғориш ҳамда ҳайдов техникасининг 
босими сабаб бўлади. Ҳозирги вақтда тупроқ қанчалик чуқур хайдалса, 
ҳайдалма қават тагидаги қатлам зичланишининг шунчалик камайганлиги 
аниқланди. Бу қатламнинг зарари адабиѐтларда етарли даражада кенг ѐритилган 
ва деҳқонлар ҳам уни яхши биладилар. Суғорилмайдиган ерларда ―плуг 
товони‖ бўлмайди. Шўрхок тупроқларнинг ҳажм оғирлиги бошқа 
тупроқларникига 
нисбатан 
анча 
камдир. 
Суғориладиган 
тупроқлар 


48 
суғорилмайдиган тупроқлар ѐки қўриқ ерларга нисбатан зичроқ қовушмали ва 
камроқ ковакли бўлади. 
Тупроқнинг ҳажм оғирлиги унинг унумдорлигини белгилашда, айниқса 
маданий ўсимликларнинг бир меъѐрда ривожланишида ва уларнинг 
ҳосилдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга. 
Шуни таъкидлаш керакки, тупроқларда мавжуд микроагрегатлар оз 
миқдорда бўлсада, бутун вегетация давомида ҳажм оғирлигини жуда ҳам 
кўтарилишига тўсқинлик қилиб, ўзига хос физик режимни вужудга келтиришга 
сабаб бўлади. Буни биз ушбу дарсликнинг махсус бўлимларида баъзи бир 
мисолларда кўрамиз. 
Тупроқ ҳажм оғирлигини ўрганишга қаратилган бир қанча дала ва 
лаборатория услублари мавжуд. 
Н.В.Бурмачевский (1888), А.А.Измаильский (1894), П.Бараков (1903), 
Е.Рамани (1911), А.Г.Дояренко (1912), Н.А.Качинский (1924), П.А.Некрасов 
(1925), А.Ф.Лебедев (1928), С.В.Зонн (1929), Е.Г.Петров (1929) ва бошқа ўнлаб 
олимлар тупроқ ҳажм оғирлигини ўрганишга қаратилган ўзларининг махсус 
бурғуларини таклиф этдилар. Бу муаллифларнинг махсус асбоблари жуда 
хилма – хил ҳажмга эга бўлиб, тупроқ намуналарини уларнинг табиий 
структуралилик ҳолатини бузмасдан олишга мўлжаллангандир. 
Бу асбоблар ҳозирги вақтда баъзи ҳолларда кўпчилик илмий – текшириш 
ишларида қўлланилмоқда.
Ҳозирги вақтда ҳажм оғирликни ўрганиш мақсадида тупроқ – мелиоратив
текшириш ишларида ҳар хил ҳажмдаги цилиндрлар (250, 500, 1000 см
3

ишлатилади. 
Ҳажм оғирликни аниқлаш билан биз унинг зичлашиш даражасини 
биламиз, бу эса унинг муҳим морфологик белгиси ҳисобланиб, айрим 
агротехник тадбирларни ишлаб чиқишга ѐрдам беради. 
Тупроқ зичлигига қараб қуйидагиларга бўлинади: 
Ўта зич тупроқ
– белкурак ва пичоқ бундай тупроқларга ўтмайди; 
Зич тупроқ
– бундай тупроқларнинг зарралари жипс бириккан бўлади ва 
уларга белкурак зўрға ўтади; 
Ғовак тупроқ
– бундай тупроқларнинг зарралари ѐки структурали 
элементлари ўзаро яхши бирикмаган бўлади ва уларни белкурак осонлик билан 
кесади, бу тупроқлар белкурак билан ағдарилганда зарраларга ѐки структурали 
бўлакларга ажралиб кетади; 
Сочилувчан тупроқ
– таркибида сочилувчан қум бўлади. Нам ҳолида 
зичлиги камаяди ва ҳаддан ташқари ҳўл бўлса, у оқувчан бўлади. 
Тупроқнинг ҳажм оғирлик кўрсаткичи тупроқ ғоваклигини ҳамда унинг 
таркибида қанча миқдорда туз, чиринди, озиқ моддалар ва сув борлигини 
ҳисоблаб чиқишда кенг қўлланилади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish