Тупроқ физикаси


§2.2. Тупроқнинг ғоваклиги



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

 
§2.2. Тупроқнинг ғоваклиги 
Табиий жойлашуви бузилмаган тупроқ бўшлиқларининг умумий ҳажмий 
йиғиндисига 
тупроқ ғоваклиги
дейилади. Тупроқнинг ғоваклиги унинг 


50 
солиштирма оғирлиги (СО) билан ҳажм оғирлигига (ҲО) боғлиқ. Уларнинг 
ўзгариши ғовакликда ўз ифодасини топади.
Тупроқнинг ғоваклиги унинг муҳим хусусиятларидан биридир. 
Ғовакликларнинг мавжудлиги аэрация (ҳаво алмашиниш) ва сув ҳаракатига 
ижобий таъсир этади. 
Тупроқнинг ғоваклиги унинг структурали ҳолатига, механик элементлар 
ҳамда уларнинг тупроқ қатламларида жойлашиш тартибига (квадрат, ромбик, 
октаэдр, куб, гексагональ ва ҳ.к.) қараб ўзгариб боради (10-расм). 
10-расм. Тупроқ бўлакчаларининг жойлашиш тартиби: 
 
а) кубсимон; б) гексагональ шаклда жойлашиши 
Структурали бўлакчаларни кубсимон ҳолатда жойлаштирилганда улар 
ғовак жойлашган бўлиб, назарий ҳисоб - китобларга қараганда бўлакчалар 
орасидаги ғоваклик умумий системанинг 47,6 % ини ташкил этади. Бўлакчалар 
гексагональ шаклда жойлашганда эса ҳаво билан банд бўлган ғоваклик 26 % 
бўлади (10 расм). Хулоса қилиб айтганда, тупроқда қанчалик бўлакчалар кўп 
бўлса, улар шунчалик ғовак жойлашади ва аксинча, структурасиз тупроқларда 
эса механик элементлар, қандай шаклда жойлашишига қарамай улар зич бўлади 
ва натижада умумий ғоваклик кескин пасаяди. Одатда, чириндига бой
структурали тупроқлар энг катта ғовакликка эга бўлади. Бундай тупроқнинг 
устки қатламида умумий ғоваклик 60-70 % ни ташкил этиши мумкин. Бу, 
биринчидан, тупроқда катта ғовакликлар, ҳар хил ҳашорат ва тупроқ 
жонзотларининг инлари, илдизлар қолдирган бўшлиқлар ҳисобига бўлса, 
иккинчидан, тупроқнинг ҳар хил катта - кичикликдаги бўлакчаларининг ғовак 
жойлашиши ҳисобига бўлади. Ғоваклик пастки қатламлар томон камайиб 
боради. 
Тупроқ ғовакликларининг шакли ва диаметри ҳар хил бўлиши мумкин. 
Тупроқ заррачалари ва бўлаклари ўртасидаги ковакларнинг катта - кичиклиги
шакли ҳамда сонига қараб қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
Майда ковак тупроқлар
, ковакларнинг диаметри 1 мм дан кичикроқ 
бўлади (лѐсслар); 
Ковак тупроқлар
, ковакларнинг диаметри 1-3 мм гача (бўз тупроқлар, 
структурали бўлаклардаги коваклар); 
Ғалвирак тупроқларда
диаметри 3 мм дан 5 мм гача бўлган коваклар 
учрайди; 
Тешик тупроқлар
бундай тупроқлардаги бўшлиқларнинг диаметри 5 мм 
дан 10 мм гача бўлади; 


51 
Серковак тупроқлар
, бундай тупроқдаги бўшлиқлар диаметри 5 мм дан 
10 мм гача бўлади; 
Найсимон ковак тупроқлар, бундай тупроқларда ер қазувчи йирик 
жониворларнинг инлари бўлади. 
Агарда тупроқ юзасида ѐриқлар мавжуд бўлса, улар катта-кичиклигига 
қараб қуйидагиларга бўлинади: 
Кичик ѐриқли тупроқлар
, бундай тупроқларда ѐриқларнинг эни 3 мм дан 
кичикроқ бўлади; 
Дарз кетган тупроқлар
, бундай тупроқлардаги ѐриқларнинг эни 3 мм дан 
10 мм гача бўлади; 
Ёриқ (тирқишли) тупроқлар
, бундай тупроқдаги ѐриқларнинг эни 10 мм 
дан ортиқ бўлади. 
Шундай қилиб, тупроқнинг коваклиги муҳим морфологик белги бўлиб 
хизмат қилади. У тупроқда яшаѐтган бутун тирик организмларни ҳаво, озиқа 
моддалари ва сув билан таъминлайди. Кейинги йилларда тупроқ ғоваклигини 
ўрганиш мақсадида такомиллашган махсус микроскоплар ишлатилмоқда ва 
ғовакликни табақалашга киришилди. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish