Тупроқ физикаси


§2.3. Тупроқнинг ҳажм ва солиштирма оғирлиги ҳамда ғоваклигини



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

§2.3. Тупроқнинг ҳажм ва солиштирма оғирлиги ҳамда ғоваклигини 
аниқлаш усуллари 
Тупроқнинг ҳажм оғирлигини аниқлаш
, одатда, дала шароитида 
тупроқ қатламларининг табиий ҳолатини бузмаган ҳолда аниқланади. (Ҳажм 
оғирликни аниқлашнинг бирон-бир ихчамлаштирилган лаборатория услуби 
мавжуд бўлмаганлиги учун ушбу бўлимда уни аниқлашнинг лаборатория 
услуби берилмайди). Бу мақсад учун ҳар хил ҳажмдаги цилиндрлардан 
фойдаланилади. Маълум ҳажмга эга бўлган цилиндрларнинг қуйи қисми анча 
ўткирлашган бўлиб, у тупроқни кесишга мослаштирилган. Цилиндрнинг устки 
қисмида темир халқа кийдирилган бўлади. Бу ҳалқа тупроқни цилиндрда ўта 
зичлашиб кетишидан сақлайди. Цилиндр тупроққа ѐғоч йўналгич ѐрдамида 
киритилади. 
Тупроқнинг ҳажм оғирлигини аниқлашга киришишдан олдин 
цилиндрнинг оғирлигини, унинг баландлигини ва кесадиган қисмининг 
диаметрини аниқлаш керак, сўнгра унинг ҳажми қуйидаги формула билан 
топилади. 
V=πr
2
∙h,
бу ерда, 
v – цилиндр ҳажми, см
3
ҳисобида, 
π – 3,14 га тенг, 
r – цилиндр кесадиган қисмининг радиуси, см ҳисобида, 
h – цилиндр баландлиги, см ҳисобида. 
Иш тартиби
. Ҳажм оғирлиги аниқланиши керак бўлган майдонда тупроқ 
кесмаси (ўраси) қазилади ва ҳажм оғирлик аниқланиши керак бўлган 
чуқурликкача кесманинг олдинги девори тозаланади. Қўйилган мақсадга қараб 
ҳажм оғирлик баҳорда, кузда, ѐзда экиш олдидан ѐки ундан сўнг ҳар хил 
чуқурликда аниқланиши мумкин. Ҳажм оғирликни аниқлаш табиий намликни 
аниқлаш билан параллел равишда олиб борилади. Бу иш юқори қатламларда 
камида беш марта, пастки қатламларда эса 3 марта такрорланиши керак. 
Кўпчилик илмий-текшириш мақсадлари учун мўлжалланган ишларда ҳажм 
оғирликни бир метргача ҳар 10 см да, иккинчи ва ундан кейинги метрларда эса 
ҳар 20 см да аниқлаш қабул қилинган. 
Бунинг учун маълум ҳажмдаги цилиндр тупроқ деворларига ѐғоч 
йўналгичлар орқали қоқилади ва сўнгра у олиниб текисланади ҳамда оғирлиги 
техник тарозида (далада) ўлчанади. Ўлчанган тупроқ катта картон қоғоз ѐки 
плѐнка устига тўкилади ва яхшилаб аралаштирилгандан сўнг ундан намликни 
аниқлаш учун олдиндан оғирлиги аниқ бўлган 2 ѐки 3 стаканга намуна олинади. 
Намликни аниқлаш стационар лаборатория шароитида олиб борилади.
Ҳажм оғирлик (dv) қуйидаги формула ѐрдамида ҳисобланади: 
dv=


,
100
100
v
w
Pc




57 
бу ерда, 
Р
с
– цилиндрдаги табиий нам ҳолатдаги тупроқ оғирлиги, грамм 
ҳисобида; 
w – тупроқнинг намлиги, фоиз ҳисобида. 
v – цилиндр ҳажми, см
3
ҳисобида. 
Р
с
эса қуйидагича ҳисобланади:
Р
с
=А-В 
бу ерда, 
А-цилиндрнинг табиий нам ҳолдаги тупроқ билан оғирлиги, грамм 
ҳисобида; 
В-цилиндрнинг соф оғирлиги, грамм ҳисобида; 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish