Тупроқ физикаси


Тупроқ қаттиқ фазасининг солиштирма оғирлигини аниқлаш



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Тупроқ қаттиқ фазасининг солиштирма оғирлигини аниқлаш.
Тупроқнинг солиштирма оғирлиги лаборатория шароитида ҳар хил ҳажмли 
пикнометрлар ѐрдамида аниқланади. 
Бу иш 2 босқичдан иборат.
Биринчи босқич
– пикнометрнинг (ичидаги қайнатилган сув билан бирга) 
оғирлигини топиш. Бунинг учун 1 литрли колбага дистилланган сув солиб, уни 
электр ѐки газ плита устига қўйилади ва 45-60 минут давомида қайнатилади. 
Қайнатишдан мақсад сувда ютилган газларни (NH
3
, CO
2
ва ҳ.к) чиқариб 
юборишдир. Бу давр ичида таҳлил учун олинган пикнометрлар (50 ѐки 100 см
3

яхшилаб тозаланади ва рақамланади. Пикнометрларга дистилланган сув 
қайнатиб тўлдирилади ва хона ҳароратигача совитилади. Пикнометрлардаги 
сув идиш бўғзидаги чизиқ сатҳига тўғриланади ва унинг оғирлиги аналитик 
тарозида аниқланади. 
Иккинчи босқич
– сув ҳамда тупроқ билан бирга пикнометрнинг 
оғирлигини топиш. Ўлчанган пикнометрнинг 2/3 қисмигача сув тўлдирилади. 
Сўнгра таҳлил учун тайѐрланган тупроқдан пикнометр ҳажмига қараб 10 ѐки 15 
грамм (аналитик тарозида) ўлчаб олинади ва сувли пикнометрга солинади. 
Пикнометр бўғзида ѐпишиб қолган зарралар сув билан ювиб туширилади ва 30 
минут давомида газ ѐки электр плита устида тупроқ таркибидаги ҳавони сиқиб 
чиқариш мақсадида (вақт пикнометрдан биринчи пуфакчалар чиққан вақтдан 
бошлаб белгиланади) қайнатилади. Белгиланган вақт ўтгандан сўнг пикнометр 
хона ҳароратига қадар совитилади (хона ҳароратига келтириш мақсадида 
эртасигача қолдириш мумкин). Сўнгра қайнатилган сув билан бўғзидаги 
чизиғигача тўлдирилади ва яна аналитик тарозида тортилади. Совитишни 
тезлатиш 
мақсадида кристализатордан 
фойдаланиш 
мумкин. Бунда 
кристализатор сув билан тўлдирилган ҳамда унга термометр ўрнатилган 
бўлади. Хатоликлар, кўпинча, таҳлилнинг 1 ва 2 босқичларида ҳароратнинг бир 
хил бўлмаганлиги сабабли бўлади. Таҳлил билан бир вақтда тупроқнинг 
гигроскопик намлигини аниқлаш учун ҳам намуна олинади. Тупроқ 
солиштирма оғирлигини аниқлаш 2-3 марта такрорланади.
Тупроқнинг солиштирма оғирлиги қуйидаги формула ѐрдамида 
ҳисобланади: 


58 
d = 


,
C
A
B
A


бу ерда, 
d – тупроқ қаттиқ фазасининг солиштирма оғирлиги, г/см
3
ҳисобида; 
А – абсолют қуруқ тупроқ, г ҳисобида; 
В – пикнометрнинг сув билан оғирлиги, г ҳисобида; 
С – пикнометрнинг сув ҳамда тупроқ билан оғирлиги, г ҳисобида. 
А ни топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади: 
А=
w
m


100
100

бу ерда, 
m – таҳлил бажарилаѐтган шароитдаги тупроқ оғирлиги, г ҳисобида; 
w – гигроскопик сув, % ҳисобида. 
Таҳлил маълумотларини қуйидаги жадвалга ѐзиш тавсия этилади. 
Тупроқ 
кесмаси 
рақами 
Чуқур-
лиги, 
см 
Пикно- 
метр 
рақами 
Намуна 
оғирли- 
ги, г 
Намли- 
ги, % 
Абсолют 
қуруқ 
тупроқ 
оғирлиги 
Пикнометр 
оғирлиги, г 
Тупроқ-
нинг 
солиш-
тирма 
оғирлиги, 
г/см
3
Ўртача 
кўрсат 
кич 
Сув 
билан 
Сув ва 
тупроқ 
билан 
Юқорида баѐн этилган тупроқ қаттиқ фазасининг солиштирма 
оғирлигини аниқлашга доир бўлган услуб шўрланмаган тупроқлар учун 
қўлланилади. Бироқ, шўрланган тупроқлар учун бу услубни қўллаш мумкин 
эмас. Шўрланган тупроқларнинг солиштирма оғирлигини аниқлаш учун сув 
ўрнига инерт эритмалар – керосин, бензин, толуол ва бошқалар ишлатилади. 
Инерт эритмалар тупроқни яхши намласа-да, унинг таркибидаги тузларни 
эритмайди. 
Тупроқ таркибидаги тузлар ҳам доимий бўлсада, тупроқ минерал 
қисмини ташкил этади. Шунинг учун ҳам тузларни эритмаган ҳолда сақлаб 
қолиш ва тупроқнинг солиштирма оғирлигини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish