Тупроқ ғоваклигининг табақаланиши.
Юқорида баѐн этилган
маълумотлар тупроқда ҳар хил катта-кичиклик ва шаклдаги ғовакликларнинг
борлигини кўрсатади. Бу ғовакликлар тупроқдаги барча жараѐнларда иштирок
этиб, тупроқ унумдорлигини белгиловчи асосий омиллардан ҳисобланади.
Ғовакликлар шакли ва катта - кичиклигига қараб тупроқдаги барча
жараѐнларда бир хилда иштирок этмайди. Диаметри 5-7 миллимикрондан
кичик бўшлиқлар бириккан сув билан тўла бўлади. Н.А.Качинский
маълумотларига кўра, илдиз тукчалари диаметри камида 10 миллимикронгача
бўлган бўшлиқларга, бактериялар эса диаметри 3 миллимикронгача бўлган
бўшлиқларга кира олади.
1864 йилда немис олими В.Шумахер ўзининг ―Физика почвы‖ китобида
тупроқдаги ғовакликларни чуқур таҳлил қилиб, уларни қуйидаги гуруҳларга
ажратади:
умумий, капилляр ва нокапилляр ғовакликлар
.
В.Шумахер тупроқдаги ҳамма ковакларнинг унинг ҳажмига нисбатан
олинган жами йиғиндисига (фоиз ҳисобида)
умумий ғоваклик
деб, тупроқнинг
капилляр сув билан банд бўлган ғовакликлар йиғиндисига
капилляр ғоваклик
деб тушунган.
Нокапилляр ғоваклик
эса умумий ғоваклик билан капилляр
ғоваклик ўртасидаги фарқни ифодалайди ва ҳамма вақт ҳаво билан банд
бўлади. В.Шумахернинг бу концепцияси прогрессив олимлар томонидан
маъқулланган ва бизга Вагнер, Дояренко илмий ишлари орқали етиб келган.
П.Фагелер, Ф.Секера ва Н.А.Качинскийлар тупроқдаги ғовакликларни
фаол ва фаолмасга ажратади. Бунда тупроқ ғовакликларидаги сувнинг турли
хил категориялари асос қилиб олинган.
Фаол ғовакликларга тупроқдаги йирик коваклар (диаметри микрондан
катта) ни киритилади. Бу ковакларда капилляр, гравитацион сувлар сақланади,
ҳаво ва тирик организмлар бўлади. Фаолмас ғовакликларда эса - тупроқдаги
адсорбцион (гигроскопик) сувлар бўлади ва бу ғовакликлар жуда кичик
52
ўлчовлар (миллимикронда) билан ўлчанади. 1947 йилда Н.А.Качинский янги
маълумотлар олиб олимларнинг дунѐқарашини янада ривожлантириб,
тупроқдаги ғовакликни қуйидагиларга ажратади.
1.Умумий ғоваклик қуйидаги формула ѐрдамида ҳисобланади:
Р
ум
=
100
d
d
d
бу ерда,
Р
ум
– тупроқнинг умумий ғоваклиги, % ҳисобида;
d – тупроқнинг солиштирма оғирлиги, г/см
3
;
d
v
– тупроқнинг ҳажм оғирлиги, г/см
3
;
100
– фоизга айлантириш коэффициенти.
2. Агрегат ғоваклиги, буни қуйидаги формула бўйича топилади:
Р
агр
=
%
100
1
d
v
A
бу ерда,
Р
агр
– агрегат ғоваклиги, % ҳисобида;
А – абсолют қуруқ ҳолдаги агрегат оғирлиги, грамм ҳисобида;
v – агрегатнинг ҳажм оғирлигии, г/см
3
;
d – тупроқнинг солиштирма оғирлиги, г/см
3
.
Формуладаги v – агрегатнинг ҳажм оғирлиги, агрегатни суюқликда
чўктириш ѐрдамида топилади.
3.
Агрегатлар йиғиндисининг ғоваклиги (Р
агр) қуйидаги формула
ѐрдамида топилади:
Р
агр
=
%
100
)
100
(
a
b
a
бу ерда,
а – агрегат ғоваклиги;
в – тупроқнинг умумий ғоваклиги.
4. Агрегатлар орасидаги ғоваклик (Р
агр
ор) қуйидаги формула ѐрдамида
ҳисобланади:
Р
агр
ор= Р
ум
-Р
агр
%
5. Зич боғланган сувлар (Р
мг
) билан банд бўлган ғоваклик қуйидагича
ҳисобланади:
Р
мг
=(
мг
d
1,50)
бу ерда,
мг
– тупроқнинг максимал гигроскопик намлиги атмосферада нисбий
намлик 94-96% бўлганда тупроқ заррачалари томонидан ютилган (адсорбция
қилинган) энг кўп миқдордаги сув буғларига айтилади ва у тупроқ массасига
нисбатан фоиз ҳисобида берилади; d
- тупроқнинг ҳажм оғирлиги, г/см
3
; 1,50 –
максимал гигроскопик сувнинг зичлиги.
6. Бўш боғланган сувлар билан банд бўлган ғоваклик эса қуйидаги
формула асосида ҳисобланади:
Р
66
с
= (0,5
мг
d
: 1,25)%
53
бу ерда,
1,25 – парда сувнинг зичлиги.
Парда сув
деб, тупроқ заррачалари атрофида молекуляр кучлар таъсирида
ушланиб турилган сув молекулаларига айтилади ва унинг миқдори тупроқ
массасига нисбатан фоиз ҳисобида ифодаланади. А.К.Лебедев парда сувни
максимал молекуляр сув деб юритишни таклиф қилган.
7. Капилляр сув билан банд бўлган ғовакликларни (Р
кап
) ҳисоблаш
формуласи қуйидагича:
Р
кап
=
д
п
с
-1,5
мг
d
%
бу ерда,
д
п
с
– тупроқ тўла намланганда капиллярларда ушланиб қолинган энг
кўп миқдордаги сув (дала нам сиғими) тупроқ массасига нисбатан фоиз
ҳисобида;
1,5
мг
– ўсимликнинг сўлиш намлиги, яъни ўсимлик тупроқда мавжуд
бўлган сувларни, улар тупроқ заррачаларида катта куч билан ушланиб
турилганлиги сабабли истеъмол қила олмайди, бу кўрсаткич, одатда, максимал
гигроскопик намликдан 1,5 марта катта бўлади, тупроқ массасига нисбатан
фоиз ҳисобида;
d
- тупроқнинг ҳажм оғирлиги, г/см
3
.
8. Умумий сув билан банд бўлган ғоваклик (Р
) қуйидагича топилади:
Р
=Р
кап
– Р
мг
- Р
б
б
с
9. Ниҳоят ҳаво билан банд бўлган ғоваклик (Р
аэр
) қуйидагича
ҳисобланади:
Р
аэр
= Р
ум
– Р,%
Ғовакликларни Н.А.Качинский таклиф этган тартибда ўрганиш, албатта,
тупроқдаги ғовакликларга янада тўлиқ баҳо беришга олиб келади. Дарҳақиқат,
тақир тупроқларда, бундай қараганда ғоваклик жуда яхши ифодаланган, яъни
умумий ғоваклик юқориги қатламларда 45-50 % ни ташкил этади. Лекин, уни
Качинский таклиф этган тартибда ўргансак, бошқача бир хулосага келишимиз
мумкин, ғовакликнинг катта қисми, албатта, зич ѐки бўш боғланган сувлар
билан банд бўлиб, тупроқда кетадиган фаол жараѐнларда иштирок этмайди.
Қуйида Ўрта Осиѐ, айниқса Ўзбекистон тупроқлари ғоваклигининг
асосий хусусиятларига тўхталиб ўтамиз.
Юқорида эслатганимиздек, идеал тупроқда заррачалар максимал
даражада агрегатлашган ҳолда жойлашганда ғоваклик 40 % атрофида бўлиши
керак. Ғовакликнинг бундай ортиши тупроқнинг агрегатланишидан дарак
беради. Бу рақам ошган сари тупроқнинг агрегатланиши ҳам оша боради.
Агрегатланиш даражаси жиҳатидан саҳро тупроқлари билан бўз тупроқлар
ўртасида катта фарқ бор. Умумий ғоваклик масаласини текширганда бу фарқ
яна бир карра кўзга ташланади.
54
Тупроқнинг ғоваклигини унинг гранулометрик таркибига асосан
баҳолаганимизда, Ўрта Осиѐдаги суғориладиган тупроқлар учун бири
иккинчисига қарама-қарши бўлган қуйидаги икки типни белгилашимиз мумкин
(13-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: |