Тупроқ физикаси


Тупроқ қаттиқ фазасининг солиштирма оғирлиги



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

Тупроқ қаттиқ фазасининг солиштирма оғирлиги.
Тупроқ қаттиқ 
фазасининг солиштирма оғирлиги 
деб, грамм ҳажмдаги соф массанинг худди 
шу ҳажмдаги 4

С да олинган сувнинг соф оғирлигига бўлган нисбатига 
айтилади. Унинг ўлчов бирлиги г/см
3
. Тупроқнинг қаттиқ фазаси бирламчи ва 


49 
иккиламчи минераллар ҳамда органик, органо-минерал моддалардан ташкил 
топганлиги учун унинг солиштирма оғирлиги ундаги минераллар тури ва 
миқдорига боғлиқ. 
Тупроқ таркибида ҳар хил минералларнинг турли даражада нураган 
бўлакчалари бўлади. Уларнинг солиштирма оғирлиги ҳам ҳар хил. Буни 
қуйидаги маълумотлардан кўриш мумкин (12-жадвал). 
12-жадвал 
Минералларнинг солиштирма оғирлиги 
Минераллар 
Солиштирма оғирлиги, 
г/см
3
ҳисобида 
Кварц 
2,65 – 2,66 
Ортоклаз 
2,54 – 2,58 
Мусковит 
2,76 – 3,00 
Роговая обманка 
3,00 – 3,40 
Каолинит 
2,60 – 2,65 
Монтмориллонит 
2,00 – 2,20 
Гипс 
2,31 – 2,32 
Кальцит 
2,71 – 2,72 
Доломит 
2,80 – 2,99 
Чиринди 
1,40 – 1,80 
Лимонит 
3,80 – 4,00
Тупроқ таркибида бирорта минералнинг кўп ѐки оз бўлишига қараб, 
унинг солиштирма оғирлиги ўзгариб боради. Масалан, чириндига бой 
тупроқларнинг солиштирма оғирлиги кичик бўлса (1,80-2,20 г/см
3
), чириндиси 
кам тупроқларда эса солиштирма оғирлик бирмунча юқори (2,60-2,30 г/см
3

бўлади. 
Тупроқнинг солиштирма оғирлиги кам ўзгарувчан кўрсаткич. Унинг 
ўзгариши тупроқда нураш жараѐни билан боғлиқ. Кейинги йилларда олиб 
борилган текширишлар шуни кўрсатадики, сурункали суғориладиган ерларда 
бирламчи минералларнинг парчаланиши натижасида иккиламчи оғир (соз) 
минераллар пайдо бўлиб, тупроқнинг массаси ортиб келмоқда.
Л.Турсунов маълумотига кўра, Амударѐнинг қуйи оқими тупроқларида 
бир оз миқдорда магнетит, лимонит, гематит ва бошқа шунга ўхшаш оғир 
минералларнинг шаклланиши қадимдан суғориладиган ўтлоқи-аллювиал 
тупроқларнинг солиштирма оғирлигининг ортишига олиб келмоқда. 
Тупроқнинг солиштирма оғирлиги фақатгина лаборатория шароитида 
махсус шиша асбоб (пикнометр) лар ѐрдамида ўрганилади. 
Солиштирма оғирлик кўрсаткичи тупроқларнинг минералогик таркибини 
аниқлашда ҳамда тупроқ ғоваклигини ҳисоблашда қўлланилади. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish