Тупроқ физикаси


§ 1.7. Тупроқнинг механик таркибини ўрганишни қишлоқ хўжалигидаги



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

§ 1.7. Тупроқнинг механик таркибини ўрганишни қишлоқ хўжалигидаги 
аҳамияти 
 
Механик таркиб тупроқ учун (унинг ҳосил бўлиш шароитига боғлиқ 
равишда) узоқ муддатда ўзгармас кўрсаткич ҳисобланади. 
Унда тупроқнинг бутун хосса ва хусусиятларига ўз таъсирини кўрсатади. 
Биз булардан баъзиларига тўхталиб ўтамиз. Даставвал, механик таркиб 
тупроқларни ҳарактерлайдиган асосий кўрсаткич, бу кўрсаткич асосида 
тузиладиган тупроқ хариталарида алоҳида тупроқ типчалари ажратилади. 
Механик таркиб – муҳим агрофизик кўрсаткич ҳисобланади. Қумли, 
қумлоқ, қумоқ ва соз тупроқларда, бир хилдаги физик хосса ва режим вужудга 
келмайди, албатта. Бу тупроқлар механик таркиб жиҳатдан бир-биридан 
фарқланганликлари сабабли ўзига хос физик-механик хусусиятларга эга 
бўлади. 


45 
Масалан, қумли тупроқлар унча катта сув сиғимига эга эмас, лекин 
яхшигина сув ўтказувчанлик ва ѐмон капиллярлик хоссаларига эга. Соз 
тупроқларда эса, аксинча, уларнинг сув ўтказувчанлик хоссаси ѐмон, 
капиллярлик хоссаси яхши, улар катта нам сиғимига эга. Бу икки хил механик 
таркибли тупроқларда ўзига хос ҳаво, сув ва термик режимлар мавжуд. Агарда 
бу иккала тупроқни ишлов бериш нуқтаи назаридан баҳоласак, енгил 
тупроқларда ѐпишқоқлик, пластиклик каби физик-механик хусусиятлар кам 
ифодаланганлиги учун уларга ишлов бериш, ҳатто намлик шароитида ҳам тез 
амалга оширилади. Соз тупроқлар катта ѐпишқоқликка эга бўлганлиги учун 
уларга ишлов бериш жуда қийинлик билан, фақатгина маълум оптимал намлик 
даражасидагина амалга оширилади. Бундай мисолларни жуда кўплаб келтириш 
мумкин. 
Механик таркиб муҳим мелиоратив кўрсаткичдир. Бажарилиши шарт 
бўлган ҳамма мелиоратив тадбирлар (шўр ювиш, қайта шўрланишга қарши 
курашиш, зовур тармоқларини ўтказиш ва ҳакозо) тупроқнинг механик таркиби 
маълумотлари асосида амалга оширилади. Ҳозирги вақтда тупроқнинг механик 
таркибини ҳар томонлама ва чуқур ўрганиш натижасида механик таркибни акс 
эттирувчи хариталар тузиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
Бу хариталарнинг тузилиши, албатта, агротехник ва мелиоратив 
тадбирларни ишлаб чиқишда асосий материал бўлиб хизмат қилади. 
Қуйида Хоразм воҳасида Л.Турсунов томонидан тузилган шундай 
хариталардан бирини ҳавола қиламиз (9-расм). 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish