Тупроқ физикаси


§1.6. Тупроқнинг механик таркибига кўра классификациялаш



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

§1.6. Тупроқнинг механик таркибига кўра классификациялаш 
 
Тупроқнинг механик таркибини ўрганишдан асосий мақсад, фақатгина 
ҳар хил катта-кичикликдаги механик элементларнинг миқдорини аниқлаш эмас, 
балки унинг механик таркибига кўра классификациясини ишлаб чиқишдан 
иборат. 
Ҳозирги вақтда тупроқ физикаси фанида бир қанча муаллифлар 
(Аттерберг, Земятченский, Охотин, Сибирцев, Захаров ва бошқалар) нинг 
классификацияси мавжуд. Бу муаллифлар ўз классификацияларида, албатта, 
механик элементларнинг хосса ва хусусиятларини инобатга олиб, ишлаб 
чиқариш ва илмий мақсадларда тупроқларни механик таркибига кўра маълум 
гуруҳларга ажратганлар. 
Қуйида дастлабки классификацияларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз. 
Н.М.Сибирцев классификацияси.
Россияда агрономик мақсадлар учун 
Н.М.Сибирцев таклиф қилган тупроқнинг механик таркибига кўра 2 бўлакли 
классификацияси кенг тарқалган. 
Муаллиф ўз классификациясида Е.Шене услуби ѐрдамида олинган 
маълумотларни асос қилиб олади. Бунда Сибирцев тупроқда 2 та гуруҳни – 0,01 
мм дан катта заррачаларни ―физик қум‖, 0,01 мм дан кичик заррачаларни 
1
Соз гуруҳида П.Фагелер <0,001мм дан иборат заррачалар йиғиндисидан ташкил 
топган 


43 
―физик лой‖ (соз) га ажратади ва бу гуруҳларнинг нисбатини асос қилиб олиб 
ўзининг классификациясини тузади. 
Шунинг учун ҳам Сибирцев классификацияси 2 асосли бўлиб, у 
қуйидагича берилган: 
Тупроқнинг механик таркибига кўра номланиши 
 
№ 
―физик лой‖ 
―физик қум‖ 
1. Лойли 
1:1 дан 1:1/2 гача 
2. Оғир қумоқ 
1:2 дан 1:3 гача 
3. Ўртача қумоқ 
1:4 оратира 
4. Енгил қумоқ 
1:5 дан 1:6 гача 
5. Қумлоқ 
1:7 дан 1:10 гача 
6. Лойли қум 
1:15 дан 1:30 (50) гача 
 
Сибирцев классификацияси ўзининг соддалиги ва ихчамлиги билан 
кўпчиликни ўзига жалб этади ва ҳаттоки баъзи бир илмий-текшириш ишларида 
қўлланилди. Лекин, бу классификация ҳам айрим камчиликлардан ҳоли эмас. 
Бу классификацияда, асосан, ҳар хил гуруҳларнинг ўтиш чегараси аниқ 
берилмаган ва Е.Шене услуби ѐрдамида олинган маълумотлар асос қилиб 
олинган. Бу услубда суюқликнинг ѐпишқоқлиги ва унинг муҳит ҳароратига 
кўра ўзгариши эътиборга олинмаганлиги сабабли олинган маълумотлар айрим 
хатолардан ҳоли бўлмайди. 
Г.М.Тумин ва С.А.Захаровлар Н.М.Сибирцев классисикациясини 
табақалаштиришни мақсад қилиб, ўзларининг уч асосли классификациясини 
таклиф қилиб, қуйидаги механик заррачаларнинг нисбатини оладилар: физик 
лойқа (<0,001-0,1 мм): қум (0,1-3 мм). 
В.В.Охотин механик элементларнинг қуйидаги нисбатларини асос қилиб 
олади: <0,005; 0,005-0,25 ва 0,25-2 см. Бу классификация йўл қурилиши 
грунтчилигида ижобий баҳо олди. Айрим вақтларда бу классификацияни 
агрономик мақсадлар учун ишлатиш тенденцияси вужудга келади. Лекин, шуни 
эсда тутиш керакки, тупроқни қурилиш мақсадида баҳолаш билан қишлоқ 
хўжалигидаги меҳнат воситаси сифатида баҳолаш ўртасида тенглик қўйиш 
мумкин эмас. 
Шунинг учун В.В.Охотин классификациясини тупроқларни яхшилашга 
қаратилган тадбирларни ишлаб чиқишда қўллаб бўлмайди. 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish