36
атрофида алоҳида бюксларда унинг гигроскопик намлигини аниқлаш учун
тупроқ олиш керак. Сўнгра 1 г тупроққа 1 мл ҳисобида
натрий гексаметафосфат
эритмаси солинади (кўпгина олиб борилган текширишлар кўрсатиши бўйича
тупроқнинг сингдириш комплексидаги кальцийнинг ўрнини батамом натрий
эгаллаши учун 1:1 нисбат етарли деб топилган) ва у яхшилаб тупроқ
билан
қориштирилади. Натижада колбачада хамирсимон бўтқа ҳосил бўлади. Сўнгра
мана шу бўтқа устига 70-80 см
3
дистилланган сув қуйиб, у
яхшилаб
аралаштирилади. Шу тарзда тайѐрланган бўтқа электр плитка ѐки қум ҳаммоми
устига қайнатиш (бунда колба оғзида шиша воронка бўлиши лозим) учун
қўйилади. Бўтқа бир соат давомида қайнатилади. Шундан сўнг бўтқа хона
ҳароратигача совитилади. Сўнгра 1 литрли махсус цилиндрга бир-бирига
кийдирилган 1-0,25 ва 0,25-0,1 мм ли элакчалар орқали сузиб ўтказилади.
Элакчаларда йиғилиб қолган заррачалар яхшилаб ювилади, оғирлиги аниқ
бўлган чинни пиѐлача ѐки алюмин бюксларга солинади ва сув ҳаммомига
парлатиш учун қўйилади. Пиѐлачалардаги сув тўлиқ буғлатилгач, улар
термостатда 105-110
0
С ҳароратда 4-6 соат давомида қуритилади. Сўнгра
эксикаторда совитилгач,
аналитик тарозида тортилиб, ҳар қайси пиѐлачадаги
заррачаларнинг оғирлиги ва фоиз миқдори аниқланади (қуйида келтирилган
ҳисоблаш тартибига қаранг).
Агарда таҳлил учун олинаѐтган тупроқ у ѐки бу даражада шўрланган
бўлса, бундай тупроқларни механик таҳлил қилишдан олдин Сl ва SO
4
ионлари
тамом бўлгунча дистилланган сув билан ювиш керак.
Цилиндрдаги бўтана суюқликнинг ҳажми 1 литрга етказилади. Сўнгра
суюқликдан уй ҳароратини, тупроқнинг солиштирма оғирлигини билганимиз
ҳолда айрим заррачаларнинг цилиндрдан олиш вақтини ва олиш чуқурлигини
белгилаб оламиз. Суюқлик махсус ўрнатилган пипеткалар ѐрдамида олинади.
Пипеткани цилиндрга ботириш чуқурлиги ва намуна олиш муддати 9-жадвалда
кўрсатилган.
Олинган намуна чинни пиѐлачага солинади ва пипеткага ѐпишиб қолган
заррачалар ҳам сув билан ювиб туширилади. Пиѐлачадаги лойли суюқлик
тўлиқ буғлатилгач, термостатда 105
0
С ҳароратда қуритилади (4-6 соат), сўнгра
эксикаторда совитилиб аналитик тарозида тортилади ва пипетка билан олинган
тупроқ заррасининг оғирлиги топилади. Бошқа механик заррачалардан ҳам
намуна олиш 10-жадвалда кўрсатилганидек бажарилади. Цилиндрдаги суюқлик
ҳар бир намуна олишдан олдин аралаштиргич (мешалка) ѐрдамида
чайқатилади.
Ҳар бир гуруҳ заррачаларининг олиш вақти ва чуқурлигини Стокснинг
қуйидаги формуласи орқали топамиз:
бу ерда,
V - заррачанинг чўкиш тезлиги, см/сек ҳисобида;
g - жисмнинг эркин тушиш тезлиги (980 см/с
2
га тенг);
37
d
1
- чўкадиган заррачаларнинг солиштирма оғирлиги, г/см
3
;
d - эритманинг солиштирма оғирлиги, г/см
3
;
𝜂
- эритманинг ѐпишқоқлиги (ѐпишқоқлик ҳарорат ўзгариши билан
кескин ўзгаради).
ch - чўкадиган заррачанинг радиуси.
Пипетка ѐрдамида қуйидаги гуруҳ механик заррачалар ажратилади.
I намуна (секундлик) 4 хил заррачалар йиғиндиси + диспергатор-0,05-
0,001 мм (0,05-0,01, 0,01-0,005, 0,005-0,001 ва 0,001 мм дан кичик заррачалар).
II намунада (минутлик) 3 хил заррачалар йиғиндиси + диспергатор - 0,01-0,001
мм (0,01-0,005, 0,005-0,001 ва 0,001 мм дан кичик заррачалар). III намуна
(соатлик) 2 хил заррачалар йиғиндиси + диспергатор - 0,005-0,001 мм (0,005-
0,001 ва 0,001 мм дан кичик заррачалар), IV намунада (суткалик) 1 хил заррача
+ диспергатор-0,001 мм - дан кичик.
Ҳар қайси гуруҳ зарралар оғирлигини ҳисоблашда, кейинги олинган
намуна оғирлигини олдинги намуна оғирлигидан
олиб ташлаш билан
зарраларнинг ҳақиқий оғирлиги топилади. Масалан, 0,01-0,005 мм ли иккинчи
гуруҳ заррачалар оғирлигини (0,4252 г) биринчи гуруҳ заррачалар (0,05-0,01
мм) оғирлигидан (0,6324 г) олиб ташлаш билан биринчи гуруҳ заррачаларинииг
ҳақиқий оғирлиги аниқланади. Охирги гуруҳ (IV намуна) заррачаларидан эса
диспергатор оғирлиги олиб ташланиши керак.
Диспергатор оғирлиги қуйидагича топилади. Таҳлил учун олинган тупроққа
солинган миқдордаги диспергатор (масалан, 20 мл) 1 литрли цилиндрга
солинади ва бир литргача дистилланган сув билан суюлтирилади. Суюқлик уй
температурасига келгач, ундан пипетка орқали
намуна олиб,
пипеткани
суспензияга ботириш чуқурлиги ва ҳар хил ҳарорат шароитида ўртача намуна
олиш 10-жадвал бщйича бажарилади. Олинган намуна чинни пиѐлачага
солинади ва сувли ҳаммомда буғлатилади. Суюқлик батамом буғлангач,
термостатда қуритилиб, эксикаторда совитилади ва аналитик тарозида
тортилади.
Диспергатор оғирлиги эса оддий пропорция йўли билан топилади.
25 мл – а гр
1000 – х
Х
=
25
1000
а
бу ерда,
а
-чинни пиѐладаги қуруқ қолдиқ.