Тупроқ физикаси


-жадвал  Суғориладиган саҳро тупроқларининг ѐпишқоқлигини намлик миқдорига



Download 9,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/226
Sana08.03.2022
Hajmi9,2 Mb.
#486499
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   226
Bog'liq
И Туропов, Б С Камилов ва бошкалар Тупрок физикаси дарслик Тошкент

19-жадвал 
Суғориладиган саҳро тупроқларининг ѐпишқоқлигини намлик миқдорига 
қараб ўзгариши 
 
Тупроқлар 
Генетик 
қатлам ва 
чуқурлиги, 
см 
Ёпишқоқлик
Тупроқлар 
Генетик 
қатлам ва 
чуқурлиги, 
см 
Ёпишқоқлик
Намлик, 

Куч, 
г/см 
Намлик, 

Куч, 
г/см 
Сур тусли 
қўнғир 
А 
0-28 
Ҳайдалма 
қатлам 
18,1 
21,1 
23,5 
25,1 
27,3 
3,19 
6,25 
8,77 
7,65 
4,16 
Ўтлоқи 
аллювиал 
А 
28-38 
Ҳайдов 
ости 
қатлам 
16,7 
18,8 
20,1 
23,3 
28,3 
31,4 
3,20 
5,75 
8,41 
10,82 
7,05 
5,41 
А 
28-36 
Ҳайдов 
ости 
қатлами 
18,8 
22,7 
25,2 
28,0 
34,1 
4,70 
7,85 
8,33 
10,51 
8,73 
Ўтлоқи 
тақир 
А 
0-30 
Ҳайдалма 
қатлам 
19,0 
22,8 
25,2 
29,0 
35,0 
3,25 
7,06 
8,15 
10,32 
5,46 
Ўтлоқи 
аллювиал 
А 
0-28 
Ҳайдалма 
қатлам 
14,9 
18,3 
20,8 
26,2 
28,5 
31,1 
3,25 
5,09 
9,53 
7,82 
5,07 
А 
30-39 
Ҳайдов 
ости 
қатлам 
18,5 
21,1 
24,3 
26,7 
29,4 
4,01 
5,63 
10,03 
6,89 
4,95 
 
Масалан, юқори чириндили типик бўз тупроқлар билан тақирлар бир хил 
намлик шароитида (механик таркиби ўхшаш бўлганда) ҳар хил ѐпишқоқлик 
даражасига эгадирлар. Типик бўз тупроқлар намланганда структуралилик 
ҳолатини унчалик йўқотмай, кам ѐпишқоқ бўлади, тақирлар эса дарҳол 
структурасиз, чет жисмларга ѐпишувчан массага айланади. 
Шуни эслатиш лозимки, тупроққа ишлов бериш сифатини ошириш учун 
тупроқни ҳамма вақт ѐпишқоқлиги паст даражада бўлган шароитда ҳайдаш, 
культивация қилиш ва бошқа агротехник тадбирларни амалга ошириш керак. 
Тупроқнинг яна муҳим физик-механик хоссаларидан бири – унинг 
бўкиши ва чўкишидир.
Тупроқ намланганда ҳажмининг кенгайишига 
бўкиши

тупроқ намлиги камайган сари ҳажмининг кичрайишига тупроқнинг 
чўкиши
дейилади. 
Бўкиш ва чўкиш - тупроқнинг механик ва минералогик таркиби, 
коллоидлар сифатига ва сингдирилган катионлар таркибига боғлиқ бўлиб, бу 
хоссалар, айниқса, сингдириш комплексида кўп миқдорда натрий элементини 
сақлаган тупроқларда жуда яхши ифодаланади. Структурали тупроқларда бу 
ҳодиса сезиларли даражада ифодаланмайди. 
Бўкиш ва кейинчалик чўкиш натижасида тупроқда кўплаб ѐриқлар ҳосил 
бўлади ва тупроқдаги намнинг тез буғланишига ҳамда ўсимликлар илдизини 
узилиб кетишига сабаб бўлади.


69 
Тупроқ заррачаларини ажратиб юборишга таъсир этадиган ташқи 
кучларга қарши тура олиш қобилиятига - 
илашимлик 
дейилади. 
Тупроқ илашимлиги – унинг механик ва минералогик таркиби, структура 
ҳолати, намлик даражаси, чиринди миқдори ва қишлоқ хўжалигида 
фойдаланилишига кўра турлича бўлади. Илашимлик - кг/см² билан 
ифодаланади. Қум тупроқлар – энг кам илашимлик, соз тупроқлар эса – энг 
юқори (максимал) илашимлик хусусиятига эга бўлади.
Табиий ҳолдаги тупроқларнинг турли босимдаги куч таъсирида сиқилиш 
ва бўлиниб кетишига қарши тура олиш қобилияти – 
тупроқнинг қаттиқлиги
дейилади. Тупроқнинг қаттиқлиги ерни ишлаш учун сарф бўладиган куч билан 
аниқланади ва кг/см² билан ифодаланади.
Тупроқ қаттиқлиги ўсимлик илдизининг ўсиши ва ривожланишида муҳим 
аҳамиятга эга. Тупроқнинг қаттиқлик даражаси – унинг механик таркиби, 
структура ҳолати ва намлигига боғлиқ.
Қаттиқлик оғир механик таркибли ва структурасиз тупроқларда жуда 
катта кўрсаткичга эга (масалан, тақирлар). Тупроқнинг қаттиқлиги ҳам 
намликнинг ошиб бориши билан камайиб боради. Ҳар қайси ҳудуд тупроғи 
ўзининг механик таркибига, пластиклигига, ѐпишқоқлик, қаттиқлик каби 
физик-механик хоссаларга эга. Шунинг учун ҳам тупроқларнинг механик 
таркиби ҳамда бошқа хусусиятлари асосида ҳар бир ҳудуд тупроқлари учун 
ўзига хос агротехник тадбирларни ишлаб чиқиш зарур. 
Тупроқнинг ҳар хил деформацияловчи кучларга (эластиклик, сурилиш, 
чўзилиш, сиқилиш, букилишларга) қаршилик кўрсатиши ҳам муҳим физик-
механик кўрсаткич бўлиб, уларни ўрганиш грунтларга қурилиш нуқтаи 
назаридан баҳо беришда муҳим ўрин тутади. 
Тупроққа ишлов бераѐтган вақтда тупроқ агрегатлари ва заррачалари 
тупроққа ишлов бериш воситаларининг ишчи органлари юзасига ва ўзаро 
ишқаланади. Биринчиси – 
ташқи
, иккинчиси – 
ички ишқаланиш 
деб 
юритилади. Тупроқнинг ишқаланиш миқдори шу иккала куч йиғиндисига тенг 
бўлади ва тупроқнинг механик таркибига боғлиқ ҳолда ўзгариб боради: бу 
миқдор оғир механик таркибли тупроқларда энг катта кўрсаткичга эга. 
Тупроқнинг пластиклиги, ѐпишқоқлиги, қаттиқлиги, чўзилиши, ишқаланиши 
каби физик-механик кўрсаткичлари тупроққа ишлов бериш жараѐнида иш 
қуролларига қаршилик кўрсатади. 
Тупроққа ишлов бериш учун сарф қилинган кучларнинг ялпи 
кўрсаткичлари 

Download 9,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   226




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish