387
шимолидаги ҳудудлар ҳам денгиз билан қопланган бўлиб, унда
гилли сланецлар ва оҳактошлар тўпланган.
Девон денгизлари Россининг европа қисмидаги,
Сибир ва
Хитой жанубидаги кўпчилик районларни қоплаб олган. Кенг
денгиз ҳавзаси Австралиянинг марказий ва ғарбий қисмларини
эгаллаган. Бу ҳудудлар кембрий давридан бери денгиз билан
қопланмаган. Жанубий Америкада денгиз трансгрессияси баъзи
марказий ва ғарбий районларга тарқалган. Бундан ташқари Ама-
зонияда субкенгликдаги тор ботиқлик мавжуд бўлган.
Шимолий
Америкада девон жинслари жуда кенг тарқалган. Бу даврнинг
катта қисми давомида иккита йирик геосинклинал ҳавза мавжуд
бўлган. Ўрта девонда денгиз трансгрессияси Миссисипи
дарѐсининг ҳозирги водийси ҳудудига тарқалган бўлиб, унда
қатламли оҳактошлар тўпланган.
Кечки девонда катта қалинликдаги сланецлар ва қумтошлар
Шимолий Американинг шарқий районларида ҳосил бўлади. Бу
терриген жинслар ўрта девоннинг
охирларида бошланган ва у
даврнинг охиригача давом этган тоғ бурмаланиш босқичига мос
келади. Тоғлар Аппалачи геосинклиналининг шарқий қаноти
бўйлаб чўзилган. Бу қамбар кучли кўтарилган, унинг шимолий
қисми бурмаланишга учраган,
кейинчалик унга кенг гранит
интрузиялари ѐриб кирган. Бу вақтда тоғ бурмаланиши сустроқ
миқѐсда Ғарбий Европанинг баъзи районларида ҳам кузатилади.
Ер юзасида орогенез ва тектоник кўтарилиш девон даври
охиридаги денгиз регрессиясига сабабчи бўлган.
Бутун девон даври давомида иқлим илиқ ѐки ҳатто иссиқ, арид
ѐки нам бўлган.
Органик дунѐси.
Девон даврида органик дунѐ эволюциясида
баъзи муҳим вақеалар содир бўлган. Ер шарининг кўпчилик
районларида дастлабки қуруқлик ўсимликларнинг қолдиқлари
топилган. Денгизларда кўп сонли қисқичбақасимонлар, балиқлар,
қуруқликда эса зич ўсимликлар, шу
жумладан папоротниклар
вужудга келган.
Умуртқасизлар орасида булутлар, маржонлар, мшанкалар,
брахиоподалар ва моллюскалар кенг тарқалган.
Силур даврига
нисбатан сони ва тур хилма-хиллиги анча қисқарган бўлсада,
трилобитларнинг бир қанча туркумлари сақланиб қолган. Девонни
одатда балиқлар ўзининг гуркираган даврига кирганлиги учун уни
388
«балиқлар асри» деб аташади. Акуласимон балиқларнинг
узунлиги 6 м га етган. Бу вақтда икки хилда нафас олувчи
балиқлар пайдо бўлган. Кечки девонда қуруқлик ҳайвонлари –
йирик саламандрсимонли амфибияларнинг дастлабки излари
топилган.
Do'stlaringiz bilan baham: