Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


- расм. Эрта карбон учун палеотектоник реконструкция



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet241/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

196- расм. Эрта карбон учун палеотектоник реконструкция. 
Палеогеографияси.
Муайян танаффусдан сўнг материклар 
яна чўкабошлаган ва уларнинг пасттекислик қисмлари саѐз 
денгизларга айланган. Кўмир конлари Европада ҳам, Шимолий 
Америкада ҳам кенг тарқалганлиги туфайли ўзининг номини 
олган карбон даври шундай бошланган.
Европада бутун карбон даври давомида Англия, Бельгия ва 
Шимолий Франциянинг ҳудудлари денгиз билан қопланган бўлиб, 
унда катта қалинликдаги оҳактошлар тўпланган. Жанубий Европа 
ва Жанубий Осиѐнинг баъзи районлари ҳам денгизлар билан 
қопланган бўлиб, уларда гилли сланецлар ва қумтошлар 
тўпланган. Бу ѐтқизиқларнинг баъзи горизонтлари континентал 
шароитларда ҳосил бўлган, уларда жуда кўп тошқотган қуруқлик 


390 
ўсимликларининг қолдиқлари учрайди ҳамда кўмир қатламларига 
эга. Африка, Австралия ва Жанубий Америкада қуйи карбон 
ѐтқизиқларининг жуда кам учраши бу ҳудудларда континентал 
шароитлар мавжуд бўлганлигидан далолат беради.
Карбон даврининг охирида Европада тоғ бурмаланиши кенг 
ривожланган. Тоғ тизмалари Жанубий Ирландиядан Жанубий 
Англия орқали Шимолий Франция ва Жанубий Германиягача 
чўзилган. Орогенезнинг бу босқичи 
герцин
ѐки 
варис орогенези
дейилади.
Органик дунѐси
. Умуман олганда эрта карбон эпохасининг 
(ѐки миссисипи) органик дунѐси девон давридагидек бўлган. 
Аммо, дарахтсимон папоротникларнинг хилма-хил туркумлари-
дан ташқари, флораси дарахтсимон плаунлар ва каламитлар билан 
бойиган. Умуртқасизлар асосан девон даврида пайдо бўлган 
турлардан таркиб топган. Эрта карбонда денгиз нилуфарлари – 
шакли бўйича гулга ўхшаган денгиз туби жониворлари кенг 
ривожланган. Тошқотган умуртқалилар орасида акуласимон 
балиқлар ва стегоцефаллар кўпчиликни ташкил этган. 
Кечки карбонда (Шимолий Америкада – пенсильвания) мате-
риклардаги 
шароитлар 
ўзгарабошлаган. 
Континентал 
ѐтқизиқларнинг кенг тарқалганлиги денгизлар эгаллаган майдон-
ларнинг кескин қисқарганлигидан далолат беради. Бу вақтда Ши-
молий Ғарбий Европанинг катта қисми субаэрал шароитларда 
бўлган. Кенг эпиконтинентал Ўрол денгизи Шимолий ва Марка-
зий Россияга тарқалган, йирик геосинклинал эса Жанубий Европа 
ва Жанубий Осиѐ (ҳозирги Альп, Кавказ Ҳимолой тоғлари унинг 
ўқи бўйлаб жойлашган) орқали ўтган. Тетис деб номланувчи бу 
денгиз кейинги бир қатор геологик даврларда мавжуд бўлган.
Англия, Бельгия ва Германия ҳудудларлари пасттекисликлар-
дан иборат бўлган. Бу ҳудудларда ер пўстининг тебранма 
тектоник ҳаракатлари туфайли денгиз ва континентал шароитлар 
ўзаро алмашиб турган. Денгиз чекинганда дарахтсимон папорот-
никлар, плаунлар ва каламитлардан таркиб топган ўрмонли 
ботқоқланган 
ландшафт 
шаклланган 
(197-расм). 
Денгиз 
трансгрессиясида чўкинди жинслар ўрмонларни қоплаб қолган, 
кўмилган дарахт қолдиқлари зичлашиб олдин торфга, кейинчалик 
эса кўмирга айланган. Кечки карбонда Жанубий яримшар 
материкларида қоплама музликлар ривожланган.


391 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   237   238   239   240   241   242   243   244   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish