Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet243/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

22.6. Перм даври 
 
Перм Р.Мурчисон (1841) томонидан ғарбий Ўролбўйида 
ажратилган. Номи Перм губернияси номидан олинган. Перм даври 


393 
бундан 285 - 289 млн йил олдин бошланган ва 250 255 млн йил 
олдин якунланган, демак, унинг давомийлиги 40 млн йилни ташкил 
этган. 
Геодинамикаси.
Перм даврининг бошларига келиб Лавруссия 
Сибир билан бирлашиб Лавросиѐ ҳосил бўлган. Унинг Гондвана 
билан бирлашиши туфайли Пангей-II вужудга келган. Пангей-II 
ўзига хос кўринишга эга бўлган - у меридиан бўйлаб чўзилиб, Жа-
нубий Гондвана қутбларгача чўзилган, Сибир эса жуда юқори 
кенгликларга бориб қолган. Бу эса ушбу ҳудудларни муз босишга 
олиб келган. Шарқда, Панталасса томондан Гондванага 
Палеотетиснинг шарқий қисмида сақланиб қолган кенг кўрфаз 
кириб борган.
Палеозой эрасининг охирларида, қисман карбон, қисман 
пермда кўпчилик районларда орогенез бошланган. Аппалачи 
геосинклиналининг катта қалинликдаги чўкинди жинслари 
бурмаланган ва ер ѐриқлари билан мураккаблашган. Тоғ ҳосил 
бўлишининг бу босқичи Европа ва Осиѐда 
герцин
, Шимолий Аме-
рикада эса 
аппалачи орогенези
дейилади.
Палеогеографияси
. Кечки карбондан бошланган табиий 
шароитларнинг ўзгариши палеозой эрасини якунловчи перм 
даврида янада ривожланган. Бу даврнинг бошларида ҳозирги Ўрол 
тоғлари ўрнида шу номли геосинклинал жойлашган. Саѐз 
дангизлар Англия, Шимолий Франция ва Жанубий Германияни 
даврий равишда қоплаб турган ва уларда қатламли денгиз ва 
қуруқлик ѐтқизиқлари – қумтошлар, оҳактошлар, гилли сланецлар 
ва ош тузи тўпланган. Тетис денгизи бу даврнинг катта қисмида 
мавжуд бўлган, Шимолий Ҳиндистон ва Ҳимолай тоғларининг 
ўрнида қатта қалинликдаги оҳактошлар тўпланган. Катта 
қалинликдаги перм ѐтқизиқлари Шарқий ва Марказий Австралияда, 
Жанубий ва Жанубий-Шарқий Осиѐ оролларида кенг тарқалган. 
Улар Бразилия, Боливия ва Аргентинада ҳамда Жанубий Африкада 
учрайди.
Шимолий Ҳиндистон, Австралия, Африка ва Жанубий 
Америкадаги 
кўпчилик 
перм 
формациялари 
қуруқлик 
шароитларида тўпланган. Улар зичлашган музлик ѐтқизиқларидан 
иборат.
Шимолий Америкада перм денгизлари палеозойнинг 
илгариги 
даврларидагига 
нисбатан 
камроқ 
майдонларни 


394 
эгаллаган. Асосий трансгрессияси Мексика кўрфазининг ғарбий 
қисмидан шимолга қараб Мексика орқали АҚШнинг жанубий 
ҳудудларига тарқалган. Шарқда, Канзас ва Оклахомада, қизил 
рангли соҳилбўйи гилли сланецларлар ҳосил бўлган. Денгизлар 
эгаллаган майдонлар анча қисқарган пермнинг охирида катта 
қалинликдаги тузли ѐтқизиқлар тўпланган.
Эрта
 
пермда экваториал, тропик, субтропик ва мўътадил 
иқлим қамбарлари ажралган. Юқори ҳароратнинг мавжуд бўлиши 
мономиктли, олигомиктли, экстракарбонатли, карбонат-сульфатли 
ва эвапоритли формацияларнинг ривожланишига, риф қурилмалари 
ва иссиқликни севувчи денгиз фаунасининг кенг тарқалишига олиб 
келган. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   239   240   241   242   243   244   245   246   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish