Холдор Чиниқулов, Анвар Жўлиев


-расм. Карбон даврининг ўсимликлари



Download 6,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/286
Sana01.03.2022
Hajmi6,59 Mb.
#476869
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   286
Bog'liq
Умумий геология

197-расм. Карбон даврининг ўсимликлари. 
Эрта пенсильван вақтида Шимолий Америкада Аппалачи 
геосинклинали ѐпилган, Дунѐ океани билан алоқаси узилган 
АҚШнинг шарқий ва марказий районларида қумтошлар 
тўпланган. Бу даврнинг ўртасида ва охирида Шимолий 
Американинг ички районларида (Ғарбий Европадаги каби) 
пасттекисликлар устиворликка эга бўлган. Бу ерда саѐз денгизлар 
даврий равишда ботқоқликлар билан алмашиниб турган. 
Ботқоқликларда катта қалинликдаги торф тўпланган бўлиб, улар 
кейинчалик йирик кўмир ҳавзаларига айланган. Бундай ҳавзалар 
Пенсильваниядан то шарқий Канзасгача чўзилган. Шимолий 
Американинг баъзи ғарбий районлари бу даврнинг катта қисмида 
денгиз билан қопланган. Унда оҳактошлар, сланецлар ва 
қумтошлар тўпланган.
Субареал шароитларнинг кенг тарқалганлиги муайян 
даражада 
қуруқлик 
ўсимликлари 
ва 
ҳайвонларининг 
эволюциясига имкон яратган. Дарахтсимон папоротниклар ва 
плаунлардан таркиб топган улкан ўрмонлар кенг ботқоқланган 
пасттекисликларни қоплаб олган. Бу ўрмонларда ҳашаротлар ва 
ўргимчаксимонлилар кўп бўлган. Ҳашаротларнинг геология 
тарихида энг йирик бўлган турларидан бири ҳозирги ниначига 


392 
ўхшаш бўлиб, қанотларининг узунлиги 75 см га борган. 
Стегоцефалларнинг тур таркиби ҳам хилма-хил бўлган. 
Баъзиларининг узунлиги 3 м дан ошган. Фақат Шимолий 
Америкада пенсильван ботқоқлик ѐтқизиқларида ушбу сувда ва 
қуруқликда яшовчи саламандрларга ўхшаш улкан ҳайвонларнинг 
90 
тури 
топилган. 
Бу 
жинсларда 
қадимий 
судралиб 
юрувчиларнинг қолдиқлари ҳам мавжуд.
Фойдали қазилмалари.
Карбон даврининг характерли 
хусусияти бўлиб тошкўмир қатламларининг ҳосил бўлиши 
ҳисобланади. Фаол кўмир тўпланиши платформаларда, чекка 
ботиқликлар ва тоғоралиғи ботиқликларида, континентичи 
ҳавзаларида ҳам давом этган. Карбон ѐшидаги кўмирлар бутун дунѐ 
заҳирасининг деярли 30 % ни ташкил этади. Йирик кўмир конлари 
Шимолий яримшарда жойлашган. Бу Донецк, Қарағанда, Қизил, 
Москвабўйи, Экибастуз ҳавзаларидир. Кузнецк, Минусиа ва Тунгус 
ҳавзаларидаги қўмир ѐтқизиқларининг бир қисми карбон ѐшига эга. 
Ғарбий Европада Польша, Чехия, Германия, Бельгия, Франция ва 
Буюкбританиянинг кўмир конлари ҳам карбон даврида ҳосил 
бўлган. 
Волга-Ўрол вилоятидаги нефт заҳирасининг ярмидан кўпи 
карбон ѐтқизиқлари билан боғлиқ. Тихвин ва Шимолй Онега ҳамда 
АҚШдаги бир қатор боксит конлари эрта карбон ѐшига эга. Хитой-
даги боксит конлари ўрта ва қисман кечки карбонга мансуб. 
Қоратов тизмаси ва Ўрта Осиѐнинг баъзи районларидаги 
ҳамда Миссисипи дарѐси ҳавзасидаги қўрғошин-рух конлари 
карбонда ҳосил бўлган. Эрта карбонда Ўролдаги (Магнитная ва 
Благодат тоғлари), Тўрғайдаги Соколов-Сарбай, Тоғли Шориядаги 
контакт-метасоматик магнетит конлари вужудга келган. Кейинча-
лик гранитли интрузияларнинг ѐриб кириши туфайли рангли ва но-
дир металларнинг кўп сонли пневматолитли ва гидротермал 
конлари вужудга келган. Шундай конлар Ўролда, Тиѐн-Шонда, 
Маъданли ва Тоғли Олтойда, Ғарбий Европада ва Шарқий Австра-
лияда мавжуд. 

Download 6,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish